Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар
ИЖРО ٍةَّوُقِب َباَتِكْلا ِذُخ َيَْي َي
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)
ИЖРО
ٍةَّوُقِب َباَتِكْلا ِذُخ َيَْي َي 1. «Эй Яҳё! Китобни (яъни Тавротни) жид- дийлик билан қўлга ол!» (Марям сураси, 12-оят). Аллоҳ ўз пайғамбарини китобни маҳкам ушлашга буюряпти. Ижро қилиш куч талаб қи- лади. Шунинг учун ижрочи кучли шахс бўлиши, доим ҳушёр туриши ва куч билан таъминловчи манбаларга боғланган бўлиши керак. Бу манба лар сирасига, дейлик, кенг дунёқараш, вазиятни тўғри баҳолаш, маслаҳатлашиб иш юритиш, нарсаларнинг моҳиятини билиш, кўзланган мақ садни амалга ошириш учун керак бўладиган маблағни топа билиш кабилар киради. У иложи борича руҳий тушкунликлар, кучи ни заифлаштирадиган жанжаллардан узоқ ту риши керак. 2. Оиладаги муаммоларнинг асоси ички қо нун ва унинг ижроси йўқлигидир. Одамларнинг уйига бирор-бир юмуш билан кириб қолсангиз, уларнинг яшаш тарзидаги ха- толарга кўзингиз тушади. Шулардан бири озо- далик масаласи. Қачондир таъмирдан чиққан пайтда уйнинг ҳамма жойи озода, янги бўлган. www.ziyouz.com kutubxonasi 129 Тарбиянинг олтин калити Фақат уйдаги бошқарувчи озодаликни сақлаб туриш учун керак бўлган қонунларни қабул қилган ё қабул қилмаган. Қабул қилган бўлса ҳам, қонунларнинг ижроси назорат қилинма ган. Натижада бу уйда яшайдиган барча оила аъзолари шундай ҳаёт тарзига мослашиб олиш ган. 3. Қабул қилинган қарорлар шароитга мос ҳол- да ижро этилиши керак. Бу машина ҳайдовчиси манзилга етиб бориши учун рулни гоҳ ўнгга, гоҳ чапга буришига ўхшайди. 4. Тарбия услубингиз тўғри бўлса, бошқалар- нинг таъсир кўрсатишига йўл қўйманг. Ўзингиз- ни танлаган йўлингизда мустаҳкам туринг. Таъсир ўтказмоқчи бўлганларнинг ҳурматини жойига қўйган ҳолда ўз услубингизни қўлланг. Бола тарбиясига қайнона ёки қайнотангиз ёхуд бошқа кимдир салбий таъсир кўрсатаётганидан шикоят қилманг, балки тарбия асосларингиз ни қаттиқ туриб ижро қилишда давом этинг. Фар зандга тарбия асосларини қўллаш қайнона ёки қайнота- ни беҳурмат қилиш эмас. Қайнона ва қай нотанинг хизмати ва ҳурмати мутлақо бошқа мавзу. Сиз ўз йўлингизда астойдил бўлсангиз, ха лақит берувчилар сони камайиб бораверади. Ҳикоя. Бир неча оила дам олиш учун боққа келди. Болалар бир-бирлари билан ўйнашди. Тушлик тайёрланиб, болалар дастурхонга чақи - рилганида ҳар бир бола ўз оиласи дастур хонига www.ziyouz.com kutubxonasi 130 Акмал МИРАВАЗ ўғли келиб ўтирди. Бирортаси адашиб бош қасининг дастурхонига ўтиргани йўқ. Хулоса шуки, оиланинг таъсири биринчи ўринда туради. Ҳамма барибир ўз оиласига, оилада олган тарбиясига қайтади. Ўз оиласида олган тарбиясига боғлиқлигича қолади. 5. Аёлнинг жуда ишлагиси келаётган бўлса, болаларини тарбиялаб бўлгач, ишласин. Ҳаётда инсон учун оила саодати биринчи даражалими ёки ўзи пул топиб, ўзи сарф қилишми? Яхшиси, ўзингиз хулоса чиқара қолинг... Қўшнимизнинг жажжи қизалоғида асаб тизи- ми хасталиклари намоён бўла бошлабди. Хаво- тирланга нича маслаҳат сўраб чиқибди. Дарҳол сўраб-суриштириб шифокор топдик. Қабулига бориб келишди. Ташхис қоғозида муаммонинг келиб чиқиш сабаби сифатида қизалоқнинг 5 ёш- гача ёлғиз қолгани кўрсатилган эди. Дарҳақиқат, шу гаплардан кейин разм солиб кузатиб, қизчада етимхонада ота-онасиз улғайган болаларда мавжуд қилиқларнинг гувоҳи бўлдим. Кўпчиликка аралашмайди, ўта камгап, “ичимдагини топ” дейдиган, гапирса, баъ зан тутилиб ҳам қолади. Бу оила маҳалламизга кўчиб келганида қиз ча ҳа ли гўдак эди. Ҳар бир оила осуда ва тўқ чиликда яшашни истайди. Кун кечириш тарзи бироз қийинлашгач, опа ҳам ишга чиқиб кетди. Ишлашга мажбур бўлгани учун қизчани энага тарбиясига топширган эди. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling