Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар


َِّللا َدْنِع ُهوُدَِت ٍْيَخ ْنِم ْمُكِسُفْـنَِل اوُمِّدَقُـت اَمَو


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/56
Sana17.12.2022
Hajmi1.56 Mb.
#1025911
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)

َِّللا َدْنِع ُهوُدَِت ٍْيَخ ْنِم ْمُكِسُفْـنَِل اوُمِّدَقُـت اَمَو
6. «Ўзингиз учун нимаики яхшилик қилган 
бўлсангиз, уни (яъни савобини) Аллоҳ ҳузурида 
топажаксиз» (Бақара сураси, 110-оят).
Боласининг қорнини тўйдираётган, кийим-
ларини тозалаб, уни парваришлаётган она кимга 
яхшилик қилаётган бўлади? Хотинига орзу қил ган 
кийимини олиб берган эр кимга яхшилик қилди? 
Албатта, “Ўзи”га.
Ҳар иккала ҳолатда ҳам улар зиммасидаги 
вазифаларни адо этишди. Фарзандни парвариш лаш 
ота-онанинг вазифаси, хотиннинг нафақаси – эрга 
вожиб. 
Ўхшатиш тариқасида мисол келтирсак.
Автомашинангизнинг ғилдиракларини ён қўш-
нин гиз сўраб чиққан эди, бериб юбордингиз. Кечга 
яқин тоғангиз машинанинг рулини олиб кетди. Сал 
нарида яшайдиган танишингиз ўриндиқлар ни олиб 
кетди. Хуллас, ўзингизга зарур бўлган машина бир 
уюм темирга айланди. 
Ёки ликопчада қўшниларга таом илинамиз. Би-
роқ ликопчанинг қайтиб чиқишига асло бефарқ қа-
рамаймиз. Қайтиб чиқавермаса, болаларни олиб 
келиш учун қўшниникига киритиб юборамиз. Бу 
ликопча нари борса, 1000 сўм турар. Арзимас 
www.ziyouz.com kutubxonasi


14
Акмал МИРАВАЗ ўғли
1000 сўмлик ликопчани қайтариб олишга ин-
тиламиз, лекин бебаҳо умримизни кимлар 
учун дир кўкка совурамиз.
Баъзилар: “Фарзандларимиз учун яшаяпмиз”, 
“Топганимиз – шуларники”, дейишлари мутлақо 
мантиқсиз. Фарзанд оилада ўзига муносиб ва лойиқ 
жойда бўлиши керак. Унутманг, улар ҳаётимизнинг 
муайян қисмини эгаллайдилар, холос. Барчасини 
эмас. 
Бу: “Биз уларга яхшилик қилмаймиз”, дегани 
эмас, албатта. “Биз улар учун яшамаймиз”, лекин 
биз “Ўзимизга яхшилик қилиш учун” уларни пар-
варишлаймиз, тарбиялаймиз.
Инсон ўз фарзандига яхши тарбиядан кўра 
қимматлироқ мерос қолдира олмайди. Болани 
бетарбия улғайтириш динимизда ман этилган. 
Фарзанд тарбиясида чеккан машаққатларимиз 
туфайли улуғ ажрларга эришамиз.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling