Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар
МЕҲР ُهَنوُّبُِيَو ْمُهُّـبُِي
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)
МЕҲР
ُهَنوُّبُِيَو ْمُهُّـبُِي 1. «...Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар» (Моида сураси, 54- оят). Бола тарбиясини ўзгартириш учун ота-она ва бола ўртасида муҳаббат кўприги қурилган бўли- ши шарт. Шунингдек, бу кўприкда муносабат лар меъёрида бўлиши лозим. Кўпайиб кетса, тошади, камайса, муҳтожлик сезилади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам натижа салбий бўлади. Болалик – ўзгача олам. Болалар билан гап- лашиш учун уларни ўз ҳис-туйғулари олами дан ўзимизникига олиб ўтиб эмас, балки биз уларнинг ҳис туйғулари оламига кўчиб ўтишимиз, улар билан бир оламда туришимиз муҳим. Ҳар қандай алоқа доимий қувват олишга муҳ- тож. Хонадонимизни чироқ доимо ёритиб туриши учун узлуксиз электр энергияси керак. Ота-она ва фарзанд муносабати ҳам доимий қувват билан таъминланишга муҳтож. Меҳр беришда бахил лик қилманг. Яхши кўришдан қўрқманг! Қанча кўп меҳр улашсангиз, шунча кўп меҳр қайтиб келади. Меҳр қалбдан чиқадиган бўлса, мустаҳкам суянч, ишонч ва қўллаб-қувватлаш ҳиссини беради. www.ziyouz.com kutubxonasi 20 Акмал МИРАВАЗ ўғли Қалб меҳри билан кимнидир талтайтириш, тар биясини бузиш мумкин эмас, аксинча, бундай меҳр инсонларнинг қон томирларини яшнатади, бахтли қилади. Бахиллик қилмаслик – бу ошириб юбориш дегани эмас. Асосий қоида – меҳр қалбдан ва доимий кўр- сатилиши керак. 2. Муҳаббат ва яхши кўришнинг чеки-чегараси йўқ. Худди шундай ота-она ҳам фарзанд учун чексиз меҳр манбасидир. Фарзандларнинг деярли барчаси бундан усталик билан фойдаланадилар- да, моҳир – “Бошқарувчи” бўлиб оладилар. Улар- нинг кузатувчан лиги бошқаларникидан фарқ ли бўлиб, ўз мақсадлари учун ишлайдиган барча зарур “тажриба”ларни дарҳол тўплаб, амалда қўллайдилар. Натижада ота-онани меҳр кўприги орқали бошқара олади. Ота-она меҳрининг чек- сизлигидан фойдаланиб, бола ўзи учун ўтиб бўл- мас ҳимоя деворлари барпо этиши мумкин. Болаларда тез-тез қўлланиладиган “Ёлғон- дакам касал” “тажриба”сини олайлик. Кат та- лар болаларнинг саломатлиги ҳақида қайғу- ришларини болалар анчайин эрта англайдилар. Ёш “бошқарувчи” ўзини ёмон ҳис қилаётганини намойиш этади: оёғини зўрға босган, ўрнидан турмай, кун бўйи ётган ва ҳ.к. Асосийси, ўз вазифаларини (боғчага, мактабга бориш) www.ziyouz.com kutubxonasi 21 Тарбиянинг олтин калити бажар маса бўлгани ёки мақсади шу баҳона соясида бирор нарсага эга бўлишдир. Катталарнинг ташвишга тушишларини “қурол” қилиб ўзи истаган эътиборга эришади. Бекатдамиз. Автобус вақтидан кечикса, бекатда анча одам тўпланиб қолади. Бир болакай “Шоколад олиб берасиз”, дея онасининг қўли дан тортқилаб бақиряпти. Онаси эса зўр бериб уни тинчлантиришга уриняпти. Лекин бола онаси нинг атрофдагилардан уялаётганини билиб, овозини аввалгидан-да баландроқ қилиб бақиряпти. Йиғи овози, баланд товуш ҳаммани ташвишга солади. Бола эса йиғи ва баланд товушдан “қурол” ясаб, “Айтганимни қилсангиз, сизни безовта қилмайман”, деган мақсадда онасини бошқаряпти. Болага кўрсатиладиган меҳрни ортиқча эркинлик, эркалик билан адаштириб юбормас- лик керак. Эркалик – меҳр эмас, балки бизнинг болага ўзини тутиш меъёрларини тўғри чизиб беришдаги нўноқлигимиздир. Буни асло меҳр билан алмаштириб бўлмайди. Кўчада бундай воқеа гувоҳи бўлдим. Она-бола йўлкада кетаётган эди. Бола кўлмакли сувни ҳар томонга сачратиб сакраб боряпти. Қарши томон- дан шошиб бир аёл келаётган эди. Она эса фарзан- дини тартибга чақиришни ўйлаб ҳам кўргани йўқ, аксинча, боласини жилмайиб кузатиб боряпти. Бола сакрашда давом этарди. Натижада www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling