Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 6.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet43/59
Sana30.01.2024
Hajmi6.06 Kb.
#1810817
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   59
Bog'liq
Turizm

тартиби 
Режа: 
1.  Туризм соҳасидаги низолар тушунчаси 
2. Низоларни судгача кўриб чиқишнинг ягона тизими 
3. Низоларни кўриб чиқадиган давлат органлари.
Таянч сўз ва иборалар: халқаро шартнома, молиявий жавобгарлик,пеня, 
жарима, конвенция, медиация, котибият 
Туризм тўғрисидаги Қонуннинг 2-моддасида Ўзбекистон Республикасининг 
халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг туризм тўғрисидаги 
қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган 
бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади деб белгилаб қўйилган. 21-
моддасида эса туризм соҳасида юзага келадиган низолар қонун хужжатларида 
белгиланган тартибда ҳал қилинади деган норма белгиланган. Туристик 
фаолият субъектлари тадбиркорлик субъекти сифатида ҳамкорлари билан 


98 
давлат органлари билан муносабатга киришадилар. Бу муносабатлар жараёнида
юзага келадиган низолар шартномада белгиланган тартибда ва халқаро 
нормаларга мувофиқ ҳал этилади. Туризм фаолиятида молиявий жавобгарлик
мажбурият бажарилиши кечиктирилишининг ҳар бир куни учун фоиз ҳисобида 
ундириладиган молиявий жавобгарлик- пеня ва жарима яъни мажбурият 
бажарилмаганлиги учун қатъий белгиланган миқдорда ундириладиган 
молиявий жавобгарлик шаклларида бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси 1965 йил 18 мартда имзоланган ва 1966 йил 14 
октябрдан кучга кирган “Давлатлар ва чет эллик шахслар ўртасидаги 
инвестицион низоларни ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Вашингтон 
Конвенциясини 1994 йил 6 майда ратифакация қилди.
Конвенция халқаро Тараққиёт ва ривожланиш банки ҳузурида инвестиция 
низоларини ҳал этиш бўйича Марказни таъсис этиш ва ушбу Марказда муайян 
давлат ва хорижий давлат шахслари ўртасида вужудга келадиган инвестицион 
низоларни Конвенция қоидаларига мувофиқ яраштирув ва арбитраж йўли 
билан ҳал этишни таъминлайди. 
Марказ таркибида Маъмурий кенгаш ва Котибият мавжуд бўлиб, Котибият 
воситачилар ва арбитрлар рўйхатини юритади. Маъмурий кенгаш таркибига 
Конвенцияни имзолаган давлатларнинг ҳар биридан биттадан вакиллар 
киради. Бундай вакиллар етарлича малакага эга бўлган шахслар орасидан 
танланиб, уларнинг рўйхати ҳар ярим йилда янгиланиб туради. Марказ ўзи 
кўрсатган хизматлардан тушадиган маблағлар ва бошқа маблағлар ҳисобидан 
молияланади, у иммунитет ва имтиёзларга эга. 
2020 йил 17 июнда “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини 
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.
Мамлакатда давлат органларининг аҳоли билан мулоқотини 
такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли 
ҳимоясини таъминлаш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этишнинг 


99 
замонавий механизмларини жорий қилиш борасида изчил ишлар амалга 
оширилмоқда. 
Шу билан бирга, ушбу соҳада ислоҳотларнинг ҳозирги босқичи давлат 
органларида низоларни судгача кўриб чиқишнинг ягона тизимини яратиш, 
медиация, ҳакамлик судлари ҳамда халқаро арбитражларни фуқаролар ҳамда 
тадбиркорларнинг ишончига сазовор бўладиган низоларни ҳал этувчи 
самарали муқобил институтларга айлантириш лозимлигини тақозо этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси ва Фуқаролик 
процессуал кодексига мувофиқ ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида судья 
тарафлардан келишув битимини тузиш эҳтимолини ёки низони ҳал 
қилишнинг муқобил усуллари эҳтимолини аниқлайди ва уларнинг ҳуқуқий 
оқибатларини тушунтиради;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 1 
августдан бошлаб эксперимент тариқасида: 
Давлат божхона қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат 
кадастри давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари 
Пенсия жамғармаси ҳамда Наманган, Бухоро ва Тошкент вилоятлари 
ҳокимликлари ҳузурида Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари 
ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция 
кенгашларини ташкил этилди. 
Қуйидагилар Апелляция кенгашининг асосий вазифалари этиб 
белгиланди: 
-жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органи ўртасида юзага 
келадиган низоларни судгача кўриб чиқиш ва хулоса қабул қилиш орқали 
уларни ҳал этиш чораларини кўриш; 
-мурожаатни кўриб чиқишда қонун ҳужжатида турлича талқин этилиши 
мумкин бўлган нормалар аниқланган, у амалиётда нотўғри ёки зиддиятли 


100 
тарзда қўлланилган тақдирда, уларни белгиланган тартибда расмий 
шарҳлашни ташкиллаштириш бўйича чораларни кўриш; 
-мурожаатни кўриб чиқишда аниқланган қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни 
бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш. 
Медиация маркази- низоларни муқобил усулда ҳал этиш билан 
шуғулланувчи профессионал медиаторларнинг ўзаро бирлашувига 
асосланган профессионал медиаторлар, ҳакамлик судлари ва халқаро 
арбитражларнинг ўзаро бирлашувига асосланган Низоларни муқобил усулда 
ҳал этиш маркази нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида ташкил этилиши 
ва фаолият юритиши мумкин. 
Медиация маркази ва Низоларни муқобил усулда ҳал этиш 
марказининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин: 
- медиация, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитраж фаолиятига низоларни 
муқобил усулда ҳал этиш тартиб-таомилини амалга ошириш учун шарт-
шароит яратиш; медиация, ҳакамлик суди ва халқаро арбитраж ишларини 
кўриш билан боғлиқ фаолиятга аралашмаслик принципи асосида иш 
юритиш; медиация, ҳакамлик судлари ҳамда халқаро арбитраж соҳаларида 
мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш учун ўқув курсларини 
ташкил этиш. Бунда, медиаторларни тайёрлаш 72 соатдан кўп бўлмаган ўқув 
курслари бўйича амалга оширилади ва уларни муваффақиятли якунлаган 
тингловчиларга сертификат берилади; медиация ва низоларни муқобил ҳал 
этишнинг бошқа усуллари ривожланиши ва кенг оммалашувига 
кўмаклашиш, бу соҳада семинарлар, тренинглар ва конференциялар ташкил 
этиш.
2020 йил 1 июлдан бошлаб, эксперимент тариқасида, давлат хизматлари 
марказлари биноларида низолашувчи фуқароларга медиатор хизматидан 
фойдаланиш учун алоҳида хоналар ажратсин; 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия 
вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб 


101 
тегишли олий таълим муассасаларида илғор хорижий тажрибалар асосида 
медиация, ҳакамлик суди ва халқаро арбитраж соҳалари учун низоларни ҳал 
этишнинг муқобил йўналишларига оид бўлган магистратура 
мутахассисликларини ташкил этиш.

Download 6.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling