14
Акмал МИРАВАЗ ўғли
1000 сўмлик ликопчани қайтариб олишга ин-
тиламиз, лекин бебаҳо
умримизни кимлар
учун дир кўкка совурамиз.
Баъзилар: “Фарзандларимиз учун яшаяпмиз”,
“Топганимиз – шуларники”, дейишлари мутлақо
мантиқсиз. Фарзанд оилада ўзига муносиб ва лойиқ
жойда бўлиши керак. Унутманг, улар ҳаётимизнинг
муайян қисмини
эгаллайдилар, холос. Барчасини
эмас.
Бу: “Биз уларга яхшилик қилмаймиз”,
дегани
эмас, албатта. “Биз улар учун яшамаймиз”, лекин
биз “Ўзимизга яхшилик қилиш учун” уларни пар-
варишлаймиз, тарбиялаймиз.
Инсон ўз фарзандига яхши тарбиядан кўра
қимматлироқ мерос қолдира олмайди.
Болани
бетарбия улғайтириш динимизда ман этилган.
Фарзанд тарбиясида чеккан машаққатларимиз
туфайли улуғ ажрларга эришамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: