Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Маъданли зоналарнинг рельефида кузатиладиган ўзига хос хусусиятлар


Download 0.51 Mb.
bet21/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   55
4. Маъданли зоналарнинг рельефида кузатиладиган ўзига хос хусусиятлар.
Ер юзи рельефининг пайдо бўлиши туб тоғ жинсларининг парчаланиши ва бўшоқ материалларнинг қайта йиғилиш билан боғлиқ бўлган конларнинг фазовий ҳолатини аниқлайди. Буларга ҳар хил сочилмалар, нураш конлари, гиллар, қумлар ва шағаллар киради. Геоморфологик мезон; сочилма конларни қиди-ришда катта ахамиятга эга.
Ҳозирги ва қадимги дарё водийларининг пайдо бўлиш тарихини ўрганиш натижасида ҳар хил нодир металллар сочилма-ларини топишга имкон туғилади.
Рельефнинг асосий шакллари нураш ва музлик ётқизиқлари ривожланган майдонларга хосдир. Жуда катта боксит, марганец, никель, нодир металл конлари текисланган нураш юзалари билан боғлиқ . Рельефнинг музлик шакллари (озлар, друмлинлар, камлар) юқори сифатли қум, шағал конларини қидириш учун ишончли белги ҳисобланади.
Ўзгарган тоғ жинси майдонларида жойлашган маъдан уюм-ларини қидиришда геоморфологик кузатишлар катта ёрдам беради. Нурашга чидамли маъдан уюмлари, дайкалар ўзгарган майдон-лар рельефининг мусбат шаклини пайдо қилади.
Осон нурайдиган оксидланган сульфидли маъдан уюмлари, тектоник ҳаракатга учраб бузилган тоғ жинслари манфий рельф шакл-ларини ҳосил қилади. Бундай ҳолатларни аэрофотосуратлар ёрдамида, дала ишларига чиқиш босқичидан олдин, геоморфология белгилар бўйича у ёки бу фойдали қазилма-ларни қидириш учун қизиқарли майдон-ларни ажратиш мумкин. Геоморфологик мезон ер пўстининг ҳозирги замон тектоника ҳаракати билан боғлиқ бўлган, ёш кўтарилмаларни аниқашга ва нефть, газ конларини қидиришга ёрдам беради.
5. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг гидрогеологик белгилари.
6. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг ботаник белгилари. Бошқа белгилар.


12 – маъруза. Қидириш ва башоратлаш усуллари. Геохариталаш. Башоратлаш хариталари.
Маъруза режаси:
1. Қидиришнинг амқсад ва вазифалари.
2. Қидириш усуллари классификацияси.
3. Геологик хариталаш усуллари.
4. Башоратлаш хариталари.

Қидиришнинг бош мақсади - ФҚКни қидириб топиш.


Қидиришнинг бош мақсадини муваффақиятли, планли, ва илмий асосланган холда бажариш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш зарур:

  1. ФҚКлари жойланишини белгиловчи қонуниятлар (факторлар – мезонлар)ни билиш;

  2. Турли шароитлардаги конларнинг қидириш белгиларини ўрганиш;

  3. Самарали қидириш усулларининг комплексини ишлаб чиқиш ва уларни табиий шароит ва қидириш белгиларига қараб ишлатиш шароитларини аниқлаб олиш;

  4. Қидириш ишларининг натижалари бўйича коннинг саноат учун аҳамиятига баҳо бериш ва саноат учун яроқсиз объектларни ўз вақтида «браковка» қилиш.


Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling