Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Неоинституционал назариянинг асосий йўналишлари


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

 
1.3. Неоинституционал назариянинг асосий йўналишлари 
Институционализм ўз таҳлилининг предмети сифатида ижтимоий-
иқтисодий ривожланишнинг ҳам иқтисодий, ҳам ноиқтисодий муаммоларини 
илгри суради. Тадқиқот объекти – бирламчи ва иккиламчи институтларга 
бўлинадиган расмий ва норасмий институтлар. 
Институтнинг таърифи. Институтлар – бу инсонларнинг жамиятдаги 
ўзаро муносабатларини белгилаб берувчи расмий ва норасмий қоидалар 
тизими. Институтлар – жамиятдаги «ўйин қоидалари» (Д.Норт) 
Институтлар – бу инсонлар ўз ҳаётида амал қиладиган одатий тафаккур 
тарзи. 
Институтлар – бу ўтмишда юз берган жараёнлар натижаси. Расмий 
(ёзилган) қоидалар: Конституция, қонунлар, фармонлар, келишувлар ва ҳ.к. 
Норасмий (ёзилмаган) қоидалар: удумлар, анъаналар, шартли омиллар, 
одатлар ва ҳ.к. 
Институционализм - иқтисодий тафаккурнинг XX асрнинг 20-30-йилларида ижтимоий-
иқтисодий омиллар (институтлар) йиғиндисини вақтга кўра тадқиқ этиш ва жамиятнинг 
иқтисодиёт устидан ижтимоий назоратини ўрганиш учун шаклланган йўналиши 
 
пайдо бўлиш сабаби 
 
Капитализмнинг монополистик босқичга ўтиши, бу ишлаб чиқариш ва капиталнинг 
сезиларли даражада марказлаштирилиши билан кузатилиб, жамиятда ижтимоий 
зиддиятларни келтириб чиқарди 
 
таҳлил методологияси 
 
математик аппарат ва неоклассиклар 
иқтисодий 
таҳлилининг 
маржинал 
принциплари 
Германия 
тарихий 
мактабининг 
методологик воситалари 
 
Асосий қоидалар 
 
 
моддий омиллар билан бир қаторда тарихий ривожланишдаги маънавий, 
аҳлоқий, ҳуқуқий ва бошқа омиллар иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи 
ҳисобланади; 
 
иқтисодий фанга “институтлар” тушунчасини олиб кирди. “Институтлар” – бу 
жамиятдаги расмий ва норасмий «ўйин қоидалари». Ушбу институтлар, хусусан, давлат, 
корпорациялар, касаба уюшмалари, ҳуқуқ, одоб-аҳлоқ, оила институти кабилар 
инсоннинг хатти-ҳаракатига таъсир кўрсатади; 
 
неоклассик ёндашувнинг қўлланилиши мумкин бўлган чегараларни тавсифлади, 


16 
хусусан: 

ахборотнинг тўлиқлиги; 

мукаммал рақобат (битимлар иштирокчиларининг минимал ўзаро боғлиқлиги); 

homo economicus; неоклассика инсонларнинг муайян турдаги хатти-ҳаракатини 
назарда тутади: инсон – аниқ мақсадга интилган ва рационал, яъни фойдалиликни
фойдани кўпайтириш вазифасини ўз олдига қўйган; – бошқанинг хатти-ҳаракатига нисбатан 
тўғри кутишларни шакллантиради; 
 
иқтисодий фанни ижтимоий фанлар билан интеграциялашга интилиш; 
 
ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни ижтимоий психология нуқтаи назаридан 
талқин этиш. 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling