Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Давлат хусусиятини баҳолаш усул ва мезонлари
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДАРОМАДЛАР ХАРАЖАТЛАР
13.4. Давлат хусусиятини баҳолаш усул ва мезонлари Давлат турини аниқлаш (шартномавий ёки эксплуататорлик) давлат бюджетининг таркибини таҳлил қилиш имконини беради. Фирманинг баланси каби давлат бюджети ҳам институционал таҳлил учун зарур етарли миқдордаги ахборотни беради. Талаб этиладиган маълумотлар қабул қилинган ва реал ижро этилган давлат бюджети даромад ва харажатлар қисмларининг қатор моддаларида акс этган. Бундан ташқари, агар бюджет тақчиллиги мавжуд бўлса, уни қоплаш усуллари давлатнинг муҳим тавсифи ҳисобланади. Қуйида давлат бюджетининг тахминий таркибини келтирамиз: ДАРОМАДЛАР ХАРАЖАТЛАР Солиқ даромадлари, шу жумладан: фойда солиғи даромад солиғи қўшилган қиймат солиғи Иқтисодиётга бюджет кредитлари Ташқи иқтисодий фаолият Ижтимоий-маданий тадбирлар Фан Мудофаа 172 махсус солиқлар акцизлар экспорт-импорт божлари ресурс тўловлари лецензиялар Солиқдан ташқари даромадлар, шу жумладан: ташқи иқтисодий фаолиятдан даромадлар давлат мулкида бўлган активлар давлат захираларини амалга ошириш Бюджет кредитларини қайтариш Мақсадли бюджет фондлари Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти Адлия Давлат бошқаруви Давлат захираларини тўлдириш Фавқулодда ҳолатлар бўйича харажатлар Хизмат кўрсатиш ҳамда ташқи ва ички қарзни тўлаш Маҳаллий бюджетларни молиялаш Жами Жами Тақчиллик Давлатни бирор-бир турга киритишнинг биринчи мезони –даромадлар турли моддаларининг нисбати. Солиқдан ташқари тушумларнинг улуши қанча юқори бўлса, давлатнинг иқтисодиётга аралашуви шунча фаол бўлади. Бундай ҳолатда унинг роли шартномалар бажарилишининг оддий кафили доирасидан ташқарига чиқади. Бюджетнинг солиқдан ташқари даромадлар улуши динамикаси барқарор тенденция мавжудлиги ҳақида сўзлаш имконини бермайди. Бундан ташқари, турли солиқ тушумлари нисбати таҳлили уларнинг мусодара хусусияти ҳақида (рента тўловлари ва махсус солиқлар устунлигида), ёки солиқ тизимининг ишлаб чиқариш фаолиятини рағбатлантириш мақсадларига бўйсуниши («бозор» солиқлари: фойда солиғи, ҚҚС, акцизлар, даромад солиғи, мол-мулк солиғи устунлик қилган ҳолатда) ҳақида фикр юритиш имконини беради. Таъкидлаш лозимки, бюджетда «бозор» солиқларининг улуши барқарор қисқариш тенденциясига эга. Шунингдек, солиқларнинг йиғилиши, яъни амалдаги солиқ тушумлари ва солиқ солиш базасининг реал миқдорларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб ёзилган солиқлар ўртасидаги нисбат тўғрисидаги маълумотлар ҳам муҳим ахборотни акс эттиради. Солиқларнинг йиғилиши қанча юқори бўлса, давлат шартномавий моделга шунча яқин бўлади. Иккинчи мезон – давлат харажатларининг таркиби ва биринчи навбатда реал молияланган ҳамда давлат бюджети тўғрисидаги қонунда қайд этилган харажатлар нисбати. Эксплуататорлик давлатида унинг мажбурлаш салоҳиятини сақлаб қолиш ва кучайтириш билан боғлиқ харажатлар («куч ишлатувчи» вазирликларни сақлаб туриш харажатлари) ҳамда бевосита давлат аппаратини сақлаб туриш учун йўналтирилган харажатларни молиялашнинг устуворлиги муҳим ўрин тутади. Мудофа, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва давлат аппарати харажатларни катта тайёргарлик билан амалга оширади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling