Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар


ُبا َسِْلا ُموُقَـي َمْوَـي َينِنِمْؤُمْلِلَو َّيَدِلاَوِلَو ِل ْرِفْغا اَنَّـبَر


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/56
Sana17.12.2022
Hajmi1.56 Mb.
#1025911
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)

ُبا َسِْلا ُموُقَـي َمْوَـي َينِنِمْؤُمْلِلَو َّيَدِلاَوِلَو ِل ْرِفْغا اَنَّـبَر
5. «Эй Раббимиз! Ҳисоб-китоб қилинади-
ган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) 
мўминларни мағфират қилгин!» (Иброҳим 
сураси, 41-оят).
Оятда ҳам аввал “мени” дейилмоқда. Яъни, 
ўзликка эътибор қаратилмоқда. Мана шу услуб – 
Қуръон услуби. Чунки инсон ўзини англаса, ўзини 
ҳимоя қилсагина, бошқаларни англайди, ҳимоя 
қила олади. 
Мисол.
Кўпчилигимиз самолётда сафар қилган-
миз. Аллоҳ асрасин, ҳаво кемасида бирор кўнгил-
сизлик рўй берди, дейлик. Ҳамма саросимада, 
ваҳимада. Ўн минг метр баландликда кислород 
кам бўлгани учун йўловчилар ҳаёти хавф остида 
қолди. Бундай ҳолатда йўловчиларга биринчи 
ёрдам сифатида кислород ниқобларини тақиш 
тавсия этилади ва улар қўшимча кислород би-
лан бойитилган ҳаводан нафас олишади. Ҳаво 
кемасида ота-бола ҳам учган бўлса, шундай 
пайтда ота ниқобни биринчи ўзига тақадими ёки 
фарзандигами? Биринчи навбатда, кимни 
қутқариш 
керак? Албатта, ота ниқобни аввал ЎЗИга, кейин 
боласига тақса, тўғри бўлади. Нима учун? Чунки 
ота аввал ниқобни боласига тақиш учун уринса, 
www.ziyouz.com kutubxonasi


12
Акмал МИРАВАЗ ўғли
то уддалагунча ЎЗИга ҳаво етишмай ҳалок 
бўлиши мумкин. Боласига ниқобни тақиб 
улгурган тақдирда ҳам, отасиз қолган бола бу 
каби жиддий вазиятларда ўзини қандай тутишини 
тахмин қилиш қийин эмас... 
Энди ниқобни ЎЗИга биринчи бўлиб таққанда, 
ЎЗИ саломат қолади. Қолаверса, боласига ниқоб 
тақиб улгуриши эҳтимолдан йироқ. АВВАЛ ЎЗИ 
саломат бўлсагина боласини асраб қола олади. Акс 
ҳолда ҳар иккаласи ҳам ҳалок бўлади.
Бу ҳолат денгиз орқали саёҳатга чиққан, бироқ 
сузишни биладиган ота ва билмайдиган фарзанд 
минган қайиқ ғарқ бўлган вазиятда яққолроқ 
намоён бўлади. Бундай вазиятда бир дона 
қутқарув кийимини кимга кийгизиш керак? Ўзи ни 
фарзандлари учун доимо фидо қилиб юрадиган ота 
махсус кийимни боласига кийдирадиган бўлса, уни 
сақлаб қолади.
Лекин ЎЗИ қаергачадир сузиб бориши мумкин, 
аммо толиқиб сувга ғарқ бўлиш хавфи ҳам йўқ 
эмас. Бепоён денгизда бола нинг ўзи қолади. Тўғри, 
бола чўкибмас, балки очликдан ёки наҳанг домида 
жон беради. 
Агар ота кийимни аввал ЎЗИ кийса-чи? 
Ўзини ҳам, фарзандини ҳам қутқариб қолган 
бўлади. Демак, хулоса шуки, АВВАЛ ЎЗИМизга 
керакли ёрдамни бера олсак, кейин бошқалар-
га нафимиз тегади. Инсон, аввало, кимлигини 
яхши билиши лозим. Кейин таъсир дои-
www.ziyouz.com kutubxonasi


13
Тарбиянинг олтин калити
раларини, муомалаларини, алоқаларини, ташқи 
муносабат ларини, ҳудудларини белгилай олади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling