Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/56
Sana17.12.2022
Hajmi1.56 Mb.
#1025911
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)



ТАРБИЯНИНГ
ОЛТИН КАЛИТИ
ёхуд 
йўлдаги белгилар
Муаллиф: Акмал МИРАВАЗ ўғли
ТОШКЕНТ – 2020
www.ziyouz.com kutubxonasi


2
Акмал МИРАВАЗ ўғли
УЎК: 173
КБК 88.5
М 53
Ушбу рисолада ўзидан бошқани ўзгартириш учун ҳаракат 
қилиш, беҳуда уриниш – бахтсизлик учун қўйилган илк қадам 
эканлиги баён этилади. Инсон бахтли бўлиши учун, аввало, 
ўзини, яъни фикрини ўзгартириши лозим. Шундагина у 
бошқаларни ўзгартира олади, ўзини бахтли қилиш орқали 
атрофидагиларнинг саодатли бўлишига ҳисса қўшади.
«Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар» 
китобида фарзанд тарбиясининг психологик жиҳатлари, 
оила қўрғонини асрашнинг самарали усул ва услублари ҳар 
томонлама таҳлил қилинган.
Акмал МИРАВАЗ ўғли
Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар / 
муаллиф А. Мираваз ўғли; масъул муҳаррир М. Комилов; 
– Тошкент: Movarounnahr, 2020. – 192 б.
Масъул муҳаррир: 
Музаффар КОМИЛОВ
Муҳаррир:
Толибжон НИЗОМ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузури даги
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 17 феврал даги
1137-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.
© Акмал Мираваз ўғли
ISBN 978-9943-12-533-9
© «Movarounnahr», 2020
www.ziyouz.com kutubxonasi


3
Тарбиянинг олтин калити
СЎЗБОШИ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Тарихчи Геродот ўзининг Шарққа қилган 
сафарлари чоғида Миср эҳромларидаги бир 
битик уни ажаблантирган: “Ёшларнинг тарбияси 
бузилиб кетяпти. Нима қилмоқ керак?!”
Муаррих бу ёзувни ўқиганига ҳам икки минг 
йилдан ошиб кетди. Ёзувнинг битилганига эса, 
ким билсин қанча вақт бўлган? Демак, ёшлар 
масаласи ҳамиша ўз долзарблигини йўқотмаган, 
бу масалага турли даврларда ҳар хил муносабат 
билдирилган.
Мамлакатимиз аҳолисининг 64 фоизини ёшлар 
ташкил этади. Фарзандларимизнинг илмли
ахлоқли бўлиб камолга етишларига уйда ота-
оналар, ўқув юртларида эса муаллим ва устозлар 
астойдил жон куйдиришлари керак. Ўғил-
қизларимизни илм-маърифатга ошно қилишдан 
ҳеч ким четда турмаслиги лозим.
Улуғ маърифатпарвар аллома Маҳмудхўжа 
Беҳбудий ёшларга мурожаатномасида, жумладан, 
бундай ёзади: “...Ушбу тараққий этган замонда 
илмсиз, маърифатсиз, қуруқ таассуб билан 
яшаб бўлмайди. Ҳозирги замонавий тараққиёт 
ва ривожланиш шундай кучли бўлмоқдаки, 
www.ziyouz.com kutubxonasi


4
Акмал МИРАВАЗ ўғли
озгина фурсат ўтар-ўтмас қуруқ ва чириган 
таассубларимизни илдизи билан қўпориб 
ташлайди. Шунинг учун барча ёшларимиз бу 
борада бир нарсага таянишлари мумкин. Бу нарса 
илму маърифатдир” (“Ойна” журнали, 1914 йил, 
41-сон)
Бошқа бир аллома эса: “Фарзанд тарбиясига 
лоқайд қараган миллат инқирозга маҳкумдир. 
Уларни бегона қўллар ва бегона маданиятга 
тас лим этганлар ўзини йўқотишга маҳкумдир. 
Бугунги кунда тузумнинг юзи қоралари 
ҳисобланган золимлар, ароқхўрлар, бузуқлар, 
бангилар, исёнкорлар кечаги кунда тарбиясига 
бепарво қаралган болалардир”, деган. Бу сатрлар 
бугун ҳам долзарблигини йўқотмаган. 
Халқимизда: “Бир болага етти маҳалла – ота-
она”, деган нақл бор. Хўш, фарзанд тарбиясида 
қандай йўл тутган маъқул?
Аввало, болага таълим-тарбияни мажбурлаб 
ўргатиб бўлмайди. Тарбия – жуда нозик масала. 
Унга жуда эҳтиёткорона ёндашиш лозим. Янги-
янги услуб ва усуллардан фойдаланиш зарур.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳеч 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling