Тарбия жараёнида ўҚувчилар жамоасининг тутган ўрни. Режа: Синф жамоаси


Download 133.33 Kb.
bet3/11
Sana10.02.2023
Hajmi133.33 Kb.
#1184222
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Документ Microsoft Word

Учинчи босқич. Жамоа ҳаётининг барқ уриши, жамоада ўзаро муносабатлар шаклланиши, жамоанинг шахсга таъсир доирасини кучайиши билан тавсифланади.
Фаоллар ҳамда ўз-ўзини бошқариш тизимлари томонидан таъсир этилган ижтимоий фаолиятнинг натижасида жамоа ривожланади. У ёки бу педагогик талабни бажариш жараёнида ўқувчилар жамоа бўлиб ишлаш тажрибасини орттирадилар.
Бу босқичда ўқувчилар қўллаб-қувватлайдилар. Педагогнинг фикри яширин шаклга кириб боради. Ўқитувчи шахсига синф жамоаси орқали таъсир этади. Бундай педагогик таъсирлар натижасида ўқувчи шахси ҳам, жамоа ҳам тарбияланиб боради.
Педагогнинг ҳар бир шахсга қўядиган педагогик талаби жамоага қўядиган вазифаларга қараганда таъсирлироқ, сезиларлироқ бўлади.
Учинчи босқичда ўзаро бир-бирига боғлиқ икки масала: жамоатчилик фикри ва анъаналарини юзага чиқариш ҳал этилади. Бу босқичда ўқувчилар ўртасида ўзаро дўстликни шакллантириш катта аҳамиятга эга. Педагогнинг ўқувчиларга муносабати ҳам ниҳоятда дўстона, самимий бўлиши керак. Бу даврга келиб синф раҳбари тарбияланувчиларнинг характери, қизиқиши, талаби билан таниш, руҳий ҳолатини яхшироқ биладиган бўлади.
Жамоани ривожланиши чинакам ўз-ўзини бошқариш, кўп қиррали жамоа фаолияти ва ахлоқий қимматга эга бўлган жамоа муносабатлари билан изоҳланади. Бундай жамоада шахсни тарбиялаш жараёни ирода, ўз-ўзини англаш, бурч ҳисси, шахснинг шунга ўхшаш ахлоқий фазилатларини такомиллаштириш, камчиликларни ўз-ўзини танқид руҳида баҳолаш ва уларни тузатишни, ўз қадр-қимматини англаб етиш (ўз-ўзини тарбиялаш режасини ишлаб чиқиш, ўзўзини тарбиялаш воситаларини эгаллаш, ўз-ўзига мажбурият қабул қилиш, ўз-ўзини назорат қилиш), ижтимоий-фойдали фаолиятда ўз-ўзини тарбиялаш ишини амалга оширишга интилишни уйғотади. Бундай жамоада шахснинг ижобий фазилатлари тўла равишда рўёбга чиқади. Жамоанинг шахсга нисбатан юксак талабчанлиги кузатилади.
ЎҚУВЧИЛАР ЖАМОАСИНИ ТАРБИЯЛАШ.
Ўқувчилар жамоасини тарбиялашнинг энг самарали йўли, уларнинг умумий қизиқишлари асосида талаблар қўйиш ва истиқболни белгилашдир. Талаблар педагогик жиҳатдан пухта ишлаб чиқилган тақдирдагина ижобий натижа беради:
1) Ўқувчи шахсига қўйиладиган педагогик талаблар ҳар бир жамоа аъзосини ҳурмат
қилиш билан қўшилиши керак. Бу педагогик одобни муҳим қисми бўлиб, ҳар бир синф раҳбари ёддан чиқармаслиги шарт. Синфнинг яъни жамоанинг энг яхши ўқувчиларига кўпроқ талаблар қўйилади, бу билан уларга алоҳида ишонч ва ҳурмат билдирилади.
2) Педагоглар жамоаси талабларни муайян синфнинг аниқ шароитини ҳисобга олган
ҳолда қўяди. Ҳар йили ўқувчиларга маълум бир чоракда, ярим йилликда ёки ўқув йили давомида қандай талаблар қўйиш мақсадга мувофиқлиги белгилаб олинади. Ўқувчилардан эришилган нарсани эмас, балки вазифа қилиб қўйилган нарсани талаб қилиш керак.
3) Талаблар аниқ бўлиб, бажариш имкониятлари ҳисобга олинади. Ўқувчилар
ўзларидан нима талаб қилинаётганлигини аниқ тушунишлари лозим.
Ўқувчиларни талаблар мазмуни билан таништириб, уларнинг аҳамиятини мунтазам суратда назорат қилиб боришдан иборат. Ўқувчилар жамоасини тарбиялашда истиқболлар қўйишнинг аҳамияти жуда катта. Агар жамоа олдида қизиқарли, аниқ мақсад бўлмаса, уни ташкил этиш ва жипслаштириш методини топиб бўлмайди. Истиқболларни белгилашнинг икки асосий методи бор:
1. Асосий педагогик талабни ўқитувчининг ўзи ўқувчилар олдига қўяди. Бунда у ана шу вазифаларни хал этиш йўлларини кўрсатади ва жамоа аъзоларини қизиқтиришга интилади;
2. Жамоа аъзолари қизиқарли тадбирларни илгари сурадилар, синф раҳбари бу ташаббусни қўллаб-қувватлайди, ҳамда амалга ошириш методларини топишга ёрдам беради.
Биринчи метод ўқувчилар жамоасини таркиб топтиришнинг дастлабки босқичида қўйилибяқин кунларга мўлжалланган истиқбол дейилади. Иккинчиси анча юқорироқ босқичда синф фаоллари томонидан қўйилиб-ўрта кунларга мўлжалланган истиқболлар дейлади. Агар белгиланган истиқболалрни жамоани барча аъзолари қўйса-бу узоқ муддатли истиқболлар дейилиб, жамоани шаклланганлигини билдиради.
Ўқувчилар жамоаси ўсиб ва мустаҳкамланиб бориши билан жамоа олдига ўртача ва ўзоқ истиқболлар қўйилади. Масалан: оталиққа олинган боғча учун ўйинчоқлар ясаш, ҳосил байрамини ўтказиш, жонажон ўлка бўйлаб ёзги саёҳатни уюштириш ва бошқалар.
Жамоа доим фаолиятда олга интилишда бўлиши учун унинг олдига янги, қизиқарли истиқболлар қўйиш талаб этилади. Жамоа ҳаёти жўш уриб турмаса, кейин бу алоқаларни қайтадан тиклаш жуда қийин бўлади.
Ўқувчилар жамоасини шакллантиришда анъаналар муҳим ўрин тутади. Жамоани ҳеч бир нарса анъаначалик мустаҳкамлай олмайди. Анъаналарни таркиб топтириш, уларни сақлаб қолиштарбия ишининг муҳим вазифасидир. Анъаналари бўлмаган мактаб яхши мактаб бўлиши мумкин эмас. Мавжуд анъаналарни шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин:
А) кундалик турмуш анъаналари,
Б) байрам анъаналари
Кундалик турмуш анъаналари ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини – бир-бирига ўзаро ёрдамнинг ҳар хил турлари, меҳнат фаолиятини- ёш мева кўчатларини парвариш қилиш, ҳайвонларни бокиш, ёлгиз яшовчи кексаларга ёрдамлашишни ва бошқа юмушларни ўз ичига олади.
Байрам анъаналарига Наврўз, Мустақиллик байрамлари, битирувчилар кечаси, «Саводхонлик байрам»лари киради.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам байрамлар ёркин, қизиқарли, кувнок, тантанавор утиши керак. Асосий мақсад ўқувчилар ўтказилаётган тадбирнинг ахлоқий мазмунини тушунсагина, уларга онгли муносабатда бўлсагина, унинг таъсири кучли бўлади.
Жамоани ривожлваниш босқичларида, жамоа аъзоларини хилма-хил фаолияти жараёнида ҳар бир мактабда ўқига хос анъаналар юзага келади. Бу янги анъаналар шу мактабда олиб бориладиган ўқув-тарбиявий ишлар билан боғлиқ бўлади, унинг ҳаётини жонлатиради ва безайди. Шунинг учун янги анъананинг келиб чиқишида болаларнинг фаол иштирок этишига катта имкониятлар берилади.
Мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилар ўқувчилар жамоасига у ёки бу ортикча анъанани юкламасликлари, мажбуран сингдирмасликлари керак. Уларнинг вазифаси жамоа аъзоларига сездирмай ва уларни ташаббусини бўзмай, анъаналарни яратиш зарурлигини тушунтириш, анъаналарни тайёрлаш ҳамда ўтказишда биргаликда иш олиб бориш, ўқувчиларни ана шу анъаналарни давом эттиришга ўргатишдан иборат. Анъанага ҳар доим янги педагогик талабларни акс эттирувчи, унинг тарбиявий аҳамиятини оширувчи янгиликлар киритиб борилиши талаб этилади.
Анъаналар йилдан йилга кўпайиб бориб, аста-секин мактабнинг ўзига хослигини таъминлайди. Шундай қилиб, ўқув-билиш фаолияти билан боғлиқ истиқбол ва анъаналар жамоа ривожланишининг барча даражалаида муҳимдир. Ривожланишнинг юқори даражасида синфда обрули фаоллар, соғлом ижтимоий фикр мавжуд бўлганида, бундай истиқбол ва анъаналар ўқувчиларнинг дарсдаги ва дарсдан ташқари ффаолиятини қамраб олиши, хилма-хил, баъзан мураккаб шаклларга эга бўлиши мумкин. Бу истиқбол ва анъаналарни амалга ошириш ўқувчилар кўз унгида шам, бошқа синф ўқувчилари, ўқитувчилар, ота-оналар кўз унгида ҳам жамоа обрусини оширади. Кўпгина мактабларда синф жамоалари ҳар йили билиш ва кунгил очар дастурлари бўлган мавзули мактаб кечалари, фан ҳафталиклари тайёрлайдилар. Бу фақат бақувват жамоанигина кулидан келади. Бу тадбирларни тайёрлашда одатда жамоанинг ҳар бир аъзоси банд бўлади. Бундай истиқбол ва анъаналарнинг алоҳида тарбияловчи таъсири шундан иборатки, синф жамоаси уни ёрдамида умуммактаб жамоалари билан боғланади.

Download 133.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling