Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Хуфиёна иқтисодиётнинг келиб
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
6.1. Хуфиёна иқтисодиётнинг келиб чиқиш сабаблари Қонуний равишда қайд этилган ҳуқуқларга эга бўлган алмашувнинг юқори даражадаги трансакция харажатлари ҳамма вақт ҳам энг самарали мулкдорларга мулкчиликнинг зарур ҳуқуқларига эгалик қилиш имконини бермайди. Бу ҳол алмашув умуман содир бўлмаётганлиги ва иқтисодий агентлар мулкчилик таркиби нооптималлигича қолишига рози бўлганлигини англатмайди. Аксинча, иқтисодий агентларнинг муқобил қарорни излаши мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва улар билан хуфиёна, яъни давлатнинг 70 иштирокисиз, алмашишни ташкил қилишга уриниши кўринишида амалга оширилади. Хуфиёналик – шахсларнинг кундалик фаолиятни ташкил қилишда мавжуд ҳуқуқ (қонун) нормаларидан фойдаланишдан бўйин товлаш ва ёзилмаган ҳуқуққа, яъни анъана ва урф-одатларда қайд этилган нормалар ҳамда мулкчилик ҳуқуқларини алмашиш ва ҳимоялаш юзасидан келиб чиққан низоларни ҳал этишнинг ҳуқуқ доирасидан четга чиқувчи механизмларига мурожаат этишидан иборат. Мулкчилик ҳуқуқларини дастлабки тафсирлаш жараёнида давлат уни энг самарали мулкдорларга бера олмайдиган, ҳуқуқлар билан алмашиш эса юқори трансакция харажатлари туфайли мумкин бўлмаган, таъқиқланадиган даражадаги танг вазиятдан чиқиш йўли худди шу тариқа топилади. Мулкчилик ҳуқуқларининг ошкора ва хуфиёна тизимлари амалга оширилишига кўплаб мисоллар мавжуд. Маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиётида, қонунда мустаҳкамланган «мулкчиликнинг умумхалқ хусусияти»га қарамай, асосий ҳуқуқлар ҳам партиявий, ҳам маъмурий (вазирликлар, юқори ташкилотлар) буюрократия қўлида эди. Тегишлича савдолар ва битимлар шаклини ҳосил қилган низоларни ҳал этишнинг муқобил механизмлари ҳам мавжуд эди, бунда алмашув предмети сифатида нафақат товар ва хизматлар, балки «жамиятдаги мавқе, ҳокимият ва бўйсуниш, қонунлар ва уларни бузиш ҳуқуқи» ва ҳатто ишлаб чиқариш давлат режалари ҳам иштирок этган. Перулик олим Эрнандо де Сото тадқиқотларида Лотин Америкаси мамлакатлари мисолида хуфиёна иқтисодиёт масалалари жиддий таҳлил этилган. Уларда давлат суд-ҳуқуқ тизими ва у ҳимоя қиладиган мулкчилик ҳуқуқлари алмашувларнинг фақат кичик бир қисми механизмини шакллантиради. Уларда – чакана савдо, жамоат транспорти, қурилиш каби иқтисодиётнинг бир қатор секторлари фаолияти мулкчилик ҳуқуқларининг хуфиёна тизимига асосланади. Масалан, Перу пойтахти Лима шаҳрида янги кўп қаватли тураржой биносини қуриш мэриядан рухсат олишдан эмас, балки биринчилик тамойили бўйича қурилиш учун майдонни эгаллаб олишдан бошланади. Шу тариқа мулкчилик ҳуқуқларининг ўрнатилиши хуфиёна қайд этилган мулкчилик ҳуқуқи даражаси билан эмас, балки ижтимоий санкциялар ва оддий ҳуқуқ билан ҳимояланади. Иқтисодий фаолиятни хуфиёна амалга ошириш, биринчи навбатда, қонун доирасидаги ҳаракат билан, яъни юқори трансакция харажатлари билан боғлиқ. Трансакция харажатларининг таснифига асосланган ҳолда, таъкидлаш лозимки, бунда асосан шартномани тузишдаги юқори харажатлар, мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоялаш харажатлари ва учинчи шахслардан ҳимоялаш харажатлари назарда тутилади. Де Сото ушбу харажатларни «қонунга бўйсуниш баҳоси», дея таърифлайди. У қуйидагиларни ўз ичига олади: 71 - қонундан фойдаланиш харажатлари (юридик шахсни рўйхатга олиш, лицензия олиш, банкда ҳисобварақлар очиш, юридик манзилга эга бўлиш ва бошқа расмиятчиликларни бажариш харажатлари); - қонун доирасида фаолиятни давом эттириш зарурати билан боғлиқ харажатлар (солиқларни тўлаш; меҳнат муносабатлари соҳасида қонун талабларини бажариш (иш кунининг узунлиги, энг кам иш ҳақи, ижтимоий кафолатлар); ошкора суд тизими доирасида низоларни ҳал этишда суд харажатларини тўлаш). Таъкидлаш жоизки, қонунга бўйсуниш баҳоси нафақат тўғридан-тўғри харажатлар, балки бирон-бир тадбирни бажариш учун вақт сарфларини ҳам ўз ичига олади. Бунда унинг айнан ушбу таркибий қисми қатор ҳолатларда жуда катта бўлади. Масалан, Лима шаҳрида уй-жойни қуриш учун рухсат олиш тадбири тахминан 4 йилу 1 ой, майда улгуржи бозорини ташкил қилиш учун рухсат олиш 17 йил, кичик дўконни очиш учун рухсат олиш 43 кун вақтни олган. «Учинчи дунё» айрим мамлакатларида юридик шахсни рўйхатга олиш учун талаб этиладиган харажатлар 6.1-жадвалда келтирилган. 6.1-жадвал Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling