10
Акмал МИРАВАЗ ўғли
устига чиқиб қолган дарахтга ўхшайди. Ун-
дайларни енгил шабада ҳам йиқита олади.
َةَّنَْلا ُمَُل َّنَِب ْمَُلاَوْمَأَو ْمُهَسُفْـنَأ َينِنِمْؤُمْلا َنِم ىَرَـتْشا ََّللا َّنِإ
4. «Аллоҳ мўминлардан жонлари ва
молларини жаннат эвазига "сотиб олди» (Тавба
сураси, 111-оят).
Бу дунёда бизнинг “ЎЗИМИЗ”дан бошқа
ҳеч нарсамиз йўқ. Таклиф қилишимиз
мумкин
бўлган "молимиз" ҳам “ЎЗИМИЗ”. Жаннатни
ҳам “ЎЗИМИЗ” ни эваз этиб сотиб оламиз. Фар-
зандларимиз ёки
таниш-билишларимиз орти-
дан жаннатни сотиб ололмаймиз. Эр ёки хотин,
фарзандлар менинг “Ҳаёт вагони”мга кейинроқ
чиққан, улар ҳар он қазо ёки талоқ сабабли
“вагон”дан тушиб қолишлари мумкин. Охир-
оқибат фақат “ЎЗИМ”из қоламиз.
Ҳатто ишбилармонлар ҳам “ЎЗ”ига эга бўлиши
керак. Акс ҳолда бугун муваффақиятли, бадавлат
инсон бироз муддат ўтгач, айрим сабабларга кўра,
касодга учраши ҳам мумкин. Қандай ҳолатда
бўлишидан қатъи назар, инсонга далда бўладиган,
уни қўллаб-қувватлайдиган – бу унинг “ЎЗ”и.
Биргаликда йиқилиб
тушган икки кишидан
бири иккинчисини оёққа турғазиши учун аввал
“ЎЗИ” туриб олиши керак. Ўзи йиқилиб ётган
одам қандай қилиб бошқани турғаза олади? Ху лоса
шуки, жаннатни ҳар ким “Ўзи” сотиб олади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
11
Тарбиянинг олтин калити
Шу ни англаган киши барча муаммоларнинг ка-
лити ни топа олади.
Do'stlaringiz bilan baham: