Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 6.06 Kb. Pdf ko'rish
|
Turizm
- Bu sahifa navigatsiya:
- Туроператорлик фаолияти
- Тоғ чанғиси трассалари хизматлари
- Туроператор хизматлари
- Турагентлик фаолияти
- Туристик маҳсулот буюртмачиси
- Туристик хизматлар
- Ташриф буюрувчи
хизматлар —
жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, экскурсия ва маслаҳат хизмати кўрсатиш бўйича хизматлар, шунингдек турист ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган хизматлар; 116 Туроператорлик фаолияти — юридик шахс томонидан туризм маҳсулотини шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилиш бўйича туризм фаолияти; Турагентлик фаолияти — туризм маҳсулотини тарғиб этиш ва реализация қилиш юзасидан юридик ёки жисмоний шахс томонидан амалга ошириладиган туризм фаолияти; Тоғ чанғиси трассалари хизматлари — тоғ чанғиси, сноуборд ва бошқаларда учиш учун мўлжалланган, лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ белгиланган чегаралар ва компонентларга эга бўлган, тоғ ёнбағрида хавфсиз ва қулай туришни таъминлайдиган иншоотда кўрсатиладиган хизматлар мажмуи; Туроператор хизматлари — туристик маҳсулотни тарғиб қилиш ва реализация қилиш бўйича хизматлар (ташиш, жойлаштириш, овқатланиш, ахборотга оид хизматлар кўрсатиш бўйича хизматлар мажмуи (шу жумладан гид (экскурсия етакчиси), гид-таржимон ва (ёки) йўриқчи- йўл бошловчининг хизматлари) ва шартнома бўйича кўрсатиладиган бошқа туристик хизматлар). Турагентлик фаолияти — туристик маҳсулотни тарғиб этиш ва реализация қилиш юзасидан юридик ёки жисмоний шахс томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти; Турист — вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) йигирма тўрт соатдан кетма-кет ўн икки ойгача бўлган даврга борувчи ёки вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) камида бир кеча тунаб қолувчи жисмоний шахс; Туристик маҳсулот буюртмачиси — турист, экскурсант ёки турист ёхуд экскурсант номидан туристик маҳсулотга буюртма берувчи бошқа шахс; Туристик маҳсулот — туристик бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда ёхуд туристнинг ёки экскурсантнинг буюртмасига кўра туроператор томонидан шакллантириладиган, туристнинг ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун зарур бўлган туристик хизматлар мажмуи; Туристик хизматлар — жойлаштириш, овқатлантириш транспорт экскурсия ва маслаҳат ҳизмати кўрсатиш буйича ҳизматлар шунингдек турист ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган ҳизматлар; Туроператорлик фаолияти — туристик маҳсулотни шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилиш юзасидан юридик шахс томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти; Ташриф буюрувчи — меҳмонхона хизматларини буюрган, сотиб олган ва/ёки фойдаланадиган жисмоний шахс. Тадбиркорлик субъекти — ҳаво орқали йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланадиган ташкилот, шунингдек, белгиланган тартибда туроператор сифатида рўйхатдан ўтган юридик шахс; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling