Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Сертификатлаштириш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат


Download 6.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/59
Sana30.01.2024
Hajmi6.06 Kb.
#1810817
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   59
Bog'liq
Turizm

Сертификатлаштириш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат: 
 сертификатлаштиришга (туроператорлик хизматлари ва меҳмонхона 
хизматлари) ариза бериш ва уни кўриб чиқиш; 
 ариза бўйича қарор қабул қилиш ва шартнома тузиш; 
 ариза ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларни норматив 
ҳужжатлар талабларига мувофиқлигига таҳлил қилиш; 
 сертификатлаштириш объектини баҳолаш; 
 мувофиқлик сертификатини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш; 
 мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик белгисини қўллаш учун битим 
тузиш; 
 мувофиқлик белгисини рўйхатдан ўтказиш ва бериш.
Техник қўмита - Кўрсатилаётган туризм хизматларини хавфсизлиги
сифати, шунингдек халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида 
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошида Туризм соҳасидаги 
стандартлаштириш бўйича техник қўмита фаолият юритади. 
Техник 
қўмиталар 
стандартлаштириш 
бўйича 
миллий 
орган 
(“Ўзстандарт” 
Агентлиги) 
томонидан 
белгиланган, 
бириктирилган 
стандартлаштириш объектлари ёки фаолият соҳалари бўйича миллий, 
минтақавий 
ва 
халқаро 
стандартлаштириш 
соҳасида 
ишларни 
ташкиллаштириш ва ўтказиш мақсадида ихтиёрий асосда амалга ошириладиган 
юридик ва жисмоний шахсларнинг (манфаатдор томонларнинг: корхоналар
ташкилотлар, ижро ҳокимияти, экспертлар, бошқа мутахассислар ва ҳ.к. ) 
ҳамкорлик шакли ҳисобланади.
 


44 
Туризм фаолиятини тартибга солувчи стандартлар 
Стандартлар Техник қўмиталар доирасида экспертлар гуруҳи томонидан 
ишлаб чиқилади. Стандартга бўлган эҳтиёжни белгилаш вақтида экспертлар 
стандарт лойиҳасини ишлаб чиқадилар, муҳокама қиладилар ва келишадилар. 
Стандартларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни Техник қўмита Котибияти 
мувофиқлаштиради. 
“Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази” ДУК Туризм 
соҳасидаги стандартлаштириш бўйича техник қўмита Котибияти ҳисобланади. 

Download 6.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling