Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

 
Қисқача хулоса 
ХIХ аср охири ва ХХ асрнинг бошларида бозор иқтисодиёти 
муносабатларининг жадал ривожланиши баробарида иқтисодий тадқиқотлар 
кўлами янада кенгайди ва чуқурлашди. Бу билан ҳозирги замон иқтисодий
таълимотларининг йирик йўналишлари шаклланди. Улар уч йўналишдан 
иборат: неоклассика, институционализм ва кейнсчилик. Классик назариянинг 
маржинал ёндашув билан кенгайиши неоклассик назария сифатида намоён 
бўлди. 
Институционализмнинг тадқиқот марказида институтлар – инсонлар 
томонидан барпо этиладиган ва ўзаро ҳамкорликни таркибловчи сиёсий, 
иқтисодий ва ижтимоий меъёр ва қоидалар туради. Институционал назария 
қоидалари неоклассик ёндашувга нисбатан янги назария бўлиб, у бозор 
муносабатлари таҳлилининг янги соҳасидир. Индивидлар ва институтларнинг 
ўзаро боғлиқлигини таҳлил қилишда методологик индивидуализм ва холизм 
методологиясидан фойдаланилади. Улар институтлар ёки индивидларнинг
бирламчилиги нуқтаи назаридан ўзаро фарқ қилади. 
Институционал иқтисодиёт ривожланишида ўзаро ўхшаш номдаги
неоинстиуционал ҳамда янги институционал босқичлардан иборат. Биринчи 
босқичда мулкчилик ҳуқуқлари оптимал шартнома, конституциявий 
иқтисодиёт, ижтимоий танлов, трансакция харажатлари, ахборот назариялари,
иккинчи босқичга ўйинлар назарияси, Г.Саймоннинг тўлиқсиз рационаллик 
назарияси киритилган. Д.Норт тадқиқотларида индивидларнинг институционал 
доираларни ўзгартиришга қодирлиги таъкидланади. 
Янги институционал иқтисодиётнинг энг ёйиқ кўринишдаги дастури 
келишувлар иқтисодиётидир. Уни таҳлил қилиш марказида келишувлар 
туради. Келишувлар индивидлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг умумий 
доиралари сифатида қабул қилинади.
Таянч сўз ва иборалар 
Неоклассика, 
институционализм, 
кейнсчилик,
методологик 
индивидуализм,
ички сабаб натижасида вужудга келган эволюция концепцияси,
холизм 
методологияси,
институционал 
детерминизм,
«Эски» 
институционализм,
техник таркиб,
«ҳимоя қобиғи», мулкчилик ҳуқуқлари 


23 
назарияси, оптимал шартнома назарияси ижтимоий танлов назарияси, 
конституциявий иқтисодиёт, ахборот харажатлари, ахборот назарияси, 
трансакция харажатлари назарияси, янги иқтисодий тарих, ўйинлар назарияси, 
тўлиқсиз рационаллик назарияси, келишувлар иқтисодиёти. 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling