Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/56
Sana17.12.2022
Hajmi1.56 Mb.
#1025911
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   56
Bog'liq
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)

9. Мард инсонлар то умрларининг охиригача 
керак бўлганида “Йўқ” дейишга куч топадилар.
ِهْيَلَع ََّللا اوُدَهاَع اَم اوُقَد َص ٌلاَجِر َينِنِمْؤُمْلا َنِم
«Мўминлар орасида Аллоҳга берган аҳдига 
содиқ кишилар бордир» (Аҳзоб сураси, 23-оят)
Инсон тарбиясида Аллоҳнинг аниқ кўрсат-
малари, одоб-ахлоқнинг қатъий чегаралари мав-
жуд. Инсонлар оила қураётганларида, Аллоҳ-
дан фарзанд тиланаётганларида аҳдномага имзо 
чекаётганларини англашлари керак. Оят одамлар 
орасида бу аҳдномани ҳар қандай ҳолатда ҳам буз-
майдиган кишилар борлиги ҳақида хабар бер-
www.ziyouz.com kutubxonasi


120
Акмал МИРАВАЗ ўғли
моқда. Фарзандларимизни катта ҳаётга тайёр 
бўлишларини хоҳласак, биз ҳам шу инсонлар 
қатори йўл тутишимиз керак. 
Бу гапларнинг тарбия масаласига қандай ало-
қаси бор, деб ўйларсиз?!
Ўтмишга, фарзандларингизнинг кичиклик 
пай ти га қайтсак.
Болангиз шунчаки “йўқ” деган сўзни тушун-
майди. Бу сўзни эшитиши билан инжиқлик қилиб, 
сабрингизни синай бошлайди. Чалғитишлар ва 
тушунтиришлар ҳар сафар ҳам фойда беравер-
майди. Бу ҳолатдан чиқишнинг ягона йўли бо-
ланинг кўнглига қараш деб ўйлайсиз-да, қатъий 
“йўқ” ўрнига юрагингиз амрига қарши бориб “ҳа, 
майли” дейсиз.
Баъзилар болалар билан муроса қилиш керак, 
вазиятни тушунтирса бўлади, уриниб кўриш ҳам 
керак, дейишади. Улар болалари хафа бўлишидан 
қўрқадилар.
“Йўқ” дейиш шафқатсизлик, золимлик эмас. 
Албатта, бошида сизнинг “йўқ”ингиз найзадек 
санчилади. Бироқ шу йўл билан болалар ҳақи-
қат ни, яъни ҳақиқий ҳаётда инсон ўзига барча 
нарсаларни раво кўра олмаслигини англашади. 
Аксинча, боланинг йўриғига юриб, мавқеингизга 
путур етказасиз. Бола, ўз навбатида, ин жиқ-
ликлари билан айтганини қилдиришга ўргана ди. 
Бора-бора бу авж олади, ота-она ўз обрўсини 
www.ziyouz.com kutubxonasi


121
Тарбиянинг олтин калити
йўқотади, тақиқлашлар боланинг жаҳлини 
чиқара бошлайди. Фарзанд қатъийликни 
намоён қила ол маган ота-онани ҳурмат қилиши 
қийин.
Ота-онанинг “йўқ” дейиши фарзандни ҳаёт 
қийинчиликларига тайёрлайди. Вақт ўтиб фар-
зандингиз катта бўлади, ёқтирмаган “йўқ”ла-
рингиз қийинчиликларни енгиб ўтишда наф 
бера бошлайди. Болангиз инсон ўзига ҳам баъзи 
нарсаларни тақиқлашига тўғри келишини англаб 
етади, исроф қилмайди. Ўзида муҳим дарсларни 
яхши ўзлаштирган ўсмирлар атрофдагиларнинг 
босим ўтказишига, ундашларига қаршилик қи-
лишга куч топади. Уни гиёҳванд моддалар 
истеъмол қилишга ёки никоҳсиз алоқа қилишга 
мажбурлаш қийин бўлади.
Ахир, катталар ҳам ҳамма истаган нарсалари-
га эга эмаслар-ку. Худди шундай болалар ҳам 
истаган нарсалари оғизларидан чиқиши билан 
муҳайё бўлмаслигини англаб етишлари керак.
Мақсадингизни унутманг. Сиз, аниқки, фар-
зандингизни ҳаётга мослашувчан, руҳан тетик 
ва бахтиёр бўлишини хоҳлайсиз. Бироқ унинг 
ҳар бир хоҳиш-истакларини рўёбга чиқараверар 
экансиз, мақсадингизни барбод қиласиз. Шунинг 
учун “йўқ” дейиш – тарбиянинг ажралмас қисми-
дир. Бунинг учун унинг ҳамма хоҳиш-истаклари-
га шерик бўлмаслик керак. “Йўқ” дейиш зарур 
www.ziyouz.com kutubxonasi


122
Акмал МИРАВАЗ ўғли
бўлган пайт бўлади. Шунда қатъийликни 
намоён қилиш керак, токи бола сиз билан тенг 
эмаслигини ҳис қилсин. 
Болалар ҳаётда учрайдиган нохушликлар ва 
умидсизликларни енга олишни, тартиб-интизом-
ли бўлишни ўз оилаларида тажриба қилишлари 
ва ўзлаштириб олишлари зарур. Бунинг учун эса 
ота-оналар, кези келганда, “йўқ” дейишни би-
лишлари керак.
“Йўқ” деганингиздан кейин асло ортга че-
кинманг. Болангизни сизнинг тақиқларингизга 
рози бўлишини кутиб ўтирманг. Мабодо, юра-
гингиз эзилиб кетаётган бўлса, бирор нарсани 
ерга ташлаб, юрагим шу деб хаёл қилинг-да, эзиб-
эзиб ташланг.
Шу услубда тарбия кўрган болалар ўз чега-
раларини билиб улғаядилар.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling