Таълим вазирлиги


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 
 
1. Мактаб директори ўринбосарининг вазифалари нимадан иборат? 
2. Қандай киши директор ўринбосари бўлиши мумкин? 
3. Ўринбосарлар мактабда нечата ва улар нима иш билан банд? 
4. Тарбиявий ишлар билан банд бўлган киши нима билан шуғулланади? 
5. Ҳамма ҳам деректор ўринбосари бўла оладими? 
6. Деректор ўринбосарини ким тайинлайди? 
7. Деректор ўринбосари ким билан ишлайди? 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Тошкент., «Ўқитувчи»,1992. 
2.И.А.Каримов. “Юксак маънавият – енгилмас куч” –Т.: Маънавият. 2008. 
3.Ш.М.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг 2017-2021 йиллар
бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”.-Т.: Ўзбекистон, 2017 . 
4.Ш.М.Мирзиёев. “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт 
тараққиёти ва халқ фаровонлиги гарови” –Т.: Ўзбекистон, 2017. 


191 
5.Р.Мавлонова “Тарбиявий иш методикаси” дарслик. Т. 2014. 
6.Сафо Очил. “Мустақиллик маънавияти ва тарбия асослари” Т.,Ўқитувчи, 1997. 
7.Абу Райхон Беруний “Ҳикматлар”. Тошкент, «Ёш гвардия»,1973. 
8.Худойқулов Х.Ж. “Тарбиявий ишлар методикаси”. –Т.: ТТЙМИ. 2007 й. 
 
 
20-мавзу: Ота-оналар билан ишлаш. 
 
Р Е Ж А : 
1. Ота-оналар мажлисини ташкил қилиш. 
2. Ота-оналарга педагогик билим бериш. Ота-оналар учун маърузалар 
ташкил этишнинг шакллари. 
Таянч сўзлар: О
та-она, тарбиячи, йиғилиш, тадбир, ташкилотчилик, маҳалла, 
оила, мактаб, жамоат ташкилоти, тарбиячи, ҳамкорлик. 
 
1.Ота-оналар мажлисини ташкил қилиш
. 
Ота-оналар синф мажлисини ташкил қилиш методикаси ҳар бир ўқув йилининг 
бошида ўтказиладиган ота-оналарнинг синф мажлисини илмий, назарий, маънавий ва 
методик жиҳатдан мазмунан ташкил қила билиш ота-онанинг бундай мажлисларни 
орзиқиб кутиб доимий қатнашувчи бўлишига замин ҳозирлайди. Бунда мажлис 
ўқитувчидан кўп билим ва маҳорат талаб этади. 
Дастлаб ундаги масалалар юзасидан тайёргарликни бир ой олдин бошлаш керак. 
Булар:
- ҳар бир оила аъзоси ва шарт-шароити ҳақидаги маълумотта эга булиш: 
- оила ва атрофдаги ижтимоий муносабат муҳитини яхши ёки ёмонлигини аниқлаш; 
- ҳар бир ўқувчи шахси ҳақида тўлиқ маълумотга эга булиш; 
- оилада болани мактабга тайёрлаш тартиби кабилар.
Биринчи мажлисни ўтказишдан олдин ўқитувчининг тайёргарлиги: 
1. Мажлис мавзуси ва мақсадини аниқлаш. 
2. Мажлис ўтадиган жойни жиҳозлаш. 
3. Мажлис ўтказиш методини танлаш; суҳбат, тушунтириш. 
4. Мактаб тарихи ва келажакдаги режалари ҳақида қисқа маълумот тайёрлаш. 
5. Ота-оналар жамоаси низомини кўргазма тариқасида тайёрлаш (мактаб 
раҳбариятининг низом ҳақидаги чиқишини ҳозирлаш). 
6. Синф ота-оналар қўмитасини сайлаш. 
Биринчи ота-оналар мажлиси самараси кўп жиҳатдан ўқитувчининг шахсига 
боғлиқдир. Унинг ўзини тутиши, муомаласи, ишбилармонлиги, ҳар бир ўқувчи ва оиласи 
ҳақида маълумотга эга бўлиши, ота-оналарга ижобий таассурот қолдиради. 
Кузатишларимиз шуни курсатадики, мактабдаги ота-оналар мажлисини юқори 
савияда бўлмаслиги ота-оналарни мактабдан совитади. Тайёргарликсиз, бу сизни болангиз 
яхши, сизники ёмон дейиш ёки табелларни бериб қўл қўйдиришдир. 
Айниқса «ёмон» ўқийдиган болаларнинг ота-оналарини жамоа орасида 
обрўсизлантиришга интилиш ҳолатлари, ота-оналарни мактабдан узоқлашиб кетишига 
сабаб бўлади. Бундай мажлислардан воз кечиш керак.
Мустақил Ўзбекистон Республикасининг миллий истиқлол мафкурасини 
мустаҳкамловчи янгича муносабат мактаб – ота-оналар ёш авлоднинг тарбиясига 
зарурдир. 
Ҳар бир ота-оналар мажлиси улкан мақсадга қаратилган, турли шаклларда ташкил 
қилиш, талабга мувофиқдир. Яъни: 
– «Педагог маслаҳатига амал қиламиз» мавзусидаги мажлислар; 


192 
– «Учрашувчи мажлис», (олим, тиббий ходим, саньат маданият арбоблари); 
– баҳс мажлислари: таълим-тарбияга доир муммолар юзасидан ёки педагогик 
адабиётлар юзасидан; «Меросга ихлос» мажлислари; 
– бола тарбиясига доир Қуръони Карим, Ҳадис ва мутафаккирларнинг доно 
фикрларидан фойдаланиш;
– синф ота-оналар мажлисини ўтказиш тартиби; 
– синф ўқитувчиси ва ота-оналар қўмитаси аъзоларининг олдинги мажлисларида 
қабул қилинган қарорларининг бажарилиши ҳақида ахборотлари эшитилади. 
Мажлис мақсадига кўра мавзунинг эълон қилиниши (юқорида кўрсатилган мажлис 
турига кўра унинг мазмуни асослаб берилади). 
Ота-оналар фикр ва мулоҳазалари эшитилади. Ўқув-тарбия ишларидан савол ва 
талабларни муҳокама этилади. Турли масалалар ҳал қилинади. Синф мажлиси қарори 
чиқарилиб, тасдиқланади. Ўқитувчи келгуси мажлис режаси билан таништиради. Мажлис 
ўтказиш тартиби мавзунинг ўзига хос хусусиятига кура ўзгариб боради. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling