Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Download 0.51 Mb.
bet25/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   55
14 - маъруза. Геокимёвий қидириш усуллари.
Литогеокимёвий, металлометрик усуллар.
Маъруза режаси:
1. Геокимёвий усулларнинг умумий таснифи.
2. Литогеокимёвий қидириш усуллари.
3. Гидрогеокимёвий қидириш усуллари.
4. Атмогеокимёвий қидириш усуллари.
5. Биогеокимёвий қидириш усуллари


Бу усул туб тоғ жинсларни ва бўшоқ ётқизиқларни, ўсимлик кўлларини, сув ва газларни намуналаш йўли билан геокимёвий аномалиясини аниқлашга асосланган. Иккиламчи ореол сочилмалар бўйича қидириш ишларини олиб бориш ниҳоятда катта аҳамиятга эга.
Ҳозирги вақтда литогеокимёвий, гидрогеокимёвий, геоботаник қидирш ишлари кенг қўлланилмоқда.
а) Литогиокимё усули
Бу усул туб тоғ жинси турларидан, бўшоқ ётқизиқ-лардан мунтазам равшда намуна олишга ва уларда тарқалган микроэлементларни аниқлашга асосланган.
Намуналашни тўртта гуруҳга бўлиш мумкин.
а) иккиламчи ёйилиш ореолини аниқлаш мақсадида делювиал ва элювиал ётқизиқларни, тупроқларни намуналаш;
б) механик ва тошқин оқимининг ёйилиш элементини аниқлаш учун дарё ва жарликлардаги аллювиал ва пролювиал ётқизиқларини намуналаш;
в) элементларнинг чуқурликдаги ёйилиш ореолини аниқлаш учун қоплама ётқизиқларни намуналаш;
г) бирламчи ва иккиламчи ореол сочилмаларини аниқлаш учун ҳар хил даражада нураган туб жинсларни намуналаш;
Литокимёвий қидириш жараёнида ўрганилаётган майдонлар-дан маълум оралиқ бўйича намуна олинади.
Намуналаш оралиқларининг зичлиги қидириш масштабига мос келади. Қидириш ишларининг натижаларига қараб ҳар хил жад-валлар, кесимлар, элементларнинг тарқалиш геокимёвий харитаси тузилади.
б) Гидрокимёвий усули
Бу усул ер ости ва ер усти сувларининг кимёвий таркибини ўрганишга асосланган.
Бу сувлар маъдан уюмлари жойлашган жойларга тушиб, улардаги микроэлементларни ювади. Гидрокимёвий усул сульфидли конларни қидиришда кенг қўлланилади. Чунки сулъфид маъданлари-нинг оксидланиши натижасида енгил эрувчан сульфат бирикмаси пайдо бўлади. Бу усул радиоактив маъданларни қидиришда ҳам кенг қўлланилади.
Намуналар сув манбаларидан, қудуқлардан, бурғилаш қудуқ-ларидан, ховузлардан олинади. Намуналаш турининг зичлиги қидирш иш масштабига тўғри келади. Намуна хажми 1 литрни ташкил қилади.
Бу намуналар кимё-спектрал йўл билан таҳлил қилинади.
Гидрокимё усули симоб, олтин, уран, кумуш, мис, молибден конларини қидиришда кенг қўлланилади.
Масалан, маъдансиз жойлардаги грунт сувлардаги миснинг миқдори 10 г/л тенг бўлади. Айрим ҳолларда мис конларини ювиб чиқаётган сувда мис миқдори 1000 мартаба ортиб кетиши мумкин.
Бу усул орқали 50-100метр қалинликдаги тупроқ, қум, шағал қатлами тагида яшириниб ётган конларни аниқлаш мумкин.
Гидрокимёвий қидириш ишлари натижалари бўйича гидрокимё хариталари тузилади ва миқдори юқори бўлган элементлар майдон-лари аниқланади ва чегараланади.
в) Атмогекимёвий усули
Бу усул орқали ер қобиғидаги яширин маъдан конларини ва у билан боғлиқ ҳолда ер юзига чиқаётган газлар-карбонат ангидрити, гелий, радон, симоб буғларининг атмосфера ва тупроқ ҳавосидаги миқдорини аниқлаш мумкин.
Ундан ташқари бу усул нефть ва кўмир конларини қиди-ришда қўлланилади.
г) Биогиокимёвий усули
Бу усул маълум бир фойдали қазилма маъданлари борлиги тахмин қилинган майдонларда ўсимлик илдизларида тарқалган кимё элементларнинг тарқалишини ўрганишга асосланган.
Буншг учун ўсимликларнинг ҳар хил қисми ёқилади ва олинган куллар кимё ва спектрал йўл билан таҳлил қилинади,
Агар сизни қизиқтирган элементларнинг ўртача микдори кларк миқдоридан анча юқори бўлса, бу ерда туб фойдали қазилма маъданлари борлигидан дарак беради.
Кейин қилинган таҳлиллар натижаларига асосланиб микдори юқори бўлган элементларнинг аномалия майдонлари ажратилади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling