Таълим вазирлиги
Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар Консепсияси
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар Консепсиясининг зарурияти.
3. Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар Консепсияси.
"Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар Консепсияси" Халқ таълими вазирлиги томонидан 1993-йили тасдиқланган эди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг1997 йил IХ сессиясида қабул қилинган "Таълим тўғрисида"ги Қонун ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"ни, улар асосида ишлаб чиқилган ҳукумат ва вазирлик қарорларини ҳаётга татбиқ этиш, таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида мазкур Консепсияни қайта ишлашга тўғри келди. Янги таҳрирдаги Консепсия Қори Ниёзий номидаги ЎПФИТИ олимлари гуруҳи, Республика Таълим маркази мутахассислари ва Халқ таълими вазирлиги ходимлари томонидан ишлаб чиқилди. Шахс босқичларини белгилаб олишга йўналтирилган ушбу Консепсияни тайёрлашда Халқ таълими ходимлари ва кенг жамоатчилик фикрлари инобатга олинди. Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар Консепсиясининг зарурияти. Ўзбекистон Республикасининг истиқлолга эришуви ҳамда ўз мустақил сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий йўлига эга бўлиши халқ хўжалигининг турли соҳаларида, жумладан халқ таълими тизимида ҳам ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбияси билан боғлиқ жараённи қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Ҳозирги пайтда фан ва маданиятнинг энг сўнгги ютуқлари асосида ёш авлодни ҳаётга тайёрлашнинг самарали шакл ва услубларини излаш ниҳоятда зарурдир. Айниқса ўсмирлар орасида ахлоқий ва маънавий жиҳатдан тарбиявий ишларни кучайтириш муҳимдир. Зеро, ахлоқ йўқ экан, инсон онгли ижтимоий шахс бўла олмайди. Шунинг учун ҳам ахлоқий тарбия шахснинг ҳар томонлама ва эркин шаклланишида асосий ўринни эгаллайди. Мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари тарбиячилари (ўқитувчилар, синф раҳбарлари, маънавий-маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари, болалар етакчилари ва бошқалар) жамоаси олдида ўқувчиларга умуминсоний ахлоқ қоидалари асосида ҳаёт кечиришни ўргатишдек муҳим вазифа туради. Фанни ўрганишга муҳаббат уйғотиш, билимга ташналик фазилатлари ахлоқий тарбиянинг ажралмас таркибий қисмидир. Болаларнинг ўқишдаги муваффақиятидан унинг гуруҳдаги ўрни аниқланади, атрофдагиларнинг у билан муносабати белгиланади, ўқишдаги муваффақият боланинг ахлоқий тарбиясини юқори даражага кўтаради. 152 Ўқувчилар қалбида юксак маънавиятлиликни шакллантиришда китоб ва китобхонликнинг аҳамияти беқиёслигини тушунтириш керак. Китоб ёшлар учун ҳаёт мактабидир. Билим манбаи бўлган китобни севиш, уни ўқиш ва кўз қорачиғидек сақлай билиш лозим, ўқиш учун уни танлай олиш ва ўқиш маданиятини билиш керак. Бу ишда устоз-у мураббийлар ва кутубхона ходимлари ёрдам беришлари лозим. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling