Таълим вазирлиги


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Маърузанинг кириш қисми. Мустақиллик ва миллий истиқлол мафкураси ҳамда 
миллий мерос ҳақида тушунча. Бу борадаги Ўзбекистон раҳбариятининг олиб бораётган 
сиёсати.
Маърузанинг асосий қисми. Абу Али Ибн Сино, Алишер Навоий ва Воиз 
Кошифийларнинг асарларидаги давомийлик ғояларининг бир-бири билан боғланганлиги, 
асарларнинг яратилиши ҳақида маълумот берилади. Сўнгра асардаги оила, ота-онанинг 
ҳурмат, вазифа, бурчлари ҳақидаги маълумотлар. Оилада аёл ва эркак фазилатлари қандай 
қилиб фарзанд бурчини англатиши муаммолари. Ахлоқ-одоб тарбиясидаги доно фикрлар, 
ривоят, ҳикоя, танбеҳлар орқали асослаб, тушунтириб мактаб ҳаёти билан боғланади. 
Маърузанинг якуний қисми. Миллий меросимиздан қандай фойдаланишга доир 
методик кўрсатма ва тавсиялар берилади. 
Мактабда «Ота-оналар кунини» ташкил қилиш педагогик билим бериш турларидан 
биридир. Ота-оналарни мактабга маълум кунда таклиф этиб турли ўқув-тарбия ишларидан 
хабардор қилиш анъанавий аҳамиятга эга бўлиб, у «Мактабда ота-оналар куни» ёки «Очиқ 
эшик»лар куни дейилади. 
Бу кундаги иш тартиби қуйидагича бўлиши мумкин: 
1. Педагогик маслаҳат бурчагани ташкил этиш. 
2. Болалар ижодиётидан кургазмалар уюштириш. 
3. Очиқ дарсларга ота-оналарни таклиф қилиш. 
4. Тарбиявий тадбирларни ташкил этиш. 
5. Ота-оналар учун концерт дастурини намойиш этиш.
Юқоридаги ота-она ва мактаб ҳамкорлигидаги ишлар методик жиҳатдан тўғри ташкил 
этилса ижобий натижа беради. 
Назорат саволлари: 
1. Ота-оналар йиғилишини ташкил қилишнинг мақсад ва вазифалари? 
3. Ота-оналарга тарбияга оид билим бериш деганда нимани тушунасиз? 
7. Ота-оналар мажлисда қандай масалалар кўрилади? 
8. Ота-оналарнинг ўзаро муносабатининг тарбия жараёнидаги аҳамияти? 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Тошкент., «Ўқитувчи»,1992. 
2.И.А.Каримов. “Юксак маънавият – енгилмас куч” –Т.: Маънавият. 2008. 
3.Ш.М.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг 2017-2021 йиллар
бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”.-Т.: Ўзбекистон, 2017 . 
4.Ш.М.Мирзиёев. “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт 
тараққиёти ва халқ фаровонлиги гарови” –Т.: Ўзбекистон, 2017. 
5.Р.Мавлонова “Тарбиявий иш методикаси” дарслик. Т. 2014. 
6.Сафо Очил. “Мустақиллик маънавияти ва тарбия асослари” Т.,Ўқитувчи, 1997. 
7.Абу Райхон Беруний “Ҳикматлар”. Тошкент, «Ёш гвардия»,1973. 
8.Худойқулов Х.Ж. “Тарбиявий ишлар методикаси”. –Т.: ТТЙМИ. 2007 й. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling