Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

Қисқача хулоса 
Трансакция харажатлари иқтисодий назарияси унда трансакцияни таҳлил 
қилишнинг асосий бирлиги сифатида иштирок этадиган иқтисодий ташкилотни 
ўрганишга нисбатан қиёсий институционал ёндашувни ўзида намоён этади. 
Трансакция харажатлари назарияси институционализмнинг таркибий 
қисмларидан бири ҳисобланади. Трансакция харажатлари эса институтлар 
билан бир қаторда унинг асосий категориясидир.
Асосий восита сифатида “трансакция харажатлари” категориясини 
қўллаган ҳолда дастлабки тадқиқотлар фирма фаолиятини таҳлил қилиш учун 
амалга оширилди ва бу Р.Коуз номи билан боғлиқ. 
Трансакция харажатлари назарияси қайсидир маънода неоклассик 
иқтисодий назария босиб ўтган, фирмани тадқиқ этишдан то иқтисодий 
тизимни таҳлил қилишгача бўлган йўлни такрорлади. 
Трансакция харажатлари мулкчилик ҳуқуқларини алмашиш ва ҳимоялаш 
билан боғлиқ барча харажатлардир. Трансакция харажатлари пайдо бўлишини 
изоҳлашнинг камида учта варианти мавжуд: трансакция харажатлари 
назариясининг ёндашуви, ижтимоий танлов назариясининг ёндашуви ва 
келишувлар назариясининг ёндашуви. Трансакция харажатларини тавсифлашга 
нисбатан О.Уильямсон ёндашуви, яъни трансакция харажатларининг битим 
тузилгунга қадар ва битим тузилганидан сўнг юзага келадиган харажатларга 
ажратилиши уларни таҳлил қилишнинг асосий усули сифатида қабул қилиниши 
мумкин. 
 
Таянч сўз ва иборалар 
Трансакция харажатлари, трансформация харажатлари, микро ва 
макродаража, Коуз-Уильямсон ёндашуви, Норт ёндашуви, иқтисодиётда 
трансформация харажатлари, трансакция харажатларини ўлчаш. 
 
Такрорлаш учун саволлар 
1. Трансакция тушунчаси нимани англатади? 
2. Трансакцияларни турларини изоҳлаб беринг? 
3. “Трансакция харажатлари”га уларнинг моҳиятини тўлиқ очиб 
берадиган таърифни беринг. 
4. Трансакция харажатларининг турларини санаб беринг. Оппортунистик 
хатти-ҳаракатдан ҳимоялаш харажатлари нима? 


68 
5. “Трансформация харажатлари”га таъриф беринг. Трансформация 
харажатлари ишлаб чиқариш ва трансакция харажатлари билан қандай 
боғланган? 
6. Трансакция харажатларини ўлчаб бўладими? Виртуал ва реал 
трансакция харажатлари нима? 
7. Жамият ривожланиши билан боғлиқ ҳолда пайдо бўладиган 
трансакция харажатларининг янги турларига мисоллар келтиринг. 
8. Муайян ҳолатда трансакция харажатларининг алоҳида турларини 
ҳисоблаш имкониятини баҳоланг. 
9. Ўзбекистонда трансакция харажатларини пасайтириш ва улар 
таркибини оптималлаштириш учун қандай чоралар амалга оширилган? 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling