Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
I - боб. “ИНСТИТУЦИОНАЛ ИҚТИСОДИЁТ” ФАНИ ПАЙДО БЎЛИШИ
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
I - боб. “ИНСТИТУЦИОНАЛ ИҚТИСОДИЁТ” ФАНИ ПАЙДО БЎЛИШИ,
ПРЕДМЕТИ ВА РИВОЖЛАНИШИ 1.1. Институционал назарияларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи Институционал назария аввал классик сиёсий иқтисоднинг, сўнгра эса Экономикснинг муғолиб таълимот сифатида пайдо бўлиб, ривожланган. Америкалик иқтисодчи Бен Селигмен институционализмни «формализмга қарши ғараён», яъни иқтисодий назарияда нафақат расмий моделларни ва қатъий мантиқий қоидаларни, балки бутун жонли ҳаётни акс эттиришга интилиш сифатида тавсифлади. Америкалик иқтисодий тафаккур тарихчиси Роберт Л.Хайлбронернинг таъкидлашича, «ниҳоят, иқтисодий фан ўзининг аввалги салтанати – ишлаб чиқариш ва тақсимлаш салтанатининг тор доирасидан ташқарига чиқди ва энди у ўзининг оилавий муносабатлардан тортиб то спортгача, антропологиядан тортиб то давлат ҳуқуқигача чўзилган кенг ҳудудга бўлган ҳуқуқларини эълон қилиши мумкин». Манба: Институционал иқтисодиёт: назария ва амалиёт. Ўқув – услубий қўлланма. Нижний Новогород, 2012.- 70б. 1.1-расм. Институционализмнинг шаклланиши Иқтисодиёт фанининг шаклланиши ва унинг оқимлари Иқтисодиёт фан сифатида Меркантилизм XVI-XVIII аср Физократклар мактаби XVII- XIII а . Классик иқтисодий сиёсат XVIII-XIX а. Иқтисодий романчилик XVIII-XIX а а. Утопик социализм XVIII-XIX а Германиядаги тарихий мактаб Классик мактабга қаршилар Классик мактаб Кейнсианчилик XX а Неоклассика XIX а Марксизм XIX-XX а. Неоклассика XX а. Микроиқтисодиёт Неокейнсиончилик XX а. Макроиқтисдиёт Рационал кутиш назарияси Иқт.таклиф мактаби Кембридж мактаби Австрия мактаби Лозанна мактаби Неоинститу- ционализм XX а Янги институционал иқтисодиёт XX а Институционал иқтисодиёт Одатдаги институ- ционализм XIX-XX а Иқтисодий назария – ўқув фан, XX а. охири - XXI а. боши. Моне- таризм ми б о з о р 6 Институционализм иқтисодий назариянинг аввалги энг яхши мактабларининг қуйидаги назарий-методологик ютуқларини ўз ичига олди: - математик аппарат ва неоклассиканинг маржинал принциплари; - Германиядаги тарихий мактабнинг методологик воситалари; - Д.Рикардо рентаси назариясининг таҳлили. Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling