Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 6.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet52/59
Sana30.01.2024
Hajmi6.06 Kb.
#1810817
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   59
Bog'liq
Turizm

сертификати 
— 
туроператор, 
жойлаштириш 
воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар томонидан кўрсатиладиган 
хизматлар 
сифатини 
ва 
уларнинг 
муайян 
норматив 
ҳужжатга 
мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжат; 
 Номер (жой) нархи — вақтинча яшаш ва бажарувчи томонидан 
белгиланган вақтинча яшаш билан боғлиқ бошқа меҳмонхона хизматлари 
қиймати; 
 Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестри — 
юритилиши Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат 
қўмитаси томонидан амалга ошириладиган меҳмон уйлари ва хостеллар 
тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базаси; 
 Оммавий шартнома — бажарувчи томонидан тузилган ҳамда 
меҳмонхона 
хизматларини 
кўрсатиш 
бўйича 
унинг 
вазифаларини 
белгиловчи шартнома;
 Онлайн кинотеатр — қонуний профессионал онлайн-видео 
бозорида фаолият юритаётган, 1 миллион нафардан ортиқ обуначисига эга 
сайт ва (ёки) сайт саҳифаси бўлиб, ундаги контент (фойдаланувчи 
интерфейси, аудиойўлакчалар ва/ёки субтитрлар) камида иккита хорижий 
тилда юритилади;
 Пеня - мажбурият бажарилиши кечиктирилишининг ҳар бир куни 
учун фоиз ҳисобида ундириладиган молиявий жавобгарлик. 
 Пляж хизматлари — дам олиш, чўмилиш, соғломлаштириш 
тартиб-таомиллари учун мўлжалланган ва жиҳозланган, қўм, шағал, тош 
ёки бошқа материаллардан ташкил топган табиий ёки сунъий сув 
ҳавзалари қирғоқ бўйларида кўрсатиладиган хизматлар мажмуи; 
 Сертификати эгаси — сертификат берилган шахс; 
 Сертификатлаштириш 
объектлари 
— 
туроператор, 
жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари 
бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш;
 Сертификатлаштириш 
— 
сертификатлаштириш 
объектининг 
норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича 
фаолият; 
 Туристик индустрия - Жойлаштириш воситалари, транспорт, 
умумий 
овқатланиш 
объектлари 
ва 
кўнгилочар, 
маърифий, 
ишбилармонлик, 
даволаш-соғломлаштириш, 
жисмоний 
тарбия-спорт 
ҳамда бошқа мақсадга мўлжалланган объектлар, туристик фаолиятни 
амалга оширувчи ташкилотлар, экскурсия хизматларини кўрсатувчи 
ташкилотлар мажмуи, шунингдек экскурсия етакчиларининг, гидлар (гид-
таржимонлар) ҳамда йўриқчи-йўл бошловчиларнинг хизматлари мажмуи 
туристик индустриядир. 


114 
 Туристик индустриядаги хизматларнинг турлари-турларни 
тақдим этиш бўйича хизматлар; яшаш жойларини тақдим этиш бўйича 
хизматлар; овқатлантириш бўйича хизматлар; ахборотга оид, реклама 
хизматлари; транспорт хизматлари; барча турдаги транспорт учун 
чипталар ҳамда тадбирларга ва кўнгилочар объектларга бориш учун 
чипталар тақдим этиш (банд қилиб қўйиш, сотиш ва етказиб бериш) 
бўйича хизматлар. 
 Туристик индустрия объектларини таснифлаш-Жойлаштириш 
воситаларини, тоғ чанғиси трассаларини, пляжларни ўз ичига олган 
туристик индустрия объектларини таснифлаш ва уларга тоифалар бериш, 
шунингдек берилган Тоифалар реестрини юритиш ваколатли давлат 
органи ҳузуридаги аккредитация қилинган ташкилот томонидан амалга 
оширилади. 
Туристик ахборот маркази-Жисмоний ва юридик шахсларни 
туристик ресурслар ҳамда туристик индустрия объектлари тўғрисида 
хабардор қилиш, шунингдек туристик бозорларда туристик маҳсулотларни 
тарғиб қилиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи марказ туристик 
ахборот марказидир. 
 Туристик зона- Муайян чегараларга эга бўлган, бир ёки бир неча 
туристик ресурслар (табиий, тарихий, ижтимоий-маданий, даволаш-
соғломлаштириш объектлари, шунингдек туристлар ва экскурсантларнинг 
эҳтиёжларини қаноатлантира оладиган бошқа объектлар) жойлашган, 
кириш туризмини ва ички туризмни, туристик индустрияни 
ривожлантириш, туристик ресурсларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан 
оқилона фойдаланиш мақсадида ташкил этилган ҳудуд
 Туристик 

Download 6.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling