Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

9.2-жадвал 
Кўрсаткичлар 
«Принципал» 
«Олтин қоида» Тенг шароитлар андозаси 
Оппортунизм 
«Аг
ен
т
» 
«Олтин қоида» 
7; 7 [P] 
4; 8 
1; 9 
Тенг 
шароитлар 
андозаси 
8; 4 
5; 5 
2; 6 
Оппортунизм 
9; 1 
6; 2 
3;3 [N, St
1
, St
2



126 
Шунга қарамай, «агентлар» иттифоқи сифатида фирма моделининг 
тарқалишини қуйидаги омиллар чегаралайди: 
- «агентлар»нинг хатарга мойиллиги; 
- ташкилот иштирокчилари сони: самарали бўлиш учун, ўрин алмашиш 
тамойиллари асосида ягона ташкилотга бирлашган 5-10 кишидан иборат гуруҳ 
доирасида қўллинилиши мумкин; ташкилот аъзоларининг умумий сони 100 
кишидан ошмаслиги керак (10 кишидан иборат 10 та гуруҳ); 
- ташкилот аъзолари томонидан «ижтимоий» капитал, яъни ўзаро қўллаб-
қувватлаш ва ўзаро ишонч анъаналари, умумий мақсадлар ва манфаатларга 
дастлабки эгалик қилиш; ижтимоий капитал ташкилот фаолиятининг 
дастлабки босқичида «агентлар» ўрин алмашувини бошлаш учун зарур. 
 
9.3. Фирманинг ички тузилмаси 
«Принципал-агент» муаммоси ҳал этилиши муқобил моделлардаги 
ташкилотнинг ички тузилиши асосида ётади. Фирма ички тузилишининг 
қуйидаги тўртта варианти кенг тарқалган: 

унитар (У-тузилма); 

холдинг (Х-тузилма);

мультидивизионал (М-тузилма);

аралаш (А-тузилма). 
1. Унитар тузилма - ҳукмронлик муносабатларининг энг юқори даражада 
марказлашувини назарда тутади. Барча асосий қарорлар «принципал» 
томонидан қабул қилинади, унинг ўзи назоратни ҳам амалга оширади. Агар 
«агентлар» фаолиятини назорат қилиш ҳуқуқи бошқаларга ўтказилса, у ҳолда 
функционал белги бўйича – функционал бўлинмалар бошлиқларига: сотиш 
бўлими бошлиғи, бош муҳандис, бош бухгалтер ва ҳ.к.га берилади. Шундай 
қилиб, функционал бўлинмалар раҳбарлари бир вақтнинг ўзида фирма 
раҳбариятига нисбатан «агентлар», топшириқларнинг бевосита ижрочиларига 
нисбатан эса - «принципал» ҳисобланади. 
Унитар ташкилотда «принципал-агент» муаммосини ҳал этишнинг ягона 
варианти назоратнинг янги, паст харажатлари билан боғлиқ усулларини ишлаб 
чиқиш асосида назоратни кучайтиришдан иборат.
2. Холдинг тузилмаси қарорлар қабул қилиш ва «агентлар» ҳаракатлари 
устидан назорат жараёнини имкон қадар марказлашган тизимдан чиқаришни 
ўзида намоён этади. Амалда «принципал» фақат молиявий оқимлар ва 
«агентлар» фаолиятининг молиявий натижаларини назорат қилиш ваколатини 
ўзида сақлаб қолади. «Агентлар» барча қарорларни қабул қилишда четда 
қолади, фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарор бундан мустасно. Бошқача 
айтганда, «принципал» «агентлар» фаолиятини бевосита эмас, балки 
«агентлар» мусобақасини ташкил этиш орқали назорат қилади.
Холдинг тузилмаси ҳатто бир фирманинг бўлинмалари ўртасида бевосита 
рақобатни ҳам истисно этмайди. Таъкидлаш лозимки, холдинг бўлинмалари 
даражасида «принципал» (бир вақтнинг ўзида фирма раҳбарияти учун «агент» 


127 
ҳисобланган бўлинма бошлиғи) ва «агент» ўртасидаги муносабатларнинг 
унитар турини ҳам учратиш мумкин. 
Мультидивизионал тузилма. ХХ асрнинг энг аҳамиятли ташкилий-
бошқарув инновацияси бўлиб, 20-йилларда Пьер Дюпон («Du Pont» раҳбари) ва 
Альфред Слоун («General Motors» раҳбари) томонидан мультидивизионал 
тузилманинг ташкил этилиши ҳисобланади.
Мультидивизионал тузилма – маҳсулот тури, савдо маркасига кўра ёки 
географик белги бўйича ўз харажатини қоплаш ва ўзини – ўзи молиялаш 
тамойили асосида фаолият юритувчи ярим тобе ишлаб чиқариш 
бўлинмаларини ташкил этишни назарда тутади. 
Мультидивизионал тузилма унитар ва холдинг тузилмаларининг ўзига 
хос синтези ҳисобланади. Ҳақиқатан ҳам, унда (масалан, янги маҳсулот ишлаб 
чиқариш тўғрисида) стратегик қарорларни қабул қилишнинг марказлаштириш 
тамойили сақланиб қолган ва айни пайтда тезкор назорат ва бошқарув 
марказлашмаган. Шу тариқа дивизионлар («агентлар»)нинг молиявий 
харажатини қоплаш тамойили уларга ўз фаолиятидан олинадиган даромадларда 
иштирок этиш имконини беради, лекин фирма раҳбарияти («принципал») бунда 
фирманинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ бўлинмалар фойдасининг бир 
қисмини қайта тақсимлаш ҳуқуқини сақлаб қолади. Саноат кластерлари ва 
трансмиллий компаниялар мультидивизионал тузилма тамойилларини амалда 
қўлловчи корхоналарга мисол бўлади. 
4. Аралаш тузилма, агар бўлинмалардан бири худди унитар корхонадаги 
каби фирма раҳбарияти томонидан тўлиқ назорат қилинса, иккинчи бўлинма 
холдингдаги каби фирма раҳбариятига молиявий жиҳатдан қарам бўлса, учинчи 
бўлинма эса операцион мустақилликка эга бўлиб, мультидивизионал 
тузилмадаги каби ўз харажатини қоплаш тамойили асосида фаолият юритган 
тақдирда, юзага келади. 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling