Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи босқич
Ж.Коммонс корпорациялар ва касаба уюшмаларининг
ролини ва уларнинг инсонлар хатти-ҳаракатига таъсирини ўрганишга катта эътибор қаратди. «Корхона ёки касбнинг ижобий нуфузи – бу рақобатнинг қонунга маълум бўлган энг мукаммал шакли». Коммонс қийматга “жамоавий институтлар”нинг ҳуқуқий келишуви натижаси дея таъриф берди. Уюшган меҳнат билан йирик капитал ўртасидаги муроса воситаларини излаш билан шуғулланди. Жон Коммонс 1935 йилда қабул қилинган “ижтимоий ҳимояланганлик тўғрисидаги далолатнома”да баён этилган пенсия таъминти асосларини ишлаб чиқди. Ж.М.Кларк давлат томонидан инқирозга қарши тадбирларнинг амалга оширилишини, хусусан “корхоналар ва аҳоли бандлигини ошириш мақсадида самарали барқарор талаб”ни шакллантиришга йўналтирилган давлат харажатларининг оширилишини ёқлаб чиқди. Кларк капитализм трансформациясининг муҳим хусусияти сифатида «давлатнинг иқтисодий функцияларидаги инқилоб»ни илгари сурди, бунинг натижасида у умумий фаровонлик манфаатлари йўлида хўжалик ташкилотчиси ролини бажара бошлади. Кларкнинг фикрига кўра, бунга техник ва иқтисодий тараққиёт натижаларининг жамиятдаги барча синфлар ўртасида тенг тақсимланишида намоён бўладиган «фойдалар диффузияси» ёрдам берди. Иккинчи босқич – XX асрнинг 50-70-йиллари. Мазкур босқич вакили – Джон Кеннет Гэлбрейт (1908-2006). Асосий иши: «Янги индустриал жамият», 1967. Институционализмнинг энг кўзга кўринган вакили америкалик иқтисодчи Ж.К.Гэлбрейтнинг фикрига кўра, 22 ўзини ўзи тартибга солувчи бозорнинг ўрнини давлатнинг кўмагидан фойдаланувчи ва капитал билан эмас, балки технотузилма (олимлар, конструкторлар, бошқарувчилар, молиячиларни ўз ичига олувчи ижтимоий қатлам) томонидан бошқариладиган монополлашган тармоқлар билан намоён этилган янги иқтисодий ташкилот эгаллади. Гэлбрейт янги иқтисодий тизим, ўз моҳиятига кўра, режали иқтисодиётни ўзида намоён этганлигини исботлашга изчил уринди. Айнан шунинг учун Гэлбрейтнинг ғоялари Собиқ Иттифоқда жуда оммалашган эди. Гэлбрейтнинг асосий ғояси – замонавий бозорда ҳеч ким тўлиқ ахборотга эга эмас, ҳар бир кишининг билимлари махсус ва қисман хусусиятга эга. Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling