Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/56
Sana17.12.2022
Hajmi1.56 Mb.
#1025911
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56
Bog'liq
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)

Акмал МИРАВАЗ ўғли
аёлнинг кийими лой бўлди ва у болага жаҳл 
билан танбеҳ берди. Бола эса йиғлаб юборди. 
Она боласининг ҳимоясига отилди. Ахир, унинг 
кичкинтойини хафа қилишди-да. 
Онанинг шу ҳаракати меҳр кўрсатишми? Йўқ, 
бу онанинг боласига танбеҳ бериб, ёмон она бўлиб 
қолишдан қўрқишидир. Албатта, бу меҳр эмас. 
Бугун унинг боласига шунчаки танбеҳ беришди, 
эртага, онаси ёнида йўқлигида, унга жиддий 
ёндашилиши мумкин. 
Меҳр бу – ҳамма нарсага рухсат берувчи она 
бўлиб кўриниш эмас, балки уни бошқалар жид-
дий танбеҳ беришига ҳожат қолдирмайдиган 
қилиб тарбиялашдир.
3. Атрофимиздаги инсонларни ҳурмат қил сак 
ва уларнинг хатоларини ҳадеб кавлаштиравер-
масак, улар ҳам бизни яхши кўра бошлайдилар. 
Инсонлар ўзларини севадиган, тушунадиган
ҳурмат қиладиганлар сари интилишади. Агар 
ишхонада ҳолат шундай бўлса, ишга шошадилар, 
агар уйда кўпроқ севилсалар – иложи борича 
тезроқ уйга ошиқадилар. Меҳрга муҳтож инсон 
меҳрга қониши учун ўзини қайта-қайта меҳр 
кўрсатаётганлар орасига уради.
Бир мулоҳаза қилинг: сиз қаерга соғиниб, 
интилиб, шошиб борасиз? Сизни қадрловчилар, 
сизга меҳр кўрсатувчилар орасига эмасми? Агар 
инсонларга улар истаганларидек меҳр бера олсак 
борми?! Фарзандларимизни севсак, улар 
www.ziyouz.com kutubxonasi


23
Тарбиянинг олтин калити
ҳам бизга доим интилиб туришади, ҳатто 
улғайиб, уйли-жойли бўлганларида ҳам ота-
оналарининг уйига мамнуният билан, тез-тез 
келишади. Аксинча бўлса-чи?..
4. Баъзи ота-оналар боласига муҳаббатини 
“сан диқлари”да яширин сақлашади. 
Барча ота-оналар ўз фарзандларини севадилар, 
бироқ ўз муҳаббатларини болага намоён қилиш-
ни билмайдилар ёки билдиришдан қўрқади лар. 
Аксарият ота-оналар болаларга алоҳида меҳр 
кўрсатишнинг зарурати йўқ, дейишади. Бола-
ларни қадрлашимизни уларга қилаётган ғам-
хўрликларимиздан ҳам билиб олаверадилар
деб ҳисоблайдилар. Бу – қуёшнинг нурисиз ҳам 
ўсимлик ўсаверади, дейишдек гап. Тўғри, қуёш 
нурисиз ҳам ўсимлик ўсиши мумкин. Бироқ 
бу ўсимликнинг бўйи паст, танаси нимжон – 
хуллас, мева бермайди. Фарзанд тарбиясида 
бундай фикрлаш – хато. Агар фарзанд ёшлигида 
севилмаса, улғайгач, “севиш” ва “севилиш” ҳис-
сини билмайди.
Ота-оналар ўз болаларининг ҳаётга муноса-
батлари тўғри шаклланишида жавоб гардирлар. 
Бола лар гўдаклик чоғлариданоқ ота-оналарининг 
муҳаббатини ҳис қилмаётгани хабарини берадилар. 
Шу боис улар: “Сиз ҳам мени яхши кўрасизми?” 
дея сўрашдан чарчамайди.
“Ҳа, мен сени яхши кўраман!” дейиш бола учун 
етарли эмас. У ота-онаси учун энг гўзал, ақлли, 
www.ziyouz.com kutubxonasi


24
Акмал МИРАВАЗ ўғли
ягона, бетакрор ва ҳ.к. эканини эшитиш ни 
истайди. Ачомлаш, бошини силаш, қўлини 
сиқиб қўйиш ёки шунчаки елкасига уриб қўйиш 
ор қали ҳам ота-она болаларнинг энг яқин ва энг 
қадрдон кишилари эканини билдириб қўйишлари 
мумкин.
Меҳр – кўзда. Нигоҳларнинг тез-тез бир-бирига 
тушиши ҳиссий кечинмаларни тушуниш учун 
муҳим ҳолатдир. Болани катталарнинг ишончи, 
мадади ва норозиликларини нигоҳларидан уқиб 
олишга кичиклик чоғиданоқ ўргатиш лозим. 
Доно ота ёки она бола билан мулоқот қилиш 
давомида унинг кўзларига қараб, қалбида нималар 
кечаётганини ҳис қилади. Кейинги ҳаракатларини 
шу ҳисларга қараб олдиндан айтиб бера олади. 
Ўзи ва боланинг атрофида унинг ҳиссиётларига 
мос, меҳрга бой “оламча” яратади. 
Боланинг ўзига ва атрофидаги кишиларга 
бўлган ишончи унинг ота-она меҳрига эҳтиёжи 
тўғри қондирилганига боғлиқ. Шу эҳтиёжнинг 
қондирилмаслиги туфайли фарзанд ўзини 
кераксиз ва ҳимоясиз ҳис этади. Бу каби болалар 
ҳаётда ўз кучларига ишонмайдиган, қўрқоқ ва 
ҳаётдан нолувчи бўлиб ўсадилар.
Меҳр улашишнинг бу тури сабр, вақт ва 
эътибор талаб қилади. Бугунги кунда ота-оналар 
фарзандлари билан мулоқот қилишга вақтлари 
йўқ. Чунки улар бу ҳаётда уй-жойли, машинали, 
муҳташам ҳаёт тарзига эга бўлиш муҳимроқ, 
www.ziyouz.com kutubxonasi


25
Тарбиянинг олтин калити
деб ҳисоблайдилар. Улар адашадилар
адашганла рини ҳашаматли уйларда яшаб, 
“иномарка”ларда юрадиган, лекин ўзига ишончи 
йўқ, ҳурматга нолойиқ, мустақил қарор қабул 
қила олмайдиган, жамиятнинг энг оғриқли 
нуқтасига айланиб улгурган бахтсиз “шаҳзода” ва 
“малика”лар исбот лаб туришибди.
Аброржон – 12 ёш. Ундан: “Ота-онанг сени 
қанчалик яхши кўради?” дея сўрадик. У ўйлаб 
ўтирмасдан: “Жуда яхши кўради”, деб жавоб 
берди. Нима учун у ота-онасининг меҳрига бун-
чалар ишонади?
У тушунтириб берди: “Биринчидан, улар дои мо 
менга меҳрибонлик қилишади. Ҳатто отам билан 
биргаликда ўтказадиган энг қисқа вақт ларимиз 
ҳам мен учун олам-олам қувонч, ўзгача лаззат 
бағишлайди. Отам мен билан бирга ўйнашни ёқ-
тирадилар, иккимиз кураш тушамиз. Ҳар куни 
елкамга қўлларини қўйиб мактабга кузатадилар, 
менга ишонишларини айтишни унутмайдилар. 
Ойим эса тез-тез мени қучиб туради”.
7 ёшли Мунисахон нимжонроқ, тез-тез касал 
бўлиб туради. “Ойим мени яхши кўришини би-
ламан. Менга уй вазифаларимни бажаришда 
шароит яратиб беради. Шифокорга доимо мен 
билан бирга боради. Тобим қочса, мен яхши 
кўрган шўрвани пишириб беради”.
Демак, болалар ота-оналари ва ўзлари 
ўрта сида қурилган меҳр кўприги орқали 
www.ziyouz.com kutubxonasi


26
Акмал МИРАВАЗ ўғли
ўтувчи алоқаларнинг ҳажмини, сифатини, 
кайфиятини баҳолай олишга қодир. Биз ҳам 
фарзандларимиз дан шу ҳақда сўраб кўрайлик-чи, 
улар нима деб жавоб беришаркин? 
5. Муҳаббат – билдирилиши, сездирилиши ке-
рак бўлган туйғу.
Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-
ҳи ва саллам бундай марҳамат қиладилар:

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling