Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Download 0.51 Mb.
bet20/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55
11 - маъруза. Қидириш ва башоратлашнинг билвосита белгилари.
Маъруза режаси:
1. Тоғ жинсларининг маъдан атрофидаги ўзгаришлари.
2. Минералларнинг томирсимон агрегатлари мавжудлиги – қидириш белгиси.
3. Фойдали қазилмалар ва уларни қамровчи жинсларнинг физик хусуситяларидаги фарқланиш (геофизик аномалиялар).
4. Маъданли зоналарнинг рельефида кузатиладиган ўзига хос хусусиятлар.
5. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг гидрогеологик белгилари.
6. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг ботаник белгилари. Бошқа белгилар. Башоратлаш хариталари.
1. Тоғ жинсларининг маъдан атрофидаги ўзгаришлари.
Ёндош жинсларнинг ўзгариши фақат маъданли гидро-термал эритмалар таъсири-дагина эмас, балки нураш жараёнида конларнинг парчаланишидан ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Эндоген конлардаги ёндош жинсларнинг маъдан олди ўзгариш-лари скарнланиш, грейзенланиш, кварцланиш, каолинланиш, доло-митланиш, серицитланиш ва бошқалардан иборат.
Темир, мис, полиметал, вольфрам, молибден, олтин, қалай, бор ва бошқа конлар скарнлар билан боғлиқ .
Грейзенлашган жинсларда қалай, вольфрам, молибден, бериллий, тантал, ниобий, висмут конлари учрайди.
Олтин, мис, рух, қўрғошин ва нодир металлар конлари серицитланиш билан боғлиқ .
Каолинланиш ўрта ва паст ҳароратли қўрғошин, рух, олтин, қалай, флюорит, симоб конларига хосдир.
Тоғ жинсларининг маъдан олди ўзгарши катта қидириш аҳамиятига эга. Чунки улар кўзга осон ташланувчи ёрқин рангларга эга бўлган ҳолда фойдали қазилма уюми катталигига нисбатан кенг майдонларни эгаллайди.
Шуни ҳисобга олиш керакки, тоғ жинсларининг маъдан олди ўзгариишарида ҳар доим ҳам саноатга яроқли маъданлар учрамайди.
2. Минералларнинг томирсимон агрегатлари мавжудлиги – қидириш белгиси.
3. Фойдали қазилмалар ва уларни қамровчи жинсларнинг физик хусуситяларидаги фарқланиш (геофизик аномалиялар).
У табиий ва сунъий физик майдонларни ўрганишга асосланган. Бу мезон орқали ҳар хил аномалиялар ажратилади. Бу аномалиялар эса фойдали қазилмаларни топишга имкон беради.
Бунга магнит, радиоактив, гравитацион ва электр майдони аномалияларини кўрсатиш мумкин. Амалда геофизик изланишлар жараёнида жуда кўп ҳар хил аномалиялар ажратилади. Лекин уларнинг айримларигина фойдали қазилмалар билан боғлиқ бўлади.
Магнит аномалиялари орқали темир ва мис-никелли маъданларни қидириш мумкин.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling