150
оптималлаштириш ташкилот олдида турган турли устуворликларни
мувофиқлаштиришга ёрдам берувчи муроса тамойилларини
излаб топишдан
иборат.
Қисқача хулоса
Фақат трансакция харажатларининг миқдорини баҳолашга нисбатан
ординалистик ёндашув ёрдамида муайян ташкилотлар тузилмасини таҳлил
қилиш учун трансакция харажатлари назариясини қўллаш мумкин.
Мазкур
ёндашув турли шартнома ва ташкилий шаклларда битим тузишда юзага
келадиган трансакция харажатлари миқдорини экспертиза йўли билан баҳолаш
ёрдамида таққослашдан иборат. Эксперт баҳоларидан ташқари,
ташкилотнинг
бухгалтерия ҳисоботи ҳам ахборот манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ўз
навбатида, келишувлар назарияси ташкилотларни миқдорий жиҳатдан эмас,
балки сифат жиҳатдан таҳлил қилишга ўз ҳиссасини қўшади. Унинг асосида
ташкилотда юзага келадиган низолар табиатини изоҳлаш ва унинг тузилишини
трансакция харажатлари мезони бўйича эмас, балки низоларнинг кескинлигини
пасайтириш мезони бўйича оптималлаштириш мумкин.
Таянч сўз ва иборалар
Трансакция харажатлари, фойдалиликни ўлчаш, шартномаларни қиёслаш,
харажат турлари, фирма баланси, даромадлар тўғрисида ҳисобот, фирмадаги
низолар, индустриал бозор, анъанавий ва фуқаролик келишувлари.
Do'stlaringiz bilan baham: