Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/56
Sana17.12.2022
Hajmi1.56 Mb.
#1025911
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56
Bog'liq
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)

Бир мисол.
Ўзимга-ўзим: “Барчага кун бў-
йи жилмайиб юраман”, дедим. Ундан кейин 
учраган ҳар кишига хушомад қилишни ўзимга 
вазифа қилиб олдим. Шундай қила бошладим 
ҳам. Аввалига атрофимдаги ҳамма менга нима 
бўлгани-ю, нега бунчалар хушчақчақлигимга 
ҳайрон бўлишди. Кейинроқ эса бу кайфият худди 
вирус каби атрофимдагиларга юқа бошлади. 
Уларнинг аксарияти жилмая бошлашди ва 
ўзларидан атрофга худди мен тарқатган ижобий 
тўлқинлар каби тўлқинлар тарқата бошлашди. 
Ижобий сигнал тарқатадиган инсон ўз атрофи га 
хушчақчақ инсонларни жалб қилар экан. Атро фим 
шунақа ўзгарди: бу гўёки бир мўъжиза эди.
Самимий хушомад қандай натижа беришини 
бир кўрсангиз эди. 
9. Аввал тарқатилган нотўғри сигналлар-
ни тўғрисига ўзгартириш мумкин. Бунинг учун 
ке йинги жўнатиладиган сигналлар барқарор, 
ишончли ва энг муҳими, доимий бўлиши шарт.
Ҳамма ҳам адашади. Билмаслик, ўрганмаслик 
инсонни не ҳолларга солади. Жоҳиллик, бўйин 
эгмаслик, кибр каби иллатлар оқибатида қан-
www.ziyouz.com kutubxonasi


57
Тарбиянинг олтин калити
чадан-қанча имкониятларни бой бера миз. Бу-
нинг оқибатида ўзимиз билмаган ҳолда сал-
бий сигналлар тарқатамиз. Атрофимизни ўраб 
тур ган инсонлар, ҳатто яқинларимиз ҳам бизни 
худ ди шундай ожиз, ўз-ўзини бошқара олмайди-
ган инсон сифатида кўришга ўрганиб қолишган. 
Инсон тинмай ўзгариб, тараққий этиб туради, 
у кечаги иши учун бугун хижолат чекиши мум-
кин. Инсонни бу ҳолатга баъзан ҳаёт сабоқлари, 
баъзан эса кимнингдир астойдил уринишлари 
олиб келади. Хуллас, салбий сифатлар ўрнини 
ижобий сифатлар эгаллаши мумкин. Энди билиб, 
ўрганиб, аввал йўл қўйилган камчиликларни 
тузатса бўлади-ми?
Албатта, бўлади! Бунинг учун ўзингиздан тар-
қалаётган сигналларнинг ишончлилигини, ижо-
бийлигини назорат қиласиз. Энг муҳими, худди 
шу сигналларни доим, ҳамма жойда, ҳар қандай 
вазиятда тарқата олинг. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


58
Акмал МИРАВАЗ ўғли

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling