Таълим вазирлиги


Педагогик техникани қандай эгаллаш керак?


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

3.Педагогик техникани қандай эгаллаш керак? 
Педагогик техникани эгаллашнинг асосий йўллари ўқитувчи раҳбарлигидаги 
машғулотлар (педагогик техникани ўрганиш) ва мустақил ишлаш (касбий жиҳатдан ўз-
ўзини тарбиялаш) дир. Педагогик техника малакаларининг индивидуал шахсий тусда 
эканлигини ҳисобга олиб педагогик техникани эгаллашда ва уни такомиллаштиришда 
касбий жиҳатдан ўз-ўзини тарбиялаш, яъни талабанинг ўзида моҳир ўқитувчи шахсий 
фазилатларини ва касбий малакаларини шакллантиришга қаратилган фаолият етакчи роль 
ўйнайди деб айтиш мумкин. Касбий идеал сари бу ҳаракатда ҳам педагогик техникани 
эгаллаш муҳим роль ўйнамоғи лозим. 
Ташкилий - методик жиҳатдан педагогик техника машғулотлари индивидуал, 
гуруҳни ёки кетма-кетликда ўтказилиши мумкин. Масалан, зарур билимлар маърўзаларда 
ёки тегишли адабиётни (хусусан мазкур қўлланмани) мустақил ўқишда эгалланиши 
мумкин. Автоматлаш-тиришга доир айрим оддий ҳаракатлар (тўғри артикуляция, 
фонацион нафас олиш усуллари, релаксация усуллари ва шу кабилар) кетма-кет 
кўрсатилиши мумкин. Тегишли кўникмаларни ишлаб чиқиш индивидуал ишлашни 
дастлаб ўқитувчининг назорати раҳбарлигида, кейин эса мустақил ишлашни талаб қилади. 
Педагогик техника малакаларини шакллантиришда гуруҳли иш олиб бориш 
алоҳида роль ўйнайди. Педагогик техника машғулотларининг бу шаклини анча 
батафсилроқ, очиб бериш мақсадга мувофиқдир, чунки у ҳозирга қадар ўқитувчилар учун 
мўлжалланган ўқув ва методик адабиётларда лозим даражада кўрсатиб берилмаган. Худди 
шундай ишда педагог олдида ўзини бошқа кишилар кўзи билан кўриш, ҳулқ-атвор ва 
муомаланинг янги шаклларини излаш ва синаб кўриш, ўзининг одамлар билан бирга 
қиладиган иши хусусиятларини англаш ва касби фаолиятининг индивидуал услубини 
онгли равишда шакллантириш имконияти пайдо бўлади. Гуруҳ шахснинг ўз-ўзини билиш 
ва тарбиялаш лабораторияси, педогогик вазифаларни ҳал қилишнинг янги усуллари 
текшириб кўриладиган, назарий масалалар муҳокама қилинадиган тажриба майдони 
бўлиб қолиши мумкин. 
Психологларнинг педагогик техникани гуруҳ бўлиб ўргатиш раҳбарларининг 
тажриба ишида бундай гуруҳларнинг энг қулай миқдори 10-14 кишидан иборат бўлиши 
белгилаб берилган. Қатнашчиларнинг худди шундай миқдори улардан ҳар бирига бошқа 
кишилар билан бирга ишлашни индивидуал психологик муаммоларини жуда тўлиқ 
равишда аниқлаб, ҳал этиш рефлексия ва эмпатия даражасини жиддий ошириш, педогогик 
фаҳм–фаросатни ривожлалтириш, бошқаларга таъсир этиш воситаларини кенгайтириш 
имконини беради. 
Шу нарса муҳимки, гуруҳ қатнашчилари, бўлажак педагоглар касбий жихатдан 
бирга ишлаш малакаларини эгаллашга фаол интилишлари, ўз-ўзини билиш ва касбий 
жиҳатдан ўзини тарбиялаш бўйича чуқур иш олиб боришга психологик жиҳатдан тайёр 
бўлишлари керак. 
Барча ҳолларда ҳам индивидуал, ҳам гуруҳий машғулотлар бошланишидан олдин 
педагогик техникани эгаллашнинг индивидуал дастури тўзиб чиқилиши лозим. Бундай 
дастурни тузиш учун аввало, педагогик техника малакалари шаклланишининг бошланғич 
даражасини аниқлаб олиш зарур. Бироқ, тажрибанинг кўрсатишича, одатда, мазкур 
босқичда фақат малакалар ҳақидагина эмас, шу билан бирга дастлаб автоматлаштирилган 
(таълимни бошлаш вақтига келиб) кўникмалар ҳақида ҳам бориши мумкин экан. Булар 
масалан, нафас олиш ва овознинг табиий йўлга қўйилиши, тўғри талаффуз, бундан 
олдинги тарбиянинг натижаси бўлган саводли, ифодали нутқ, мимик ва пантомимик 
аниқлик ва бошқалар бўлиши мумкин. Бундай кўникмаларнинг мавжудлиги педагогик 
техника малакаларини шакллантиришни анча осонлаштиради. Шунга қарамасдан, барча 
ҳолларда ана шу кўникмаларни тегишли малакалар таркибига киритиш юзасидан муайян 


146 
иш олиб борилиши зарур. Педагогик техника малакаларини шакллантиришнинг 
бошланғич даражасига қараб, уни эгаллашнинг индивидуал дастури етишмайдиган 
малакаларни шакллантиришга қаратилган айрим машқларни ёки машқларнинг тўлиқ 
мажмуини ўз ичига олади. 
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ишни энди бошлаётган педагоглар дуч келадиган 
қийинчиликларнинг асосийси айни шу педагогик бирга ишлаш соҳасида бўлади. 
Педагогик техника, тўғрисида юқорида айтиб ўтилган нарсалар малакаларнинг бу гуруҳга 
эътибор қилмаслик, педагогик фаолиятда уларнинг ролига етарли баҳо бермаслик ва 
бунинг оқибати сифатида индивидуал педагогик техникани танқидий таҳлил қилишни ва 
уни такомиллаштириш юзасидан аниқ мақсадга қаратилган ишнинг йўқлиги мазкур 
қийинчиликларнинг асосий сабаблардан бирилигини тушунишга имкон беради. 
Олий ўқув юртидаги касбий тайёргарлик жараёнида педагогик техникани эгаллаш 
ўқитувчига ўзининг касб йўналишининг бошланишидаёк кўпгина хатолардан ҳоли 
бўлишда, ўқувчиларга таълим-тарбия беришнинг юксак самарадорлигига эришишда 
ёрдам беради. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling