Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Download 0.51 Mb.
bet24/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   55
13 – маъруза. Минералогик қидириш усуллари. Шлихлаш хариталари.
Маъруза режаси:
1. Минералогик қидириш усуллари классификацияси.
2. Дарё водийсида жинсларнинг чақиқ бўлаклари бўйича қидириш.
3. Музлик ётқизиқлари бўйича қидириш.
4. Шлихлаш усули. Шлихлаш хариталари.


Минералогик усуллар классификацияси:
- дарё водийсида жинсларнинг чақиқ бўлаклари бўйича;
- музлик ётқизиқлари бўйича;
- шлихлаш усули.
Минералогик қидириш усули гипергенез майдонида ривожланган механик ореол сочилма конларини аниқлаш ва ўрганишга асосланган.
Бу усул инсонлар томонидан қадим замонлардан фойдаланилади.
Механик ореолларнинг ҳарактерига қараб ҳарсангтош-муз, чақиқ-дарё, шлихлаш - қидириш усулларига ажратилади.
а) Ҳарсангтош - муз усули
Бу усул қалинлиги 15-20м бўлган муз ётқизиқлари (музлик моренаси) билан қопланган шмолий районлардаги (Кола ярим ороли, Карелия, шимолий Урал) фойдали қазилмаларни қидиршда фойдаланилади. Мореналарда тоғ жинси бўлаклари ва ҳарсангтош билан бир қаторда фойдали қазилма ҳарсанг тошлари ёки ёндош тоғ жинс бўлаклари ҳам учраши мумкин.
Маъдан ҳарсангтошининг ореол сочилмаси катта майдонларга тарқалган. Маълумки, маъданли ҳарсангтош туб конлардан 126 км масофага олиб келтириши мумкин (Швеция).
Қидиришнинг асосий мақсади-қидириш майдонларида маъданли ҳарсангтошларни излаш ва уларнинг топилган жойини геологик харитага туширишдан иборат.
Маъдан ҳарсангтошнинг ореол сочилмаси шаклига қараб унинг манбадан аралашиб кетган йўналишини аниқлаш мумкин.
Одатда улар елпиғич шаклида бўлиб ўзининг кенг қисми билан муз ҳаракати йўналишига қаратилган бўлади. Шу билан қидиришнинг ҳарсангтош-муз усули тугалланади.
Кейин истиқболли майдонлар геофизика усуллари, тоғ қазилмалари, бурғилаш қудуғи орқали мукаммал ўрганилади.
б) Чақиқ - дарё усули
Бу усул фойдали қазилма бўлакларини ёки галька-ларни, ўзгарган тоғ жинсларини дарё тармоқлари бўйича топиш ва кузатишга асосланган. Кузатиш асосан дарё оқимига қарама-қарши томонга қараб олиб борилади. Кон ёки туб маъдан очилмасига яқинлашган сари бўлаклар сони кўпайиб боради ва уларнинг юмалоқланиш даражаси камаяди. Аллювий ётқизиқларида фойдали қазилма галькаси йўқоли-ши билан қидириш ишлари водийнинг қирғоғи бўйича юқорига қараб олиб борилади.
Олинган маълумотлар орқали бўлакларнинг елпиғич схемаси тузилади, кейин бўлакларнинг туб манбаси тоғ қазилмалар орқали ўрганилади. Дарё бўйича маъдан галька-ларини кузатиш билан бир қаторда тоғ этаклари ва ёнбағ-рида тўпланган маъданли жинсларнинг бўлакларини диққат билан ўрганиш талаб қилинади.
в) Шлихлаш усули
Шлихлаш усули ҳар хил масштабли геологик тасвирлашнинг таркибий қисмига киради. Айрим ҳолларда шлихлаш усули кенг ҳудудларда мустақил равишда ўтқазилиши мумкин. Шлихлашнинг уч тури; а) маршрутли, б) майдонли, в) мукаммал шлихлаш мавжуд. Маршрутли шлихлаш асосан масштаби 1:1000000, 1:500000 бўлган геологик тасвирлашда, майдонли шлихлаш эса масштаби 1:200000 ва ундан йирикроқ геологик тасвирлашда қўлланилади. Бундай шлихлаш жараёнида шлихда фойдали қазилма минераллари кўп учраса, мукаммал шлихлаш ишлари ташкил қилинади. Бундай ҳолларда шлихлаш ишлари-нинг шароит талаб қилган жараёнида қуйидаги асосий вазифалар:
- сочилма конларни қидириш;
- туб конларни қидириш;
- маъдан танасини намуналаш;
- исткболли майдонларни ажратиш учун ҳудуднинг умумий металлогеннк ва минералогик хусусиятларини ўрганиш;
- сочилма конларини намуналаш;

  • ҳар хил геологик ва маъдан мажмуаларига хос бўлган ҳарактерли оғир минераллар ассоциациясини аниқлаш бажарилади.
Шлих намуналарин олиш. Шлих намуналари асосан оғир минерал фракциялари тўпланадиган жойлардан олинади. Намуна олш учун энг қулай жой туб тоғ жинси устига жойлашган кичик қалинликдаги аллювиал ётқизиқлар ҳисобланади. Шунингдек шлих намуналари дарё, қуруқ сой ва уларнинг тармоқларидан, ўзанлардан олинади.

Ундан ташқари туб тоғ жинсларидан намуналар олиниб, бўлакларининг катталиги 0,2-0,6 мм қилиб майдаланиб сунъий шлих тайёрланади. Олинадиган шлих намунасининг сони ва тўр зичлиги қидиршнинг мукаммаллигига боғлиқ. Масалан: 100км майдондан 100га яқин намуна олиниши мумкин. Шлих намуналарини олиш нуқталарининг оралиғи аса 500-2000 м ни ташкил қилади. Шлих намунаси асосан махсус қазилган ўрачадан олинади. Ўрачанинг чуқурлиги 0,2 дан 1,5 м бўлиши мумкин. Шлих намунасининг оғирлиги 30-50 кг ташкил қилади. Олинган ҳамма шлих намуналари хужжатлаштирилиб дала дафтарида расмийлаштирилади. Дала дафтарида шлих намунасининг тартиби, олинган жойи, тоғ жинсларининг генетик тури, қисқа таърифи, олинган чуқурлиги, шлих намунасининг ҳажми, шлих массаси кўрсатилади.
Шлих намуналарини ювиш. Олиган шлих намунаси таркибидаги минерал концен-тратларини аниқлаш мақсадида ювилади. Ювилган шлих намунасидан 10-15г қолдиқ қолади. Бунинг учун 30-50кг бўшоқ жинслар ювилиши талаб қилинади. Шлих намуна-ларини ювиш махсус сиғими 0,005м, 0,01м бўлган чумич (лоток)да амалга оширилади.

Ювиш жараёни 3 босқичда олиб борилади:

  1. Биринчи босқичда лотокга солинган шлих намунаси сувга чўктирилиб махсус асбобда ёки қўлда шалаббо қили-нади. Натижада гилли заррачалар ҳўлланади ва лотокдан сув билан чиқиб кетади. Шу вақтнинг ўзида лотокдаги катта тош бўлаклари ва шағаллар қўл билан терилиб ташланади.

  2. Иккинчи босқичда қум фракциядаридан тозаланади. Кейин лотокдаги қолган шлих намуна материалларини ювиш давом этдирилади. Натижада оғир фракция минераллари лоток тагига ва енгил минерал доналари эса намуна юқ орисида жойлашади. Кейин лоток аста-секин сувга чўкти-рилади ва натижада енгил фракция минераллари ювилиб кетади ҳамда оғир фракция минераллари сақланиб қолади. Лотокдаги намуна қора шлих қолгунича ювилади.

  3. Учинчи босқичда шлих намуналари юви-либ, қолган енгил материаллардан тозаланиб меъёрига етқазилади. Натижада лоток тагида кулранг шлих қолдиқлари қолади. Кейин қолган шлих қуёшда ёки паст оловда қуритилади. Шлихни кучли оловда қуритиш маън қилинади. Чунки сульфидлар куйиб, айрим минераллр учиб кетиши мумкин.

Шундай қилиб ювилган шлих қолдиқлари лупа орқали кўздан кечирилиб минераллар ўрганилади. Мукаммал таҳлил қилиш лаборатория шаро-итида олиб борилади.



Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling