Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар


бир ота-она фарзандига гўзал тарбиядан кўра


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/56
Sana17.12.2022
Hajmi1.56 Mb.
#1025911
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)

бир ота-она фарзандига гўзал тарбиядан кўра 
қимматроқ мерос қолдира олмайди» (Имом 
Термизий ривояти)
, дея марҳамат қилган лар. 
Динимиз ахлоқий тарбияни инсон камолоти нинг 
ажралмас қисми, деб ҳисоблайди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


5
Тарбиянинг олтин калити
Лекин ҳамма ҳам фарзанд тарбиясида тўғри 
йўл тутяптими? Афсуски, «Ҳа», дея олмаймиз. 
Хонадонимизни чироқ доимо ёритиб туриши 
учун узлуксиз электр энергияси зарур. Ота-она 
ва фарзанд муносабати ҳам доимий қувват билан 
таъминланиши керак. Болага меҳр беришдан
уни яхши кўришдан қўрқмаслик лозим. Қанча 
кўп меҳр улашилса, ортиғи билан қайтади.
Демак, имконият бор, вақт етарли. Ундан 
унумли фойдаланиш зарур. Шундай эмасми, азиз 
китобхон! 
www.ziyouz.com kutubxonasi


6
Акмал МИРАВАЗ ўғли
ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ – ЧИН САОДАТ
Ўзликни англаш нима? Киши қачон ўзини 
танийди, ўзлигини англайди? Саволлар кўп, 
жавоблар ҳар хил. Лекин ҳеч бир жавоб Аллоҳ 
таолонинг муқаддас Каломида келган оятлардек 
мукаммал эмас – кўнгилга таскин бера олмайди.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
ْمِه ِسُفْـنَِب اَم اوُِّيَغُـي َّتَح ٍمْوَقِب اَم ُِّيَغُـي َل ََّللا َّنِإ
1. «Албатта, Аллоҳ бирор қавм ўзларидаги 
нарсани (неъматларга нисбатан муносабатни) 
ўзгартирмагунларича, улардаги нарсани 
(ҳолатни ёмон ҳолатга)
ўзгартирмас» (Раъд 
сураси, 11-оят).
Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Хўш, инсон 
нимасини ўзгартириши керак: кийиминими ё 
уйиними ёки исминими?
Йўқ! Инсон фикрини, ўзини ўраб турган 
олам ва ундаги барча нарсаларга муносабатини 
ўзгартириши керак.
Ҳаётда аксарият ҳолларда киши зўр бериб 
бошқаларни ўзгартириш учун уринаётганини, 
бошқаларнинг ўзгаришини истаётганига гувоҳ 
бўламиз. Қайнона келинни ўзгаришини кутади, 
келин эса, ўз навбатида, қайнонасидан шикоят 
www.ziyouz.com kutubxonasi


7
Тарбиянинг олтин калити
қилади. Она ўғлининг, қизининг ўзгаришини 
хоҳлайди. Бу ҳам етмаганидек, бу ўзгаришлар 
тез содир бўлишини хоҳлайди.
Ўзидан бошқани ўзгартириш учун ҳаракат 
қилиш беҳуда уринишдир, бахтсизлик учун 
қўйилган илк қадамдир. Инсон бахтли бўлиши 
учун, аввало, ўзини, яъни фикрини ўзгартири ши 
лозим. Шундагина у бошқаларни ўзгартира олади, 
ўзини бахтли қилиш орқали атрофидагилар-
нинг саодатли бўлишига ҳисса қўшади. Бахтни 
ўзимиздан, орамиздан қидиришимиз керак. Ички 
бахт эваз талаб қилмайди. Уни юзага чиқаришни 
исташ – кифоя. 
Демак, “ЎЗ”ни ўзгартириш жуда муҳим. 
Бугун биз нотўғри услуб, нотўғри йўллар 
ахтарамиз. Бу ҳаракатлар асосий қоидага зид 
бўлгани сабабли ҳеч қандай самара бермайди. 
Банда бирор яхшиликка эришмоқчи бўлса, 
яхши хислатларни ўзида жамлаб, унга эришиш 
учун астойдил ҳаракат қилиши керак. Ана 
шундагина Аллоҳ таоло унинг ишига унум ва 
барака ато этади.
2. Ўзини ўзгартирган инсонгина дунёни 
ўзгартира олади. Дунё тарихида ўчмас из 
қолдирган, ҳаёт ўзанида муҳим бурилиш ясаган 
шахсларнинг умр йўлига назар солсак, улар, 
албатта, аввало, Ўзини ўзгартирган шахслардир. 
Дунёни ўзгартириш учун инсон дастлаб ўзини 
таниши керак: “Мен кимман?”, “Менинг 
www.ziyouz.com kutubxonasi


8
Акмал МИРАВАЗ ўғли
яхши 
сифатларим булар, ёмон сифатларим 
эса мана булар”, “Кучли томонларим булар, 
булар эса заиф нуқталарим...” ва ҳоказо.
Инсон мукаммал, бекаму кўст яратилган. 
Бошқаларда учрайдиган эзгу фазилатлар, 
яхши сифатлар, аслида ҳар бир инсонда 
бор. Яхши сифатлар ва кучли жиҳатларни 
сайқаллай миз, 
жило 
берамиз. 
Ожиз 
нуқталаримиз, 
ёмон 
сифатларимизни 
яхшиликка ўзгартириш га ин тиламиз. Бу 
интилиш ожиз нуқталаримиз юзага чиқмай, 
яширин ижобий сифатларимиз намоён 
бўлишида мотор вазифасини ўтайди. Худди 
фақир кишининг фақирлиги уни бой лик ка 
интилтиргани каби. Шу тариқа инсон ўзида 
ях ши сифатларни жамлашни хоҳлайди, 
ёмонлари ни эса йўқ қилишга, мабодо, бор 
бўлса, уларнинг ўз феъл-атворида намоён 
бўл маслигига уринади.
“Менинг қўлимдан ҳеч нарса келмайди”, де-
йишга одатланиб қолганмиз. Йўқ, асло ундай 
эмас. Қўлимиздан кўп нарса келади. Инсон та-
биатида барча нарсани ўрганишга, уддалаш га 
интилиш бор. Шу боис ўзингизни ўрганиб чи -
қинг, камчиликларингизни бартараф этиш учун 
қатъий режа тузинг. Натижада аввал ўзингиз, 
кейин атрофингиздагилар ўзгаради, охир-
оқибат дунё ни ўзгартирасиз. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


9
Тарбиянинг олтин калити

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling