Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

2. А фирма. Америка фирмаси ёки А фирма неоклассик дарсликлар 
саҳифаларида таҳлил қилинувчи фирманинг идеал турига кўпроқ мос келади. А 
фирма ўз маҳсулотига рақобат томонидан белгиланган нархда ва ишлаб 
чиқариш билан ёритиладиган харажатлар таркибида фойдани кўпайтиришни 
мақсад қилиб қўйган. Ҳатто, агар бирор – бир фирмада рақобат бозорида 
фирманинг мувозанатини тўғри ҳисоблаб чиқа оладиган биронта ходим 
топилмаса ҳам, у бозорда ўзини неоклассик назариянинг барча қоидалари 
бўйича фойдани кўпайтиргандек, тутади. 
Фойдани кўпайтиришга йўналтирилиш А фирма «принципали» - унинг 
акциядорларининг мақсадли вазифаси билан белгиланган. Акциядорларнинг 
асосий манфаати бир акцияга ҳисобланган ўз даромадини оширишдан иборат, 
бу йил якунига кўра корхонанинг инвестиция қилинмаган фойдасининг 
миқдорига боғлиқ. Ўз навбатида, фойда миқдори «агентлар» - А фирманинг 
ёлланма менежерлари ҳаракатлари билан белгиланган. «Принципал-агент» 
туридаги ўзаро муносабатлар менежерлар билан ёлланма ходимлар ўртасида 
ҳам юзага келади. 
Акциядорлар билан менежерларнинг ўзаро муносабатларида «принципал-
агент» муаммоси иккита муқобил механизм – «овоз бериш» ва «чиқиш» 
асосида ҳал этилади. Акциядорлар менежерларнинг фаолияти устидан назорат 
ҳуқуқини ё акциядорларнинг йиллик йиғилишида иштирок этиб, директорлар 
кенгаши таркибини ўзгартириш («овоз бериш») орқали ёки ўз акциясини сотиб, 
бу билан менежерларнинг ҳаракатларини маъқулламаслигини ифодалаш 
(«чиқиш») йўли билан амалга оширишлари мумкин. 
Менежерларга ўз хизматлари бозори томонидан кўрсатиладиган 
интизомий таъсир ушбу бозорда юқори трансакция харажатлари ва унда 
алмашиладиган ресурслар – бошқарув кўникмалари ва иқтидорларнинг юқори 
даражадаги ўзига хослиги туфайли, самараси кам ҳисобланади. 
Иккала муқобил вариант - «овоз бериш» ҳам, «чиқиш» ҳам қатор 
камчиликларга эга. Овоз бериш акцияларнинг кичик пакетлари эгалари учун 
«чиптасиз муаммо»ни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, менежерлар 
акциядорлар йиғилиши кун тартибини назорат қиладилар. Самарасиз 
бошқарилаётган фирма акцияларининг сотилиши эса ҳамма вақт акцияларнинг 
пасайган курси туфайли мулкдорларга зарар келтиради.
«Овоз бериш» борасидаги ҳолатни ишончли овоз бериш амалиёти 
ёрдамида тўғрилаш мумкин, бунда кичик пакетлар мулкдорлари ўз номидан 
овоз беришни йирикроқ пакетлар эгаларига ишониб топширадилар. «Чиқиш» 
вариантидан фойдаланишни эса акцияларнинг бирлаштирилган пакетлари 
олди-сотдисига тендер таклифларидан фойдаланиш орқали оптималлаштириш 
мумкин. 
Менежерлар билан ходимларнинг ўзаро муносабатларида «принципал-
агент» муаммосининг ҳал этилиши фордизм – Буюк қатағонлик даврида Генри 


132 
Форд томонидан ишлаб чиқилган меҳнатни ташкил этиш тизими 
тамойилларига асосланади. Менежерлар билан ёлланма ходимларнинг ўзаро 
муносабатлари 
сиёсати 
сифатида 
фордизмнинг 
асосий 
унсурлари 
қуйидагилардан иборат: 
- нархларнинг ўсишига кўра иш ҳақининг индексацияланишини ўз ичига 
олувчи меҳнатга юқори даражада ҳақ тўлаш; 
- қатъий ишлаб чиқариш интизоми, бунда машина (масалан, конвейер) 
ходимнинг ҳаракатларини назорат қилиш воситаси ролини бажаради; 
- касаба уюшмалари иш берувчилар билан ёлланма ходимлар ўртасидаги 
низоли муносабатларда воситачи ролини бажаради; 
- бир тармоқнинг ўзига тегишли корхоналарда (масалан, «Ford» ва 
«General Motors» ўртасида) кадрлар ўрнининг алмаштирилиши юқори даража. 
Ниҳоят, А фирманинг ишлаб чиқариш ва сотиш алоқалари таркиби 
трансакция харажатларини пасайтириш вазифасига тўлиқ бўйсунган. 
Интеграция – орқага, олдинга ва комбинациялаш – муқобил мақсадларга 
нисбатан кўпроқ трансакция харажатларини пасайтириш мақсадлари билан 
боғлиқ. Етказиб берувчилар, харидорлар, шунингдек, улар билан тузиладиган 
шартнома турини танлаш фирманинг шу онда бозорда юзага келган трансакция 
харажатлари даражасини пасайтиришга интилишини акс эттиради. Масалан, 
гўшт маҳсулотини ташиш учун рефрижератор техника билан таъминлашга 
катта миқдордаги инвестициялар зарурлиги боис, кўпинча гўштни қайта 
ишловчи корхоналар ташиш масаласини рефрижераторлар паркини харид 
қилган ҳолда, пудрат асосида ҳал этади. 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling