Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
69 VI - боб. ХУФИЁНА ИҚТИСОДИЁТ Норасмий иқтисодиёт билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш иқтисодиёт фанида алоҳида ўрин тутади. Бу ҳол мазкур фаолиятнинг кенг кўламлилиги ва айни пайтда унинг тўлиқ ҳажини ўлчаб бўлмаслиги билан изоҳланади. Халқаро валюта фонди (ХВФ)нинг баҳоларига кўра, 2000-2001 йилларда жаҳонда хуфиёна фаолиятдан олинган даромад бир йилда 1 трл. доллардан 3 трл.долларгачани ташкил этди, бу жаҳон ялпи маҳсулотининг 2 фоизидан 3 фоизигачасига тенг кўрсаткичдир. Сўнгги вақтларда иқтисодиётнинг хуфиёна сектори иқтисодчилар, социологлар, сиёсатшуносларнинг диққатини кўпроқ ўзига жалб этмоқда. Хусусан, унинг пайдо бўлиши ва жамиятда янада тарқалиши сабаблари батафсил таҳлил қилинмоқда. Бунда, айниқса, чет элда ва Россияда кўп сонли адабиётларни юзага келтирган янги институционал ёндашувнинг қўлланилиши энг самарали восита ҳисобланмоқда. Янги институционал ёндашув асосий эътиборни инсоннинг хўжалик фаолиятини белгилаб берувчи ва чекловчи “ўйин қоидалари” билан иқтисодий ривожланиш жараёни ўртасидаги боғлиқликка қаратади. Анъанавий неоклассик назария, ривожланиш жараёнини таҳлил қилаётиб, ишлаб чиқаришни ресурслар (ер, ишчи кучи, капитал) сарфи ва ишлаб чиқариш технологиясини товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғловчи тизим сифатида кўриб чиққан ҳолда, уни тор маънода таърифлайди. Институционал ёндашув эса иқтисодиёт билан иқтисодий алмашувда “ўйин қоидалари”ни белгилаб берувчи институтлар ўртасидаги тескари боғлиқликка эътибор қаратган ҳолда, ушбу асосий қоидаларни янада кенгайтиради. Тадбиркорларнинг ҳаракатлари ўрнатилган “ўйин қоидалари”га мос келиб, улар билан ҳимояланса, иқтисодиёт расмий секторининг унсурлари ҳисобланади. Аксинча, ушбу қоидаларга амал қилинмаган ҳолларда, тадбиркорлар иқтисодиёт хуфиёна секторининг унсурлари сифатида кўриб чиқилади. Бошқача айтганда, ўрнатилган қоидаларга итоаткорлик “қонуний” иқтисодиётда иштирок этишнинг биринчи даражали мезони ҳисобланса, айни пайтда ўрнатилган қоидаларга амал қилмаслик ёки уларни четлаб ўтиш эса хуфиёна иқтисодиётда иштирок этиш мезони ҳисобланади. Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling