Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/217
Sana12.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1767723
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   217
Bog'liq
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР

Шахсий натижалар: Кадрлар тайѐрлаш соҳасидаги давлат сиѐсати 
узлуксиз таълим тизими орқали шахснинг ҳар томонлама баркамол бўлиб 
етишишини кўзда тутади.Шахс узлуксиз таълимда ва тиббий кадрлар 
тайѐрлашда таълим хизматларининг истеъмолчиси ҳамда ишлаб чиқарувчиси 
сифатида намоѐн бўлади. Шахс таълим хизматларининг ишлаб чиқарувчиси 
сифатида таълим жараѐнида билим ва тажрибани талабага узатиш, ишлаб 
чиқариш ишлаб чиқариш моддий муҳити шароитида, шунингдек,фан, 
маданият, таълим хизматларида иштирок этади. 
Республикада талабаларга ўз ижодий салоҳиятини амалга ошириш учун 
мутахассислик таълим дастурини танлаш ҳуқуқи берилган. 
Олий таълим узлуксиз таълимда муҳим ўринни эгаллайди. 
Олий,умумий, ўрта ,ўрта махсус ,касб ҳунар таълимлари асосида 
узлуксиз таълим тизимининг мустақил тури ҳисобланади ва Ўзбекистон 
Республикаси ―Таълим тўғрисида‖ги Қонуни, ―Кадрлар тайѐрлаш миллий 
дастури‖, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиѐевнинг ―Олий таълим тизимини такомиллаштириш 
тўғрисида‖ги 20.04.2017 йил № 2909 –сонли Қарорига мувофиқ амалга 
оширилади. 
Ушбу ҳужжатларда олий таълимнинг белгиланган вазифаларидан бири 
юқори савияда ўқитишни таъминлаш ва малакали кадрларни замонавий 
таълим касб дастурлари янги инновацион технологиялар асосида 
тайѐрлашдир. 
Олий таълим педагогининг фаолияти шахсни тарбиялаш жараѐнида 
таълим -тарбия олиш шароитларини яратиш, унинг эҳтиѐжларини қондириш 
ва қобилиятларини очиш ҳамда ривожлантиришга йўналтирилган бўлиши 
лозим. 
Хулоса.Олий таълим тизими профессор -ўқитувчилари мутахассислик 
бўйича мавжуд билимлардан ташқари ўқув жараѐнига киришар экан
педагогик билимлар, психологик билимлар, янги инновацион технологиялар 
ва ўқитиш методикаларига доир зарур педагогик билимларни эгаллаган 
бўлишлари зарур. 
Ҳар бир олий таълим тизими педагоглари ўз малакасини ошириш 
жараѐнида талабаларни ўқитиш жараѐнининг самарадорлигини таъминловчи 
педагогик малакаларни шакллантириш, ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий, 
гуманитар билимларни англашга йўналтирилган янги касбий тафаккурни 
шакллантириш, ўқитувчи фаолиятининг методологик асоси сифатида 
инновацион 
технологияларни 
қўллаш 
тизимини 
эгаллаш, 
касбий 
фаолиятларига яқинлаштирилган услублар тизими сифатидаги ўқитиш 
технологиясини эгаллаши лозим. 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling