Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)
Қиссадан ҳисса: ота-она ўзини фарзандларида
яшириниб ётган салбий ўй-хаёлларни уйғотиб юборишдан, ўзи билмаган ҳолда уларга нотўғри йўналиш бериб қўйиш ҳолатларидан эҳтиёт қилиши керак. 12. Болага қандай лақаб қўйилса, бола ўшанга ўхшай бошлайди. Болага баъзида исмидан кўра унга қўйилган ла- қаб кўпроқ таъсир ўтказиши мумкин. Ҳатто бола- лар эркалаб лақаби билан чақирилганда ҳам, бу www.ziyouz.com kutubxonasi 83 Тарбиянинг олтин калити лақаб илҳомлантирувчи бўлиши керак. Ла- қаблар бир нечта ва ҳар хил маънони англатса, бола кўпқиррали бўлиб улғаяди. Шуни англаб етишимиз керакки, лақаб – бу боланинг тарихида ота-она из қолдириши мумкин бўлган дастур, ҳа- ракат рўйхати, қандайдир маънода режа ҳамдир. Лақаб – оила тилининг бир бўлаги. Лақаб ёрдамида оилада ўзаро алоқаларни ойдинлаш- тириш, ишончли қилиш, янада яқинлаштириш мумкин. Лекин кўп ҳолларда болага исми ўрнига лақаби билан мурожаат қилишда ҳаддан ошиш, уни ўз исми билан чақирганда, унчалик эътибор бермасликка ҳам олиб келади. Бунинг олдини олиш учун болаларга исмининг маъносини тез- тез эслатиб туриш фойдадан холи эмас. Ота-она ўзи билмаган ҳолда фарзандларига турли лақаблар қўйиш орқали уларда ёмон хислатларга йўл очишлари ҳам мумкин. Эркалаш учун танланган лақаб жуда чиройли, жарангдор, лекин бу сўзнинг замирида салбий феъл-атворга ундовчи жиҳат ётиши мумкин. Ёнимиздаги спорт мактабида бир боксчи укамиз бор. Ўзи бақувват, гавдали. У баъзида машғулотларга ўғлини ҳам бирга олиб келади. Ўғлини “Кичкина Тайсон” деб чақиради. Ҳа- ли ги бола катта бўлган сари гавдаси ҳам бесўнақайлашиб, ёз пайтлари қорайиб, ҳақиқий www.ziyouz.com kutubxonasi 84 Акмал МИРАВАЗ ўғли Тайсонга ўхшаб қолади. Исми Нодиржон, лекин Нодиржон деб чақирсангиз, қиё ҳам боқ майди. Аксинча, мени Тайсон дейдилар, деб қўяди. Шу бола мактабга борди-ю, отасининг ҳа- ловати бузилди. Бир оёғи мактабда. Ўғли бугун кимнингдир бурнини синдирса, эртага яна ким- дир беш-етти сонияда синфдан учиб чиқади. Мактабда ҳам ўзини рингдаги Тайсондай тутар экан. Унга дашном берган мактаб директорига ҳар сафар: “Мен ҳақиқий Тайсонман, буни дадам айтган”, дея жавоб берар экан. Мана, нотўғри лақаб қўйишнинг оқибати... Мана шундай кўнгилсизликлар сабабли ота ўзи билмаган ҳолда ўғлига бошқаларга нисбатан қўпол муомала қилишга рухсат бериб қўйганини англади. Ота-онаси бу лақабдан воз кечиб, ижобийсига алмаштиришди. Аксарият ҳолларда исми билан мурожаат қила бошлашди. Боланинг хулқи яхши томонга ўзгара бошлади. Агар болага унга қўйилган лақаб ёқмаса, унинг бу истагини ҳурмат қилиш керак, ёқмаган лақабдан воз кечиш зарур. Унутманг, боладаги сифатлар унга қўйилган исмларга қараб ўзгаради. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling