Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 6.06 Kb. Pdf ko'rish
|
Turizm
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ва «Туризм овули»
- Талабгор
- Туризм соҳасидаги мутахассисни қайта тайёрлаш
- Туризм соҳасидаги мутахассиснинг малакасини ошириш
- Туристик ахборот маркази эгаси
- Турар-жойларни ижарага беришнинг ягона реестри
- Экскурсант
- Экскурант
- Чиқиш туризми
соҳасининг
субъектлари — туристик хизматлар мажмуини ёки уларнинг бир қисмини кўрсатиш, қўшимча туристик хизматларни (ишларни) бажариш ҳамда туристлар ва экскурсантларга товарларни реализация қилиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар. «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ва «Туризм овули»— фуқаролар йиғинлари ҳудудининг мавжуд табий, тарихий-маданий ресурслари ва хусусиятлари асосида туристик хизматлар (туристик маҳсулотлар) мажмуи шаклланган ва ушбу ҳудудга тақдим этиладиган мақом; Туризм маҳсулоти — туристнинг саёҳатлари давомида унинг эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган туризм хизматлари, жумладан турар жой, овқатланиш, транспорт, экскурсия ва маслаҳат хизматлари, ишлари ва маҳсулотлари мажмуи; Турист — вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) йигирма тўрт соатдан кетма-кет ўн икки ойгача бўлган даврга борувчи ёки вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) камида бир кеча тунаб қолувчи жисмоний шахс; Талабгор — малака сертификати ва бейжикни олишга талабгор бўлган жисмоний шахс; Туризм соҳаси мутахассиси — олий ёки ўрта-махсус касб дипломига ва (ёки) белгиланган намунадаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиганлик ҳақидаги дипломга эга бўлган жисмоний шахс; Туризм соҳасидаги мутахассисни қайта тайёрлаш — касбий фаолиятнинг қўшимча турларини амалга ошириш учун билим, кўникма ва қобилиятларнинг зарур ҳажми эгалланишини таъминловчи ўқитиш шакли; Туризм соҳасидаги мутахассиснинг малакасини ошириш — туризм соҳасида аввал эгалланган билим, кўникма ва қобилиятларни қўллаб-қувватлаш, кенгайтириш, чуқурлаштириш ва такомиллаштиришга имкон берувчи ўқитиш шакли. Талабгор — грантлар олиш, компенсация ажратиш ёки институционал қўллаб-қувватлаш учун буюртма ва бошқа ҳужжатлар тақдим қилган тадбиркорлик субъектлари ва фаолияти туризм соҳасидаги ННТлар. Туристик ахборот маркази эгаси — Реестрга киритилган хўжалик юритувчи субъект; Туристик ахборот маркази — жисмоний ва юридик шахсларни туристик ресурслар ҳамда туристик индустрия объектлари тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек, туристик бозорларда туристик маҳсулотларни тарғиб қилиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи марказ. Турар-жой эгаси — турар-жойнинг ижарага берувчиси сифатида Турар-жойларни ижарага беришнинг ягона реестрига киритилган шахс; 118 Турар-жой — жисмоний шахсларнинг вақтинча яшашлари учун мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник ва бошқа талабларга жавоб берадиган кўп квартирали уйлардаги хонадонлар, уйлар; Турар-жойларни ижарага беришнинг ягона реестри — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Туризм хизматларни сертификатлаш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан юритиладиган ижарага бериладиган Турар-жойлар тўғрисида маълумотлар базаси. Экскурсант — вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) тунаб қолмасдан йигирма тўрт соатдан ошмайдиган даврда саёҳат қилувчи жисмоний шахс. Экскурсия етакчиси — туристлар ва экскурсантларни муайян туристик ресурслар билан таништириш учун касбий тайёргарликдан ўтган Ўзбекистон Республикаси резиденти; Экскурсия хизматлари — йигирма тўрт соатдан ошмайдиган ва туристларни жойлаштириш (кечаси тунаш) хизматлари кўрсатишни кўзда тутмайдиган, туристларнинг (экскурсантларнинг) маънавий, интеллектуал, ишбилармонлик ва бошқа эҳтиёжларини қондира оладиган объектлар билан таништириш мақсадида, олдиндан тузилган маршрутлар бўйича экскурсия етакчиси ҳамроҳлигида экскурсияларни ташкил этиш хизмати. Экскурсант — вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) тунаб қолмасдан йигирма тўрт соатдан ошмайдиган даврда саёҳат қилувчи жисмоний шахс; Экскурсия етакчиси — туристлар ва экскурсантларни муайян туристик ресурс билан таништириш учун касбий жиҳатдан тайёргарлик кўрган, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахс. Эркин туристик зона-эркин иқтисодий зонага тенглаштирилади. Эркин туристик зонага ва эркин туристик зонанинг иштирокчилари сифатида рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига нисбатан эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидалари, шу жумладан эркин иқтисодий зоналар ва уларнинг иштирокчилари учун назарда тутилган имтиёзлар ҳамда преференциялар татбиқ этилади. Экскурсия фаолияти — йигирма тўрт соатдан ошмайдиган ва жойлаштиришга (тунаб қолишга) доир хизматлар кўрсатишни назарда тутмайдиган, маданий мерос объектлари, диққатга сазовор жойлар ва бошқа объектлар билан таништириш мақсадида олдиндан тузилган йўналишлар бўйича экскурсия етакчиси ҳамроҳлигида экскурсиялар ташкил этишга доир туристик фаолиятнинг элементи; Экскурант — вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) тунаб қолмасдан йигирма тўрт соатдан ошмайдиган даврда саёҳат қилувчи жисмоний шахс. Хостел эгаси — Реестрга киритилган тадбиркорлик субъекти; Хостел — асосан бюджетли туризм учун, турли сиғимли номер ёки хоналарга эга ва санузеллари номер ёки хоналардан ташқарида бўлган, 119 шунингдек меҳмонлар мулоқоти учун алоҳида жойга эга вақтинча яшаш учун мўлжалланган жойлаштириш воситаси Чиқиш туризми — Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахсларнинг бошқа мамлакатга саё ҳати. Ўзбекистоннинг Download 6.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling