Гидларнинг (гид-таржимонларнинг), экскурсия етакчиларининг ва
йўриқчи-йўл бошловчиларнинг малакасини сертификатлаштириш.
Гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл
бошловчилар ваколатли давлат органи томонидан бериладиган тегишли
сертификат олинганидан кейин юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик
фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар сифатида ёхуд юридик
шахслар билан тузиладиган меҳнат шартномалари асосида мустақил равишда
хизматлар кўрсатиши мумкин.
Туризм соҳасидаги ягона реестрлар
Ваколатли давлат органи Туризм соҳасидаги ягона реестрларни
шакллантиради ва юритади. Туризм соҳасидаги ягона реестрлар
туроператорларга, турагентларга, гидларга (гид-таржимонларга), экскурсия
етакчиларига ва йўриқчи-йўл бошловчиларга нисбатан, жойлаштириш
воситаларига, тоғ чанғиси трассаларига ва пляжларга, шунингдек, туристик
йўналишлар ва туристик объектларга нисбатан юритилади.
Туризм соҳасидаги ягона реестрлар ваколатли давлат органининг расмий
веб-сайтига жойлаштирилади.
“Туризм тўғрисида”ги Ўзбекистон Респуликаси Қонунига мувофиқ,
туризм соҳасида туристик индустрия объектлари ва туризм соҳаси субъектлари
тўғрисидаги маълумотларни тизимга солиш, уларнинг ягона базасини яратиш
ҳамда маълумотларни очиқлигини таъминлаш мақсадида “Туризм соҳасидаги
ягона реестрларни юритиш тартиби” ишлаб чиқилди.
Туризм соҳасидаги ягона реестрлар – Унга кўра, реестрлар
туроператорлар, турагентлар, гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари
ва йўриқчи-йўл бошловчилар, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси
трассалари ва пляжлар, шунингдек, туристик йўналишлар ва туристик
объектлар бўйича юритилади. Туризм соҳасидаги ягона реестрлар Туризмни
53
ривожлантириш
давлат
қўмитасининг
расмий
веб-сайтида
Do'stlaringiz bilan baham: |