105
унинг механизмлари корхона раҳбарлари ва
менежерлар
ихтиёрида бўлади.
4. Бизнес режа орқали корхонага инвестиция жалб этилиши мумкин.
Бунда бизнес режанинг инвестиция бюджети,
унинг молиявий
иқтисодий кўрсаткичлари, пул оқимлари прогнозлари ва
инвестиция
самарадорлигини
баҳоловчи
кўрсаткичлар
аниқланади.
5. Бизнес режасининг таркибий қисмларига қуйидагилар киради:
1. Маркетинг план/
режаси
2. Ишлаб чиқариш режаси
3. Ишлаб чиқариш инфраструктураси режаси
4. Кадрлар режаси
5. Молия ва инвестициялар
6.Бизнес рисклари ва уларни бошқариш
7. Бизнес модели ва молиявий- иқтисодий кўрсаткичлар прогнози
Бизнес план/режани ишлаб чиқишда масъул
шахс бизнеснинг биринчи
раҳбарлари бўлиб ҳисобланади. У консультантлар хизматидан
фойдаланиши мумкин.
Бизнес режани инвестиция жалб қилишга қаратилган
варианти билан
банклар, таъсисчилар ва корхона ҳамкорлари кўпроқ ишлайди
VI БОБ бўйича саволлар
1. Бизнес режа нима ва у нима учун керак?
2. Бизнес режани ким ва кимлар учун тузилади?
3. Бизнес режасининг қандай турлари мавжуд?
4. Бизнес режа қандай тартибда ва босқичларда тузилади?
5. Маркетинг режасига асослар нималардан иборат?
6. Маркетинг тадқиқоти, маркетинг
стратегияси ва маркетинг
режаларининг фарқлари ва ўзига хослиги нималарда ўз ифодасини
топади?
7. Ишлаб чиқариш инфраструктурасининг бизнес режадаги роли
нималардан иборат?