Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-модда. Низоларни ҳал этиш тартиби


Download 6.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet50/59
Sana30.01.2024
Hajmi6.06 Kb.
#1810817
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   59
Bog'liq
Turizm

 
36-модда. Низоларни ҳал этиш тартиби 
Хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш 
вақтида тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар, шунингдек етказилган 
зарарни қоплаш тўғрисидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда иқтисодий суд томонидан, шартномада назарда тутилган ҳолларда 
ёки тарафларнинг келишувига биноан — ҳакамлик суди томонидан кўриб 
чиқилади.


109 
Халқаро шартномалардан келиб чиқадиган низоларни халқаро арбитраж 
судлари кўриб чиқади.
Назорат саволлари 
1. 
Жавобгарлик тушунчаси ва турлари ҳақида гапириб беринг. 
2. 
Жавобгарликнинг қонуний асослари нималардан иборат? 
3. Туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор 
шахсларнинг белгиланган тартибда жавобгарлиги нималарга асосан 
белгиланади? 
 
 
 
 
 


110 
Глоссарий 
 Ариза 
берувчи 
— 
сертификатлаштириш 
объектини 
сертификатлаштиришга ариза берган шахс; 
 Аризачи — меҳмонхона хизматлари ва вақтинчалик яшаш 
хизматларини кўрсатиш учун яроқли турар-жой биносига эга бўлган ва уни 
Реестрга киритиш учун белгиланган тартибда ариза топширган якка 
тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс; 
 Битим — мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик белгисини 
қўллаш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги битим; 
 Брон қилиш — ташриф буюрувчи (буюртмачи) томонидан 
жойлаштириш воситасида номерни (жойни) аввалдан буюртма қилиш; 
 Буюртмачи — меҳмонхона хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги 
шартномага мувофиқ меҳмонхона хизматларини буюрувчи ёки сотиб 
олувчи жисмоний ёки юридик шахс; 
 Ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси туризмни 
ривожлантириш давлат қўмитаси;
 Грант — Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини 
қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистоннинг 
тарихий ва афсонавий шахслари тўғрисидаги тўлиқ ва қисқа метражли 
бадиий, хроникал ҳужжатли фильмларни суратга олиш учун тадбиркорлик 
субъектлари ва жамоат ташкилотларига бериладиган пул маблағлари; 
 Гид (гид-таржимон) — ахборотга оид ва ташкилий хизматлар 
кўрсатиш, туристлар ва экскурсантларни вақтинча бўлиш мамлакатидаги 
(жойидаги) туристик ресурслар билан таништириш учун касбий жиҳатдан 
тайёргарлик кўрган, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган 
жисмоний шахс;  
 Дистрибюторлик битими — ишлаб чиқарувчи компания ва 
дистрибютор ўртасида тузиладиган битим бўлиб, унда дистрибютор 
етказиб берувчидан товарларни сотиб олиш ва муайян ҳудудда тарғиб 
қилиш/реализация қилиш мажбуриятини олади; 
 Жавобгарлик бу - қонун ёки шартномага асосан бажарилиши 
лозим бўлган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада 
бажарилмаганда вужудга келадиган ҳуқуқий оқибат. 
 Жарима - мажбурият бажарилмаганлиги учун қатъий белгиланган 
миқдорда ундириладиган молиявий жавобгарлик;  
 Жойлаштириш бўйича хизматларжойлаштириш воситасида 
вақтинчалик яшаш жойи бериш бўйича хизматлар мажмуи; 
 Жойлаштириш воситалари — меҳмонхоналар, туризм базалари 
ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, 
мотеллар, хостеллар, оилавий меҳмон уйлари, ўтов ва палаткали 
оромгоҳлар, санаторийлар ва меҳмонхона хизматлари — вақтинча яшаш 
хизматларини кўрсатадиган бошқа объектлар, шунингдек тунаш учун 
қайта жиҳозланган ер усти транспорти;  


111 
 Жойлаштириш 

Download 6.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling