Таълим вазирлиги
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA
Мактабдан ташқари ишлар: Мактабдан ташқари ишлар болаларнинг ёши ва
қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда, уларни иҳтиёрий равишда, актив ва мустақил қатнашишлари шароитида ташкил қилинади. Район, шаҳар, ўлка ва Республика ҳамда мактаб ўқувчилари саройлари ва уйлари – анча кенг тарқалган мактабдан ташқари муассасалардир. Улар халқ маорифи органлари раҳбарлиги остида ишлайдилар. Мактабдан ташқари муссаса болалар кутубхонасининг иши диққатга сазовор. Болалар кутубхоналари мактабларнинг I-VIII синфлари ўқувчиларига, шунингдек, мактабгача тарбия ёшидаги китоб ўқий оладиган болаларга хизмат кўрсатади. Кутубхонанинг бутун иши болаларга яхши тарбия беришга, фан асосларини ўрганишда ўқувчиларга ёрдамлашишга, болаларда ўқиш маданиятини тарбиялашга, мустақил равишда билим олиш малакаларини ҳосил қилиш ва мустаҳкамлашга қаратилган. Кўпгина мактабдан ташқари муассасаларнинг ишлари мисолида, мактабдан ташқари муассасалар ўқувчилар билан олиб бориладиган таълим-тарбия ишида мактаб ва оилага жиддий ёрдам бермоқдалар деган хулосага келиш мумкин. Ўқитувчи муайян аҳоли яшайдиган жойда мактабда қандай муассасалар борлигини билиб, улар билан ҳамкорликда қилинадиган ишни йўлга қўяди, ўқувчиларнинг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда, уларни тўгаракларга йўллайди. Мактаб болалалари билан олиб бориладиган тарбиявий ишни режалаштиришда мактабдан ташқари муассасалардан олиши мумкин бўлган ёрдамни ҳам назарда тутади. Мактабнинг тарбиявий иш режасини болалар муассасаларининг режасига мослаштириш зарур. Мактаб тарбиявий иш режасини ўқувчилар билан синфдан ва мактабдан ташқарида олиб бориладиган ишларнинг форма ва методларини, уларни оқилона йўлга қўйишни ўз ичига олади. Синфдан ва мактабдан ташқари ишлар ташкилотчиси, мактаб тарбиявий ишининг умумий режасини тузади ҳамда ўқувчиларга ҳар томонлама тарбия беришда мактаб ўқитувчилари, мактабдан ташқари муассасалар ҳамда мактабни оталиққа олган ташкилотларнинг ишларини бир-бирига мувофиқлаштиради. 150 Ўқувчилар билан олиб бориладиган синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларни ташкил қилиш мактабда ўқувчилар ўртасида турли мавзуларда анжуманлар, кечалар, ўткир зеҳинлилар мушоираси ва экскурсиялар ўтказиш, кино ва театрларга жамоа бўлиб бориш, завод ва фабрикаларда ишлаб чиқариш ветеранлари билан учрашувлар ташкил қилиш, деворий газеталар чиқаришни йўлга қўйиш каби ишлар белгиланади. Умумўрта таълим мактаблари ҳаётидаги бу кичик бўлимчанинг энг муҳим вазифаси умуммактаб тарбиявий ишлар жамоасини ташкил этиш системасини очиб беришдан иборатдир. Умуммактаб жамоаси синфларнинг шунчаки йиғиндисидан иборат бўлмай, балки бу жамоа бир неча ўқув йиллари давомида бутун педагогик жамоанинг катта куч- ғайрат ишлатиши туфайли юзага келади. Мактабнинг иш режасидаги ота-оналар ва жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб бориладиган ишлар, ўқитувчиларнинг ота-оналар билан олиб бориладиган ишларнинг турли шакллари: ота-оналар мажлиси, ота-оналар билан гуруппа ва индивидуал тарзда суҳбат ва консулътатциялар, маҳалла ва аҳоли яшайдиган қишлоқларда, завод фабрика ва курилиш ташкилотларида олиб бориладиган турли тарбиявий мавзулардаги педагогик ташвиқот ва тарғибот ишлари ҳамда жамоатчилик ва ота-оналарнинг мактабга қачон ва қандай ёрдамини ташкил қилиш каби масалалар кўрсатилади. Мактабнинг оталиқ ташкилоти билан ҳамкорликда олиб борадиган ишлари бўлимида мактаб биносини ремонт қилиш, ўқув кабинетларини жиҳозлаш ишига оталиқ ташкилотининг эътиборини жалб этиш, оталиқ ташкилотидаги ишчи ва хизматчилар учун турли тарбиявий темаларда суҳбатлар олиб бориш каби ишларни ўз ичига олади. Шу жойнинг ўзида кенгаш йиғилишларининг ўтказиш муддати ва кун тартиби, кенгашнинг мактабдаги методик бирлашмалар ва бошқа ташкилотлар билан алоқаси, бу бирлашмаларга раҳбарлик қилиш шаклларини кўрсатиш ўринли бўлади. Ҳудди шунингдек, директор қошидаги йиғилишларнинг мавзуси, йиғилиш шакли, уни ўтказиш куни каби масалаларни ҳам мактаб директори мактаб иш режасининг шу бўлимида кўрсатиши мақсадга мувофиқ. Иш режасининг-педагогик жараёни бошқариш ва назорат қилиш деб номланган бўлимида мактаб ишларини бошқариш ва педагогик жараёнда раҳбарлик қилишнинг асосий етакчи принципи демократиялаштириш ва инсонпарварлаштириш ақидаси асосида раҳбарлик қилиш тадбирлари белгиланади. Мактаб ички назоротини тўғри (аниқ мавзу ва мақсад асосида) амалга оширишга қаратилган ишлар, мактаб ички назоратининг шакл ва методлари, хусусан: ўқувчилар билимининг сифати ва ўқувчилар томонидан ўқув дастурларининг бажарилишини (дарсларга кириш ва таҳлил қилиш, лаборатория ва амалий ишлар, экскурсиялар: контролъ ва ёзма ишлар, ишлаб чиқариш меҳнати, мактаб участкасидаги тажриба ишлари натижаларини таҳлил қилиш: ўқувчилар билан индивидуал ишлашнинг аҳволини аниқлаш, дафтар тутиш, синф журналларида ўқувчилар билан қайд этиш ва баҳолаш: ўқув фанлари бўйича ўқувчилар билими, уларнинг кўникма ва малакалар даражаси: мактаб маъмуриятининг назорат ишлари: дарслик ўқув жиҳозлари ва бошқаларнинг қандай ҳолатда эканлигини текшириш. Факулътатив ишларни назорат қилиш. Методик бирлашмалар, ўқитувчиларнинг ўз устида мустақил ишлашлари, синф раҳбари, кутубхоначилар, лаборантлар фаолиятини кузатиш. Мактаб ҳужжатларининг қай тартибда ёритилаётганлигини назорат қилиб бориш каби қатор масалаларни белгилаш муҳим аҳамият касб этади. Шуни таъкидлаш керакки, педагогик жараённи бошқаришнинг муҳим объекти улгурмовчи ва икки йил бир синфда қолувчи ўқувчилар билан системали, аниқ мақсадга қаратилган иш олиб боришдир. Режанинг мазкур бўлимида қуйидаги масалаларни ҳам кўрсатиш мумкин: а) ўзлаштиришда орқада қолувчи, ёрдам талаб ўқувчиларни ўз вақтида аниқлаб олиш: б) ана шундай ўқувчиларнинг тайёргарликларидаги камчилик ёки етишмовчиликларнинг ҳарактери ва сабабларини ўрганиш. 151 в) бўш ўзлаштирувчи ва ўзлаштирмайдиган ўқувчиларнинг барча ёзма ишларини, фанлар бўйича берилган топшириқларни бажарилиши ва мазкур ўқувчиларнинг оғзаки жавобларини текшириб боришни таъминлаш: г) улгурмовчи ва икки йил бир синфда қолувчи ўқувчилар билан гуруҳ ёки яккама- якка шаклда узлуксиз равишда ишлашни таъминлаш: д) ана шундай ўқувчиларни ўзлаштирувчи ўқувчилар қаторига қўшиб олиб бориш борасида ота-оналар ва улар ишлаб турган корхоналар билан ҳамкорликда олиб бориладиган ишларнинг самарали шакли ва методларини қидириб топиш каби қатор масалаларни белгилаш мақсадга мувофиқ бўлади. Мактабнинг иш режаси, молия-хўжалик ишлари деб аталган бўлимида мактабни шу ўқув йилида ва ундан кейинги даврда ўқув моддий базасини янада мустаҳкамлаш, давлат томонидан ва оталик ташкилоти томонидан ажратилган маблағларни тўғри, мақсадга мувофиқ ҳолда сарфлаш, молиявий ҳисоб-китобларни тартибга солиш тадбирлари белгиланади. Ҳулоса қилиб шуни айтиш керакки, мактабнинг иш режаларида ўқувчилар билан олиб бориладиган таълим-тарбия ишини такомиллаштириш, кадрлар малакасини ошириш, мактабнинг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия ишларининг долзарб масалаларига қаратилган турли мавзуларда семинарлар, анжуманлар ўтказиш, мактаб ўқитувчиларининг педагогик ўқишларини ташкил этиш каби масалаларни режалаштириш ҳозирги куннинг муҳим талабларидан биридир. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling