Таълим вазирлиги
IV. Эстетик (нафосат) таркиби
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Китоб ва мутолаа.
IV. Эстетик (нафосат) таркиби.
1. Мусиқани қандай тинглаш керак 2. Бадиий асар қандай ўқилади Афсуски, ҳозирги кунда ўқувчиларимиз китоб мутолаасига қизиқмай қўйдилар. Зероки, машҳур татар олими Ризоуддин ибн Фаҳруддиннинг Насийҳат китобидан олинган ушбу парча ўқувчилар билан ишлаб чиқилса, ўқувчиларнинг бу касаллигига шифо бўлса ажаб эмас. Китоб ва мутолаа. 1. Гўзал китоблар ажиб нарсаларни кўрувчи- ку, авлоқда сирдош ëлғизликда дўст, ожизлик вақтларда ëрдмчи, ҳасратда шодлик келтирувчи, фикрларни нурлантирувчи, у замон аҳволидан сўзловчи умматлар, воқиотини ҳикоя этувчи, ақлли кимсаларнинг ақлларини кўрсатувчи оз ҳақли кўп фойдали нарсалардир. Шунинг учун китоб олмақда бахиллик этмангиз, китоблардан айрилмангиз. 2. Лекин китоблар орасида йўқ, нарсалар ëзилмиш маъносиз нарсалар ила тўлганлари ҳам бордир, бўларни ўқимоқ, қийматли умрни зойи этмақдир. Шунинг учун фикрларни нурлантиражак, хулқ покларга ëрдам беражак, ақлни ортиражақ китобларни 125 ихтиëр этиб, бошқалардан йироқ бўлингиз. Фойдали китобларни ўқимақ кўнглига шодлик келтирур, фикрга озиқ бўлур, зеҳнга қувват берур … 3. Баъзи кимсалар бўладики, китоби кўб деб халқ орасида ном чиқармоқ учунгина китоб йиғиб, ўзлари ундан ҳеч фойда олмасалар. Бошқаларгада фойда олдирмаслар, ҳатто ичларида нималар борлигинида билмаслар. Булар йўқ ташувчилар мисолидадир. Шунинг учун сизлар ўзингиз фойда олажак бўлган китобларни ўзингиз фойда олмоқ учун ихтиëр этингиз. 4. Мутолаа инсоннинг юзига нур, кўнглига шодлик келтирур. Ушбу сабаб учун зеҳн хизмати ила машғул бўлувчилар ҳарнақадар ориқ бўлсаларда, ақллари семиз ва ë муҳаббатли бўлур. 5. Мусиқанинг ажобий саҳифалари мусиқали соат ўтказиш. Ўқувчиларга мумтоз ашулалардан бирининг номи айтилади. Топшириқ шеър, муаллифи, бастакори ҳақида маълумот тўплаб келиш, грампалстинка ëки магнит тасмасига ëзилган қўшиқни топиш ва биргаликда эшитиб, муҳокама қилиш, болалар ўзларига топширилган вазифани мусиқа ўқитувчиси ëрдамди синф тарбиявий соатида муҳокама қилади. 6. Сен меҳмонни қандай кутасан, меҳмонда ўзингни қандай тутасан (Меҳмон бўлиш ва кутиш адаби ҳақида) 7. Санъаткорлар дунëсида, улуғ рассом мавзуларида суҳбат, учрашув, экскурсия ўтказиш, альбом ëки стенд тайëрлаш. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling