Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


ШАРТНОМА МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН


Download 6.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet45/59
Sana30.01.2024
Hajmi6.06 Kb.
#1810817
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   59
Bog'liq
Turizm

ШАРТНОМА МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН 
ЖАВОБГАРЛИК 
Хўжалик 
шартномаларини бажармаганлик ёки лозим даражада 
бажармаганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги «Хўжалик юритувчи 
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги 
Қонуннинг 24-моддасида ўз аксини топган. Тарафлардан бири шартнома 
мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу 
тараф бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди, Ўзбекистон Республикаси 


103 
Фуқаролик 
кодексида
ва ўзга қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда 
тутилган тартибда бошқача тарзда жавобгар бўлади. 
Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада 
бажармаганлик учун «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг 
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг  25 — 32-
моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик, тўлиқ 
етказиб бермаганлик, ишларни бажармаганлик ёки хизмат кўрсатмаганлик 
учун жавобгарлик чоралари «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг 
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасида 
ифодаланган. Товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, 
тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган 
ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) 
кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 
фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси 
етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган 
хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш 
шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш 
муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни 
бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни 
қоплашдан озод этмайди. 

Download 6.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling