Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Туристик хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ туристик


Download 6.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/59
Sana30.01.2024
Hajmi6.06 Kb.
#1810817
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   59
Bog'liq
Turizm

Туристик хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ туристик 
индустриядаги хизматларнинг турлари қуйидагилардан иборатдир: 
 турларни тақдим этиш бўйича хизматлар; 
 яшаш жойларини тақдим этиш бўйича хизматлар; 
 овқатлантириш бўйича хизматлар; 
ахборотга оид, реклама хизматлари; 


28 
 транспорт хизматлари; 
 барча турдаги транспорт учун чипталар ҳамда тадбирларга ва кўнгилочар 
объектларга бориш учун чипталар тақдим этиш (банд қилиб қўйиш, 
сотиш ва етказиб бериш) бўйича хизматлар. 
(Туристик хизматлар кўрсатиш шартномасида бошқа туристик хизматлар ҳам 
назарда тутилиши мумкин.)  
Туристик индустрия объектларини таснифлаш 
Туристик индустрия объектларини таснифлаш ва уларга тоифалар бериш 
ихтиёрий асосда амалга оширилади. 
Жойлаштириш воситаларини, тоғ чанғиси трассаларини, пляжларни ўз ичига 
олган туристик индустрия объектларини таснифлаш ва уларга тоифалар бериш, 
шунингдек берилган Тоифалар реестрини юритиш ваколатли давлат органи 
ҳузуридаги аккредитация қилинган ташкилот томонидан амалга оширилади. 
Жойлаштириш 
воситалари 
меҳмонхоналар, 
туристик 
базалар 
ва 
мажмуаларни, дам олиш уйлари ва зоналарини, пансионатлар, кемпинглар, 
хостеллар, меҳмон уйларини, ўтов ва чодирли оромгоҳлар, санаторийларни 
ҳамда 
меҳмонхона 
хизматлари 
(жойлаштириш 
бўйича 
хизматлар) 
кўрсатиладиган бошқа объектларни, шунингдек жойлаштириш воситаси 
сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган ер усти транспортини ўз ичига олади. 
Тоифа берилган туристик индустрия объектининг мулкдори ва (ёки) эгаси 
унинг мазкур тоифага мувофиқ бўлишини таъминлаши шарт. 
Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида 
туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни 
яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
433
-сон қарори билан қуйидагилар 
тасдиқланди:
“Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия 
объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги Низом”


29 
- “Фуқаролар йиғинларига «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ва «Туризм 
овули» мақомини бериш тўғрисидаги Низом”
“Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия 
объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги Низом” да назарда тутилмаган 
туристик хизматларнинг алоҳида турлари, шу жумладан умумий овқатланиш 
ташкилотлари (ресторанлар) хизматлари, туристларга кўрсатиладиган 
транспорт хизматлари ихтиёрий асосда сертификатлаштирилади.
Туроператор, жойлаштириш воситаси, тоғ чанғиси трассалари ва пляж 
хизматлари бўйича туризм фаолияти фақат белгиланган тартибда тегишли 
сертификатлар олингандан кейин ва уларнинг амал қилиш муддати давомида 
амалга оширилиши мумкин.
Сертификатнинг амал қилиш муддати, берилган сертификатни ҳар йили 
инспекция назоратини ўтказган ҳолда уч йилдан иборатдир. Сертификатнинг 
асл нусхаси бевосита сертификатлаштириш объектида туради ва у учинчи 
шахсларга 
берилмайди. 
Амалдаги 
сертификатсиз 
туроператорлик, 
жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари бўйича 
туризм фаолиятини амалга ошириш қонунчиликда белгиланган тартибда 
жавобгарликка сабаб бўлади. 
Санаб ўтилган хизматларни сертификатлаштириш, уларга тоифа бериш, 
шунингдек, сертификатлаштирилган хизматларнинг стандартлаштириш бўйича 
норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигининг инспекция назоратини 
ўтказиш Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Туризм 
хизматларини сертификатлаш маркази» ДУК (кейинги ўринларда - Марказ) 
томонидан амалга оширилади. Сертификатлаштириш Низомга 1-иловада 
келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар хизматларини сертификатлаштириш 
соддалаштирилган ҳолда, уларни ўрганиш далолатномаси асосида амалга 
оширилади. Ушбу объектлар тўғрисидаги маълумотлар Оилавий меҳмон 
уйлари ва хостеллар ягона реестрига киритилади.


30 
Сертификатлаштириш учун ариза берувчи Марказга электрон шаклда 
Марказнинг расмий веб-сайти орқали ариза ва унга илова қилинган ҳужжат ва 
маълумотларни юборади. Сертификатлаштириш учун ариза берувчи Марказга 
электрон шаклда Марказнинг расмий веб-сайти орқали ариза ва унга илова 
қилинган ҳужжат ва маълумотларни юборади. 
Низомда туроператорлик, жойлаштириш воситаси, тоғ чанғиси трассалари ва 
пляж хизматларини сертификатлаштириш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар 
рўйхати, шунингдек сертификатлаштириш тартиби кўрсатилган. 
Ариза берувчи ўзининг туристик индустрия объектларига тоифа берилишига 
даъвогар бўлса, ту тўғрида аризада кўрсатиб ўтилиши керак. Туристик 
индустрия объектларини баҳолаш вақтида комиссия ушбу объектни таснифлаш 
тизимига биноан унинг тегишли тоифага мувофиқлигини аниқлайди.
Меҳмонхоналар 
тоифалари юлдузлар кўринишидаги белги билан 
белгиланади ва бешта тоифа бўйича таснифланади. Олий тоифа – беш юлдуз, 
энг паст тоифа – битта юлдуз. 

Download 6.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling