Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 6.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet44/59
Sana30.01.2024
Hajmi6.06 Kb.
#1810817
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   59
Bog'liq
Turizm

Назорат саволлари: 
1. Халқаро шартнома нима? 
2. Молиявий жавобгарлик қандай белгиланади? 
3. Пеня ва жарималар нима учун тайинланади? 
4. Конвенция нима? 
5.Медиация нима ва уни нима учун таъсис этилди? 
16-МавзуТуризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик 
учун жавобгарлик 
Режа: 
1. 
Жавобгарлик тушунчаси ва турлари 
2. 
Жавобгарликнинг қонуний асослари 
3. Туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор 
шахсларнинг белгиланган тартибда жавобгарлиги. 
Таянч сўз ва иборалар: Вертикал, горизонтал, жавобгарлик, субъект, 
шартнома, қонун 
Жавобгарлик тушунчаси - қонун ёки шартномага асосан бажарилиши лозим 
бўлган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганда 
вужудга келадиган ҳуқуқий оқибат. Жавобгарликнинг асослари - қонун
ва шартнома.
Жавобгарликнинг қонуний асослари: 
1.Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (48, 24-боб) 
2.Солиқ кодекси (4-бўлими, 16-18 боблар) 
3.ЎзР МЖТК (13-боб, 164-179-3,184-186-1 моддалар)


102 
4.ЎзР Жиноят Кодекси (12-боб, 172-192-моддалар) 
5.Қонунлар (Рақобат тўғрисидаги Қонуннинг 27-моддаси, ҚҚБ тўғрисидаги 
Қонун 55-модда) 
Жавобгарлик турлари: 
1. Муносабат хусусиятига кўра: 
А) Вертикал муносабатларда
Б) Горизонтал муносабатларда 
2. Жавобгарликнинг асосига кўра 
А) Қонундан келиб чиқадиган 
Б) Шартномадан келиб чиқадиган 
Вертикал муносабатларда жавобгарлик: Тадбиркор 
- Давлат органи 
рўйхатдан ўтиш, лицензия олиш, текшириш, солиқ тўлаш, ҳисобот 
топшириш, қайта ташкил этиш, тугатиш
Горизонтал муносабатларда жавобгарлик: Тадбиркор - Субъект 
Шартномавий мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада 
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик «Хўжалик юритувчи субъектлар 
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 25-32-
моддаларида назарда тутилган. 

Download 6.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling