Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар
САВОЛ: Яхшиликка нималар киради?
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)
- Bu sahifa navigatsiya:
- САВОЛ: Куч тўплаш, руҳиятни озиқлан- тириш учун нималар қилиш керак ЖАВОБ
САВОЛ: Яхшиликка нималар киради?
ЖАВОБ: Ислом яхшилик деб санаган барча нарсалар яхшиликдир. Ўзига яхшилик қилиш – бахтли бўлиш учун биринчи эҳтиёж. Ўзига яхшилик қилишни уддалаган инсон бахтлидир. Чунки бундай одам ўзини ҳурмат қилишни билади. Ўзини ҳурмат қилганларни бошқалар ҳам ҳурмат қилади. Қолаверса, бу яхшиликлари эвазига “Фойдали очко”ларни қўлга киритади. www.ziyouz.com kutubxonasi 15 Тарбиянинг олтин калити Инсон энг қийин вазиятда ҳам ўзига яхши лик қилиши мумкин. Мисол. Эҳтиётсизлик оқибатида иккита авто- машина тўқнашиб кетди. Албатта, ҳар иккала томон ҳам ўзини ҳақ деб ҳисоблайди ва дарҳол машинадан туша солиб бир-бирини айблай бошлайди. Шундай пайтда ҳайдовчилардан бири: “Ассалому алайкум, дўстим. Ўзингиз омонмисиз, бирор жойингиз шикастланмадими? Узр, шундай бўлиб қолди. ДАН ходимларини чақирамиз. Улар вазиятга ойдинлик киритиб, айб кимдалигини исботлаб беришади”, дея гап бошласа, вазият қандай тус олади?!... 7. Одатда машинамиз юриб туриши учун унга ёқилғи қуйиб турамиз. Қўл телефони- миз ўчиб қолмаслиги учун уни вақти-вақти билан “зарядлаймиз”. Лекин руҳиятимизни ҳеч қачон “заряд” қилмаймиз. Уйқуни “зарядлаш” деб ўрганиб қолганмиз. Баъзида ухласак ҳам, миямиз дам олмайди. Яхши овқатланиш, салқин хоналарда ухлаш – булар дам олишнинг бир тури холос, ҳаммаси эмас. Демак, бизга “зарядланиш” учун жой керак. Яхшилик қилиш учун куч керак. Руҳият эса маънавий озуқага муҳтож. САВОЛ: Куч тўплаш, руҳиятни озиқлан- тириш учун нималар қилиш керак? ЖАВОБ: Инсон тез-тез ёлғиз қолиб, ўзини- ўзи текшириб, тозалаб туриши керак. Айтайлик, бир қозондаги ёғда ҳар хил www.ziyouz.com kutubxonasi 16 Акмал МИРАВАЗ ўғли таомлар тайёрланса, ўз-ўзидан ёғнинг мазаси, таркиби ўзгаради. Яроқсиз ҳолга келади. Шунга ўхшаш инсоннинг бошидан бир кунда бир неча минг ҳолат кечади. Ким билан яхши, ким биландир ёмон муомала қилади. Демак, инсон ўзини тез-тез текшириб, тергаб турсагина ўзидаги кучни сақлай олади. Руҳиятни озиқлантириш ва куч тўплаш манбалари: а) ёлғиз қолиш. Чунки ўзини текширишнинг, тозалашнинг, кучни сақлаб қолишнинг энг оддий ва самарали йўли – ёлғиз қолиб ўзини тергаш; б) тўғрилик. Ўзи билан қолганда ўзига холис баҳо бериш, ўзини алдамаслик, нуқсон- камчиликларни рўй-рост тан олиш; в) барча инсонларни яхши кўриш. Чунки унинг ҳаёт саҳнасида у билан иштирок этаётган инсонларнинг аксарияти унинг атрофига “ўзи”- нинг таклифи билан йиғилган. Эр ёки хотин- ни, ўғил-қизни ҳам, қўни-қўшнини ҳам “ўзи” хоҳлаб "таклиф" қилган. Бу иштирокчилар унинг ҳаёт саҳнасига ўзларича келиб қолганлари йўқ. Қолаверса, шу иштирокчилар унга “Фойдали очко”ларни тўплаш манбалари бўлиб хизмат қилади. 8. Ўзини таниш мавзусининг худбинлик (эгоизм) мавзусига алоқаси йўқ. Чунки худбин- лик ўзини танимасликдан келиб чиқадиган иллатдир. Худбинлик бошқаларни бахтсиз www.ziyouz.com kutubxonasi 17 Тарбиянинг олтин калити қилиш йўли билан ўзини бахтли қилишдир. Ўзликка қайтиш эса, ўзини таниш, аввал ўзини бахтли қилиш орқали ўзгаларни ҳам бахт сари етаклашдир. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling