Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар
دنع ناك ًلاجر َّنأ« هنع لىاعت الله يضر كلام نب سنأ نع
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)
- Bu sahifa navigatsiya:
- نيإ :لاقف هقحلف :لاق .همِلْعأ :لاق ،ل :لاق ؟هتملْعأ »هل نيتببحأ يذلا الله كبحأ :لاقف ،الله في كبحأ
- «Бир киши Пайғамбаримиз соллал- лоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида экани- да бир киши ўтиб қолди. Шунда у киши: “Эй
دنع ناك ًلاجر َّنأ« هنع لىاعت الله يضر كلام نب سنأ نع
لوسر ي لاقف لجر هب رمف ملسو هيلع الله ىلص بينلا :ملسو هيلع الله ىلص بينلا هل لاقف ،اذه بحل نيإ :الله نيإ :لاقف هقحلف :لاق .همِلْعأ :لاق ،ل :لاق ؟هتملْعأ »هل نيتببحأ يذلا الله كبحأ :لاقف ،الله في كبحأ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Бир киши Пайғамбаримиз соллал- лоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида экани- да бир киши ўтиб қолди. Шунда у киши: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен шу инсонни яхши кўра- ман”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алай ҳи ва саллам унга: “Унга билдирдингми?” деб сўрадилар. У: “Йўқ”, деди. Расулуллоҳ: “Билди риб қўй”, дедилар. Ҳалиги киши ўша кишига етиб олиб: “Мен сени Аллоҳ учун яхши кўраман”, деди. У: “Мени Аллоҳ учун яхши кўрган бўлсанг, Аллоҳ сени ҳам яхши кўрсин”, деди» (Имом Абу Довуд ривояти). www.ziyouz.com kutubxonasi 27 Тарбиянинг олтин калити Ҳикоя. Бир аёл уй сотиб олиб, янги маҳалла- га кўчиб келибди. Қўни-қўшнилар билан алоқа- ни йўлга қўйиш мақсадида уларни уйига таклиф қилиб, зиёфат уюштиришни режалаштирибди. Бу зиёфатга таклифномалар тайёрлатибди. Бел- ги ланган кун келгач, дастурхонни тузаб, ҳамма нарсани муҳайё қилибди. Қўшниларни кута бошлабди. Бироқ ҳеч кимдан дарак йўқ эмиш. Кута-кута кун кеч бўлибди. Аёл бу ҳолатдан хафа бўлиб, сабабларини ахтара бошлабди: “Наҳотки, мен шунчалар ёқимсиз бўлсам. Ёки бирор кимса мен ҳақимда номаъқул гапларни айтиб, қўшнилар ни айнитдими?” деган фикр уни тинч қўймас эмиш. Бориб-бориб аёл бетоб бўлиб тўшакка михланиб қолибди. Касал оғирлашгандан оғирлашиб, аёл вафот этибди. Фарзандлар онаси вафотидан сўнг уйни тартибга келтириб қўйишни мақсад қилишибди. Шунда улар жавондан таклифномалар топиб олишибди. Не кўз билан кўришсинки, таклифномалар ҳеч ким ташриф буюрмаган зиёфат учун тайёрланган эди. Марҳума аёл бошқа ишлар билан овора бўлиб, таклифномаларни тарқатишни буткул унутган экан. Демак, инсон ўзининг бошқаларга эзгу муно- сабатини ўз вақтида изҳор қилиб қўймоғи зарур. Акс ҳолда мазкур аёлнинг ҳолатига тушади. 6. Яхши кўришнинг, меҳр кўрсатишнинг сабаби, шарти бўлмаслиги лозим. Бу нима дегани? Бу яқинларимизни ва бизни ўраб турган www.ziyouz.com kutubxonasi 28 Акмал МИРАВАЗ ўғли инсонларни севишимиз дегани. Уларни ўзимиз қандай кўришни хоҳлаганимиздек эмас, балки қандай бўлсалар шундайлигича қабул қилишимиз дегани. Уларга ўзларини қандай тутишлари, қандай сўзлашлари, нима қилишлари ҳақида танбеҳ беравермаслик дегани. Уларнинг муомалаларидаги камчилик ва нуқсонларни уларга гўзал намуна бўлиш орқали бартараф этиш дегани. Шунчаки, уларни қандоқ бўлсалар шундоқлигича қабул қилиш дегани. Фарзандларимизни фарзандимиз бўлгани учун яхши кўрамиз. Бу муҳаббатни ўзимизча бошқа нарсалар билан боғлаб қўймаслигимиз керак (беш баҳо олсанг, яхши кўраман, шўхлик қилмасанг, яхши кўраман каби). Унутманг, ўғил-қизларингиз ҳам сизни боқиб, кийинтириб, эҳтиёжларини қондираётганингиз учун эмас, борлигингиз учун яхши кўришади. Фарзандларингизни ўзингизга эмас, балки жамият учун фойдали инсонлар бўлишига ҳаракат қилинг. Уларга ўзларидаги иқтидорларни намоён қи лишга имконият яратинг. Бошқалардан иложи йўқ нарсани кутманг! Бу дунёда уларнинг ўз вазифалари бор. Улар бу дунёга ўзларига хулоса олиш учун келганлар, сизнинг хулосаларингиз билан яшаш учун эмас. Улар бу дунёга Сиз- нинг “Ўхшамади”, “Мен ўйлагандек бўлмади”- ларингизни ўхшатгани эмас, балки шахсий ҳаётларини яшаш учун келганлар. Уларни “Ўз- лари” бўлишларига имконият беринг. www.ziyouz.com kutubxonasi 29 Тарбиянинг олтин калити Фараз қилинг, бир ёшли болангиз сиз учун қадрли буюмни синдириб қўйди. Шу дамда хаёлингиздан нималар ўтади, нимани ҳис қиласиз, қандай йўл тутасиз? Энди фараз қилинг, юз марталаб шунга тегмаслигини таъкидласангиз ҳам, ўн ёшли қизингиз ёки ўғлингиз худди шу ишни қилди. Фарқини ҳис қиляпсизми, сезяпсизми? Биринчи ҳолатда болангизни кечирдингиз ва вазиятни борича қабул қилдингиз. “Бўлар иш бўлди”, дедингиз-да, бефойда ғазаб, ҳақоратларга куч сарфламадингиз. Иккинчи ҳолатда эса, сиз воқеликни қабул қилмоқчи, кечирмоқчи эмассиз. Кўзингизни юминг-да, шу ҳолатни дарҳол таҳлил қилинг ва кечинмаларни таққосланг. Сиз кечириш нима эканини англайсиз. Вазият қандоқ бўлса, шундайлигича қабул қилишни тушунасиз ва бундан келадиган фойданинг самарасини кўрасиз. 7. Ўзлигини англамаган ота-она бора-бора фарзандларига қул бўлиб қолади. Болалар биз- нинг уларга бўлган муҳаббатимизни “ихтиёрий- мажбурий” нарса сифатида кўрмасликла рига эри- шиш керак, акс ҳолда биз уларнинг хизматкор- ларига айланиб қоламиз. Муҳими, бола бизнинг уларга тобе эмаслигимизни, уларсиз ҳам ҳаёт кечира олишга қодирлигимизни тушунсин. “Ота- онам қариган чоғида бизга қарам бўлиб қолиша- www.ziyouz.com kutubxonasi 30 Акмал МИРАВАЗ ўғли ди, шунинг учун бизга меҳр кўрсатишяпти”, деб ўйламасин. Ота-онага яхшилик қилиш бола учун керак. Чунки унинг савоби, яъни “Фойдали очко” бо- ланинг “Савоб ғазнаси”га қўшилади. Болаларга ота-онага яхшилик қилиш савоб, ёмонлик қилиш эса гуноҳлигини гўдаклиги дан тушунтириб бориш керак. Бу боланинг вазифаси, бурчи экани англатилиши шарт. Ана шундагина “Мен булар учун ундай қилдим, бундай қилдим, улар бўлса...” каби афсус-надоматларга ғарқ бўлмайсиз. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ривоят қил- ган ҳадисда: Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling