Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар


َينِقِدا َّصلا َعَم اوُنوُكَو ََّللا اوُقَّـتا اوُنَمآ َنيِذَّلا اَهُّـيَأ َي


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/56
Sana17.12.2022
Hajmi1.56 Mb.
#1025911
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   56
Bog'liq
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)

َينِقِدا َّصلا َعَم اوُنوُكَو ََّللا اوُقَّـتا اوُنَمآ َنيِذَّلا اَهُّـيَأ َي
9. «Эй имон келтирганлар! Аллоҳдан қўр-
қингиз ва (имонда) содиқ кишилар билан бир-
га бўлингиз!» (Тавба сураси, 119-оят).
Муаммолар гирдобида қолган киши ўзини-ўзи 
алдамаслиги керак. Муаммолардан қутулиш нинг 
ягона йўли – уларни ҳал қилиш. 
Одатда инсонлар муаммоларга дуч келганда 3 
хил ҳолатда бўладилар:
а) муаммонинг сабаби нимада эканини аниқ 
биладиган ва уни ҳал қилишга тайёр инсон. 
Бугунги кунда шундай кишилар сафига киришга 
ҳаракат қилишимиз лозим;
б) муаммонинг сабаби нимада эканини бил-
майдиган ва шундан келиб чиқиб уни ҳал қила 
олмайдиган инсон. Бундайлар муаммонинг 
сабабини ва уни ҳал қилиш йўлларини билишга 
муҳтож;
в) муаммонинг сабаби нимада эканини билса-
да, уни ҳал қилишни истамайдиган инсон. У 
кимгадир муаммосини айтиб, дардини тўкиб 
солса бўлди, шу билан менинг вазифам тугади
деб ҳисоблайди. Муаммо эса ҳаётнинг асосий 
www.ziyouz.com kutubxonasi


18
Акмал МИРАВАЗ ўғли
саҳнасида маълум муддат кўринмай туради, 
хо лос. Чунки бор нарсани бошқа нарсага 
айланти риш мумкин, лекин уни йўқ қилиб 
бўлмайди. Бу – табиат қонуни. Демак, муаммони 
бартараф этиш лозим. Акс ҳолда муаммо 
газак олади, катталашади ва бир куни юзага 
чиқади. Бундай ҳолга тушмаслигимиз учун бор 
ғайратимизни ишга солишимиз керак.
10. Муаммоларнинг боши кишининг ўзлиги-
ни англамаслигидир. Бунинг сабаби эса бил-
маслик. Билмаслик айб эмас. Билмасангиз, ўр-
ганиш имконияти доимо мавжуд. Айб – билиш-
ни хоҳламасликда.
www.ziyouz.com kutubxonasi


19
Тарбиянинг олтин калити

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling