Tanlanab kuzatish
Эконометрика фанининг предмети ва вазифалари
Download 484.48 Kb.
|
1-МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эконометрика фанининг предмети
- Эконометрика фанининг мақсади
2. Эконометрика фанининг предмети ва вазифалари
Эконометрика фанида, ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар натижаси орқали шаклланган кўрсаткичларнинг боғлиқликларини моделлаштириш ва прогнозлаш учун статистика воситалари қўлланилади. Эконометрика фани пайдо бўлгандан ҳозирги пайтга қадар олимлар турлича таъриф ва қарашлар билдиришган. Павел Цьемпа фанга таърифи қуйидагича: Эконометрика – шундай фанки, унга бухгалтерия ҳисоби, алгебрия ва геометрия усуллари қўлланилса, у ҳолда хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида янада аниқ маълумотларга ега бўлиш мумкин. Р.Фриш томонидан фанга қуйидагича таъриф берилган: Эконометрика – бу иқтисодий назария, статистика назарияси ва математик статистикадан фойдаланган ҳолда қўлланиладиган бирликдир. И.Елисеева, С.Курышева ва бошқалар томонидан чоп этилган адабиётда қуйидагича таъриф берилган: Эконометрика – бу иқтисодий ҳодисалар ва жараёнлар ўзаро боғлиқлигининг миқдорий ифодасини ўрганувчи фан. Мамлакатимиз олимларидан Б.Ходиев, Т.Шодиев ва Б.Беркиновлар томонидан нашр этилган ўқув қўлланмада «Эконометрика – бу иқтисодий ҳодисалар ва жараёнлар ўзаро боғлиқлигининг миқдорий ифодасини ўрганувчи фандир» деб таъриф берилган. Профессор И.Ҳабибуллаев томонларидан фанга «Эконометрика – иқтисодиётдаги миқдорий қонуниятлар ва ўзаро боғлиқликларни математик статистика усуллари ёрдамида тадқиқ қилувчи фан» деб таъриф берилган. Мен юқоридаги олимлар томонидан фанга берилган таърифларга қўшилган ҳолда қуйидагича изоҳладим: «Эконометрика – иқтисодиётдаги эмпирик маълумотларни ўрганиш асосида иқтисодий боғлиқликлар ва шу боғлиқликлар асосида ишлаб чиқилган моделларни статистик баҳолаш ҳамда таҳлилини миқдорий ифодасини ўрганувчи фандир». Эконометрика фанининг предмети – иқтисодиётдаги ҳодиса ва жараёнлар асосида шаклланган эмпирик кўрсаткичларни ўзаро боғлиқлигини статистик ўрганиш ҳамда баҳолашга оид иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. Эконометрика фанининг мақсади – иқтисодий муносабатлар мавжуд объектларни моделлаштириш ва уларга миқдорий ўлчам бериш ҳамда таҳлил қилиш усулларини ишлаб чиқиш. Фаннинг ушбу мақсадидан келиб чиқиб, қуйидаги асосий вазифалари санаб ўтамиз:
Download 484.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling